11-мавзу. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби
Совуқ сув истеъмол меъёрини аниқлаш. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби
Download 125.87 Kb.
|
11- Маъруза
11.2. Совуқ сув истеъмол меъёрини аниқлаш. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби.
Бир истеъмолчига (киши, маҳсулот ва х.к.) тўғри келадиган сув миқдори сув истеъмоли меъёри деб аталади. Сув истеъмоли меъёрлари тажриба йўли билан биноларнинг жиҳозланиш даражасига, технологик ишлаб чиқариш шароитига ва иқлим шароитга қараб аниқланади. Ҳар хил истеъмолчилар учун сув истеъмоли меъёрлари [2] келтирилган. Сув тарқатиш тармоғи тизими барча сув тарқатувчи ускуналарни (арматураларни) сув билан таъминлаши зарур. Бунда истеъмолчи меъёрдагидан кам бўлмаган сув миқдорини олиши керак. Бино ва иншоотларнинг энг юқори қаватида жойлашган ва энг кўп босим талаб қилувчи ноқўлай нуқтадаги (критик) сув тарқатувчи арматура ноқўлай нуқта деб аталади. Ички совуқ сув тармоқларини ҳисоблаш учун асосий сув истеъмолчиларининг тури, яъни хўжалик – ичимлик, ишлаб чиқариш ёки ёнғин чиқариш, ёнғин чиқариш юмушлари учунлигини аниқлаш, сув таъминоти жараёнлари тизимини танлаш, ички совуқ сув тармоғини аксонометрик тасвирини тўзиш, ташқи сув тармоғига уланиш нуқтасини аниқлаш керак. Бундан ташқари сув сарфини ўлчагичларни жойлаштириш керак, сув босим қурилмаларини, сув тарқатувчи арматураларни, тармоқ бўйича ҳисоб йўналишларини аниқлаш керак. Ички совуқ сув тармоқларини гидравлик ҳисоб қилишдан асосий мақсад: умумий сув сарфини ҳисоблаш, қувурларнинг диаметрларини аниқлаш, сувни қувурдаги тезлигини топиш, сув сарфини ўлчагичларни танлаш, сув босим қурилмаларини жойлаштириш ва танлаш, санитария – техник ускуналарининг сонини ва бутун тизимда йўқолган босимни аниқлашдан иборатдир. Ички совуқ сув тармоқларини гидравлик ҳисоб қилишдан асосий мақсад, участкалардаги қувурни диаметрини аниқлаш ва сув тарқатувчи арматураларга ўзликсиз сув етказиб берувчи талаб қилинган босимни аниқлашдир. Сувни сарф қилувчи асосий категориялар хўжалик – ичиш юмушлари, ишлаб чиқариш (технологик) юмушлар ва ёнғинга қарши юмушлар ҳисобланади. Хўжалик – ичиш юмушлари учун сарф бўладиган кеча – кундузлик максимал сув сарфи қуйидаги ифода орқали топилади: , м3/к – к. бу ерда: - бир одамга сарф бўладиган сув истеъмол меъёри, л/к – к; - бинодаги одамларнинг сони, одам; - кеча – кундузлик сув сарфининг нотекис тақсимланиш коэффициенти. Ишлаб чиқариш объектларида хўжалик – ичиш юмушлари учун сарф бўладиган кунлик сув сарфи қуйидаги ифода орқали топилади: , м3/к – к бу ерда: ва - иссиқ ва совуқ цехларда битта ишчига тўғри келадиган сув истеъмол меъёри, л/смена; ва - шу цехларидаги ишчилар сони. Ишлаб чиқариш юмушлари учун сарф бўладиган сув сарфи қуйидаги ифода орқали топилади: , м3/к – к бу ерда: - корхона ишлаб чикарадиган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган сув истеъмоли меъёри; - сменада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сони; - сменалар сони. Ёнғинга қарши сув сарфи ҚМваҚ 2.04.04 – 98. Биноларни ички сув тарқатиш тармоғи ва оқоваларни оқизишга асосланиб қабул қилинади (2). Секундлик совуқ сув сарфи - сув тармоқларида қуйидаги ифода орқали топилади: , л/с бу ерда: - бир секунддаги сув сарфи; - бир вақтда ҳаракат қилувчилар сони ва ёки сув тарқатувчи қурилмаларни сони. Бир пайтни ўзида ишлайдиган сув тарқатувчи арматураларни сони ва у қуйидаги ифода орқали топилади: , дона бу ерда: - сув тарқатувчи арматураларнинг сонига ва ҳаракат эҳтимолига боғлиқ бўлган коэффициент ва қуйидаги ифода орқали топилади: Демак участкадаги секундлик совуқ сув сарфи, қуйидаги ифода орқали топилади: , л/с Агар ҳисоб вақтини секунд деб ҳисобласак, бир вақтда ҳаракат қиладиган сув тарқатувчи арматураларни ҳаракат эхтимоли қуйидаги ифода орқали топилади: бу ерда: - давом этиш вақти ва у қуйидагига формула билан аниқланади: , соат Истеъмолчилар сони эса қуйидаги ифода орқали топилади: , дона Бинода ҳар хил истеъмолчилар мавжуд бўлса, у ҳолда бу ерда: - бинодаги умумий жой майдони, м2. - санитар меъёри бўйича жой майдони, м2. Соатлик сув сарфини ҳисоблаш – сув босим сиғимларини, насосларни, сув сарфининг ўлчагичларини танлаш ва ҳисоблаш, соатлик сув сарфида ҳисобланади: , л/соат бу ерда: - соатлик сув сарфи, л/соат. Бир соат ичидаги ҳаракат эхтимоли қуйидаги ифода орқали топилади: Баъзи бир бинолар, махсус мўлжалланган иншоотлар учун соатлик сув сарфини ҳисоблашда қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилиш керак: а) хўжалик – маиший ёрдамчи биноларда, соатлик сув сарфи қуйидаги ифода орқали топилади: , л/соат б) цехларда ва саноат иншоотларида , л/соат бу ерда: - битта даволаш тадбирларига (процедура) сарф бўладиган сув истеъмоли меъёри, л; - бир соатдаги даволаш тадбирлари (процедура) сони. в) сув сарфи жуда нотекис сарфланадиган биноларда, объектларда соатлик сув сарфи қуйидагича аниқланади: , л/соат г) умумий овкатланиш корхоналарида таомларни сони қуйидаги ифода орқали топилади: бу ерда: - битта овқатланувчини еган овқатининг сони; - утирадиган жойлар сони; - бир соатда утирадиган одамлар сони; - бир вақтда реализация қилинган таомлар коэффициенти. д) коммунал корхоналарда (ҳаммом ва кир ювиш корхоналарида) хўжалик – ичимлик ва ишлаб чиқариш технологик сув тармоғи қўлланилади. Қувурларни диаметри қуйидаги ифода орқали топилади: , мм 2. Ички совуқ сув тармоқларида йўқолган босимни аниқлаш учун, қувурни узунлиги бўйича ишқаланиш учун йўқолган босимни ва арматура, ускуналарда маҳаллий қаршиликка учлаб йўқолган босимларни аниқлаш керак. (4). Қувурни узунлиги бўйича ишқаланишга йўқолган босим қуйидаги ифода орқали топилади: , м. бу ерда: - қувурни узунлиги, м; - қувурни гидравлик қаршилик курсатиш; - қувурни секундлик сув сарфи, м/с; - қувурларни нисбий қаршилиги; - гидравлик нишаблик. Қувурлардаги маҳаллий йўқолган босим қуйидаги ифода орқали топилади: , м бу ерда: совуқ сувни геометрик кўтарилиш баландлиги, м (вводни тупрогини сатҳидан тармоқни сув тарқатувчи жумрагини диктеющей нуқтасигача бўлган масофа); - тармоқларнинг кириш қисмида (ввод) йўқолган босим , м; - сув ўлчаш тугунидаги йўқолган босим, м; - сув ўлчаш тугунидан ноқўлай (диктеющей) нуқтагача бўлган қувурда йўқолган босимларни йиғиндиси, м; - маҳаллий қаршиликда йўқолган босимлар йиғиндиси, м; - эркин босим, м; Download 125.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling