11-мавзу. Инвестицияларни молиялаштириш манбалари таҳлили ва уни баҳолаш режа


Download 35.91 Kb.
bet3/3
Sana06.05.2023
Hajmi35.91 Kb.
#1434148
1   2   3
Bog'liq
11-mavzu

Корхона фаолияти тури

Фойда (кирим )

Ҳаражатлар (чиқим)

Инвестиция фаолияти

а) асосий воситаларни сотиш.
б)номоддий активларни сотиш.
в) узоқ ва қисқа муддатли инвестцияларни сотиш.
г) оборот капиталининг камайиши ҳисобига тушумлар

а) капитал қўйилмалар.
б)номоддий активларни сотиб олиш.
в) оборот капиталининг ўсиши ҳисобига ҳаражатлар.
г) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш.

Операцион фаолият

а) маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан келиб тушган пул маблағи.
б)операцион фаолият нинг бошқа пул тушумлари.

а) материал товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари.
б) ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари.
в)операцион фаолият нинг бошқа пул тўловлари.

Молиявий фаолият

а) акциялар чиқар-ишдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инстру ментлардан келган пул тушумлари.
б) олинган фоизлар ва дивидентлар.
г)молиявий фаолият нинг бошқа пул тушум лари, шу жумладан қарзлар бўйича пул тушумлари

а) хусусий акциялар сотиб олингандаги пул тўловлари.
б) тўланган фоизлар ва дивидентлар.
в) узоқ ва қисқа муддат ли кредитлар ва қарз лар бўйича тўловлар.
г) лизинг бўйича тўлов лар.
д) молиявий фаолият нинг бошқа тўловлари.

Кўпчилик ҳолларда амалиётда инвестиция самарадорлиги коэффициентини (ARR) ўрнига фойданинг оддий нормаси (return on investments, ROI) коэффициентидан фойдаланилади.
Лекин бу икки коэффициенти ҳисоблаш алгоритми бир хилдир.
Ушбу усулнинг асосий афзалликлари коэффициентларни аниқлашда бажариладиган ҳисоб-китоб ишларининг қулайлиги, оддийлиги ва тушунарлигидадир.
Бу гуруҳ коэффициентининг камчиликлари шундан иборатки, бунда инвестицияланадиган лойиҳа бўйича вақт омили ҳисобга олинмайди.
Иккинчидан, инвестиция капиталининг қопланиши кўрсаткичига асос қилиниб, фойда олинади, аммо амалиётда амортизация ажратмалари ҳам инвестиция капиталининг қопланиши учун манба бўлади.
Шунинг учун инвестиция қоплаш муддати коэффициентини (РР) ҳисоблашда, албатта амортизация ажратмаларини ҳисобга олиш зарур.
Учинчидан, бу коэффициентлар инвестиция лойиҳаси бўйича бир томонлама баҳолашни беради, яъни у фойда ва инвестиция суммалари миқдорига асосланган бўлади.
Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини чуқур таҳлил этиш учун иккинчи гуруҳ иқтисодий баҳолаш коэффициентиларидан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар киради:

  • Соф келтирилган қиймат (Net Present Value, NPV) ёки соф жорий қиймат;

  • инвестиция рентабеллиги индекси (Profitability Index, PI);

  • фойданинг ички меъёри (Internal Rate of Return, IRR);

  • инвестиция дисконтланган қоплаш муддати (Discounted Payback Period, DPP).



Хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда икки усул, яъни молиявий ва иқтисодий баҳолашдан фойдаланилади. Бу баҳолаш усуллари бир-бирини тўлдириб туради ва инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини аниқ ва тўлиқ баҳолашда муҳим рол ўйнайди.
Download 35.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling