11-мавзу. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби
Download 125.87 Kb.
|
11- Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совуқ сув истеъмол меъёрини аниқлаш. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби.
- 11.1. Хар хил турдаги биноларда сув сарфини аниқлашнинг назарий асослари.
11-мавзу. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби. Хар хил турдаги биноларда сув сарфини аниқлашнинг назарий асослари. Совуқ сув истеъмол меъёрини аниқлаш. Ички сув таъминоти тизимининг гидравлик хисоби. Таянч сўз ва иборалар:Сув истеъмоли меъёри, талаб қилинган, кафолатланган, ортиқча босим, сув ўлчаш ва босимни оширувчи қурилмалар. 11.1. Хар хил турдаги биноларда сув сарфини аниқлашнинг назарий асослари. Биноларда сув истеъмоли тартибини яъни кеча – кундузлик сув истеъмолининг соатлар бўйича тарқалишини билмасдан ҳисобли сув сарфини аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун, санитар техник жиҳозлар билан жиҳозланиш даражаси, қаватлар сони, вазифаси бўйича лойиҳа қилинаётган бинога ухшаш фойдаланиладиган (эксплуатация) биноларни таҳлил қилиш йўли бўйича сув истеъмоли графиги тузилади. Ички сув тарқатиш тармоғидан истеъмолчиларнинг сувни олиш жараёни тасодифий ва бошқариб бўлмайди. Сув истеъмоли тартиби санитар техник жиҳозлар турига, саноат биноларда ишлаб чиқариш жараёнига, ўқув муассасаларида дарс жадвалига боғлиқ. Турар жой биноларида сув истеъмоли тартибини аниқлаш анча мураккаб, чунки сув истеъмоли аҳоли иш тартибига, ободонлаштириш даражасига, иқлим шароитига ва бошқа омилларга боғлиқ. Ички совуқ сув тармоқларидаги сув истеъмоли тартиби нотекис бўлиб асосан қаватлар сонига, бино турига, сув тарқатувчи жумраклар сонига, истеъмолчилар сонига ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқдир. Кеча – кундуз давомида соатлар бўйича сув сарфи бино ва иншоотларда ўзгарувчан бўлиб, минимал, ўртача ва максимал ҳолатларда бўлиши мумкин. Максимал, минимал ва ўртача сув сарфларини ҳамда кеча – кундузлик ва соатлик сув истеъмолининг нотекислик коэффициентини аниқлаш учун сув сарфининг ўзгариш графиги тузилади. Сув сарфининг кеча – кундуз давомида ўзгариб туришини таҳлил қилиш натижасида сув сарфининг соатлар бўйича нотекислик коэффициенти қуйидаги ифода орқали топилади: Сув сарфининг кеча – кундузлик нотекислик коэффициенти қуйидаги ифода орқали топилади: , Кўпчилик объектлар учун сув сарфининг тартиби ноаниқ бўлади, бу ҳолда сув истеъмоли графигининг тафсифини қуйидаги ифода орқали топиш мумкин: бу ерда: – маълум бир вақт интервали ичидаги максимал сув сарфи, – вақт интервалига боғлиқ ўзгарувчан миқдор, – соатлик сув истеъмолининг нотекислик коэффициенти. Download 125.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling