11-мавзу. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби


Ҳисобли сув сарфини аниқлаш


Download 125.87 Kb.
bet3/4
Sana13.10.2023
Hajmi125.87 Kb.
#1701320
1   2   3   4
Bog'liq
11- Маъруза

Ҳисобли сув сарфини аниқлаш.Ички сув тарқатиш тармоқ тизимига қўйиладиган асосий талаблардан бири унинг узлуксиз ишини таъминлашдан иборат. Шунинг учун ҳам ички сув тарқатиш тармоқ энг ноқулай шароитда максимал секундлик сув сарфини ўтказишга ҳасобланади.
Ҳисобли сув сарфини аниқлаш учун Курсин томонидан қуйидаги ифода тавсия қилинади:
, л/с
бу ерда: - кеча кундузлик сув сарфи, м3/к – к.
Кейинчалик Курсин ва Спўшковлар томонидан ҳисобли сув сарфини аниқлашда санитар техник жиҳозлар сони ва сув истеъмоли меъёрига боғлиқ бўлган қуйидаги формула киритилади.
, л/с
бу ерда: - жиҳозлар сони.
- ҳисобли сув миқдори, л/с
- сув истеъмоли меъёрига боғлиқ бўлган даража кўрсаткич.
- жиҳозлар умумий сонига боғлиқ тўғрилаш коэффициенти.
Жамоат биноларидаги хўжалик – ичимлик сувининг ҳисобий сарфи И.П. Свешниковнинг [ 1 ] универсал ифодаси ёрдамида аниқланади, бу ифода ҳам эквивалент бирлик миқдори асосида келтириб чиқарилган.

бу ерда: – бинонинг қандай мақсадлари учун ишлатилишини ҳисобга оладиган коэффицент (бу коэффицент сув истемоли нотекислиги коэффицентига ўхшашдир, фақат у бинолар учун қўлланилади); 1,2 –ҳаммом ва болалар боғчалари учун, 2,5 – гача меҳмонхона пансионатлар ва бошқалар.
Кейинги вақтларда ўтказилган кўплаб тажрибалар ҳамда таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики юқорида келтирилган формулалар бўйича ҳисобланган сув сарфи ҳақиқий сув сарфига нисбатан анча юқори бўлиб реал шароитдан фарқ қилади.
Бугунги кунда ҳисобли участкадаги максимал секундлик сув сарфи қуйидагича аниқланади.
, л/с
бу ерда: - сув тарқатувчи арматурадаги секундлик сув сарфи, л/с
- ҳисобли участкадаги жиҳозлар сонининг уларнинг ишлаш эҳтимоли кўпайтмасига боғлиқ коэффициент.
Санитар техник жиҳозларнинг ишлаш эҳтимоли қуйидагича аниқланади.

Кеча кундузлик ҳисобли сув сарфи қуйидаги формула билан аниқланади.
, м/к – к
бу ерда: - истеъмолчилар умумий сони, одам.
- сув истеъмоли меъёри, л/к – к. одам.
Турли хил истемолчилари бўлган бир сув таъминоти тармоғидан фойдаланиладиган бино учун

Агарда бинодаги санитар – техник жиҳозлар тўғрисидаги маълумотлар йўқ бўлса, нинг қийматини ёрдамида, деган ҳолда ҳисоблаш мумкин.
Турар ва жамоат жойларида санитар – техник жиҳозлар ҳақида маълумотлар йўқ бўлса умумий сув сарфини л/сек, совуқ ва иссиқ сув ўзатилаётганда эса л/сек деб қабул қилинади.
Турли хил истемолчиларга хизмат кўрсатадиган жиҳозлардаги секунд ичидаги сув сарфиниқуйидаги ифода орқали аниқлаймиз.

бу ерда: - ифода ёрдамида ҳар бир гуруҳ истемолчилар учун аниқланган эҳтимоллик қиймати.
- сув олиш жиҳозидаги, секунд ичидаги сув миқдори. л/сек.

Download 125.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling