11-мавзу: гидромашиналар ҳАҚида умумий тушунчалар


насосларнинг асосий тенгламаси


Download 385.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana04.04.2023
Hajmi385.97 Kb.
#1329493
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-M.

насосларнинг асосий тенгламаси
деб аталади. Бу тенгламада 
u
2
айлана тезлик, c
2
cos
α
2
эса абсолют тезликнинг айлана тезлик йўналишига проекцияси
эканлигини назарда тутиш керак 

Бундан кўриниб турибдики, назарий босимнинг энг катта қиймати кураклар иш 
ғилдираклари айланиши томонига эгилганда бўлиб, энг кичик қиймат тескарига 
эгилганда бўлади. Насос ғилдираги курагининг чиқишдаги йўналиши (ёки чиқишдаги 
нисбий тезлик йўналиши) айлана тезлик йўналиши билан 
β
2
бурчак ташкил қилади. 
Лекин, 
β
2
нинг қиймати ортган сари гидравлик йўқотишлар ортиб, насоснинг ФИК и
камайиб кетади. Шунинг учун амалда насосларда назарий босим кам бўлишига қарамай, 
β
2
ни 90

дан кичик қилиб олинади. Амалда энг кўп қўлланиладиган бурчаклар 16
0
дан 
40
0
гача қийматларда олинади. Албатта, 
β
2
нинг кичрайиши иш ғилдирагининг 
“реактив”лигини оширади. Бу эса турбиналар назариясида қўл келади ва айланиш 
сонининг ортишига сабаб бўлади. 


Марказдан қочма насосларнинг
характеристикалари 

Насосларни ишлатишда улардан берилган шароитда энг яхши фойдаланиш мақсадга 
мувофикдир. Бунинг учун турли шароитда насоснинг қандай ишлаши тўғрисида маълумот 
бўлиши керак. Бундай маълумот насосларнинг характеристикалари кўринишида берилади.

Босим, қувват ва фойдали иш коэффициентининг сарфга боғлиқлик графиклари 
насоснинг характеристикалари деб аталади:
H = f
1
 (Q); N = f
2
 (Q);
η
 = f
3
 (Q) 

Одатда, характеристика насосни синаш (тажриба) ёрдамида тузилади. Бунинг учун насоснинг 
айланиш сонини ўзгартирмасдан, ҳайдаш Қувурсига ўрнатилган беркиткични сўриш йўли 
билан босимни ўзгартирсак, унинг ишлаш тартиби ҳам ўзгаради. Характеристикани тузиш 
учун синашни беркиткич тўлиқ ёпилган ҳолатдан бошлаб, очиб борамиз ва босим, қувват ва
ФИК нинг сарф бўйича ўзгаришини 11.1–расмда кўрсатилгандек графиклар тузамиз. 
Графиклардан кўринадики, беркиткич ёпиқ ҳолатида (Q=0) насос маълум босим ҳосил қилади 
ва у беркиткичнинг очилиши билан камайиб боради (бошланишда босим бир оз ортиб,

максимумга етиши ва сўнгра камайиб кетиши мумкин). қувват эса ортиб боради ва чизиқли 
ортишга яқин бўлади. Сарфнинг катта қийматларида бу ортиш бир оз сусайиши мумкин. ФИК 
графиги нолдан бошланади ва сарфнинг маълум бир миқдорларида максимумга эга бўлади. 

Насоснинг шу айланиш сонида энг яхши ишлаши ФИК графигининг максимум миқдорига 
тўғри келади. 
11.1-расм 


Foydalanilgan adabiyotlar
1.
K.SH.Latipov. Gidravlika, gidromashinalar va 
gidropnevmoyuritgichlar. T. 1994 
2.
2. K.SH.Latipov. Gidravlika va 
gidropnevmoyuritmalar. T. 1992 
3.
3. A.Yu.Umarov. Gidravlika “O’zbekiston” T. 2002. 
4.
4. D.R.Bozorov, R.M.Karimov. Gidravlika asoslari. T. 
2004 
5.
5. A.D.Girgidov. Mexanika jidkosti i gaza 
(Gidravlika). Sankt-Peterburg.


E‘tiboringiz uchun raxmat! 
Bugungi mavzumizning qisqacha 
mazmuni shundan iborat! 

Document Outline

  • 11-МАВЗУ:ГИДРОМАШИНАЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР.
  • РЕЖА:
  • ГИДРОМАШИНАЛАР
  • Гидромашиналарни машинасозликда тутган ўрни
  • Гидромашиналарнинг турлари
  • Насосларнинг асосий кўрсаткичлари
  • Насосларнинг асосий кўрсаткичлари
  • Марказдан қочма насослар
  • Насос ва турбиналар учун Эйлер тенгламаси
  • Насоснинг назарий босими
  • Марказдан қочма насосларнинг характеристикалари
  • Foydalanilgan adabiyotlar
  • Слайд номер 13

Download 385.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling