11-мавзу: кичик гурухлар психологияси


Download 67.52 Kb.
bet1/5
Sana11.05.2023
Hajmi67.52 Kb.
#1453101
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10-КИЧИК ГУРУХ

12-МАВЗУ: КИЧИК ГУРУҲЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

Режа:

Режа:

1. Ижтимоий психологияда кичик гуруҳлар муаммоси

2. Кичик гуруҳларнинг классификацияси

3. Кичик гуруҳлардаги динамик жараёнлар

Таянч тушунчалар: гуруҳ, референт гуруҳ қонуниятлари, негативизм, ташқи, ички уюшганлик, лидерлик, конформлик.

1.Ижтимоий психологияда кичик гуруҳлар муаммоси.

1.Ижтимоий психологияда кичик гуруҳлар муаммоси.

Кичик гуруҳлар муаммоси ижтимоий психологияда энг яхши ишланган ва кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган объектлардандир. Бу муаммони тадқиқ этишда олимлар ўз олдига индивид якка ҳолда яхши ишлайдими ёки гуруҳда яхшироқ самара берадими, бошқа одамларнинг ёнида бўлиши унинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатади деган саволларга жавоб излаш масаласини қўйганлар. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай шароитларда индивидларнинг ўзаро ҳамкорлиги эмас, балки уларнинг бир вақтда бир ерда бирга бўлганлиги фактининг таъсири ўрганилди.

Кичик гуруҳларга хос қонуниятлар:

Биринчидан, кичик гуруҳларнинг ҳажми, уни ташкил этувчи шахслар сони хусусида шундай фикрга келиндики, кичик гуруҳ “диада” икки кишидан тортиб, то мактаб шароитида 30-40 кишигача деб қабул қилинди. Икки кишилик гуруҳ дейилганда, аввало оила – янги шаклланган оила кўпроқ назарда тутилади. Лекин самарали ўзаро таъсир назарда тутилганда 7-2 киши кўзланади. Бундай гуруҳ турли ижтимоий психологик тадқиқотлар учун ҳам, ижтимоий-психологик тренинглар ўтказиш учун ҳам қулай ҳисобланади.

Иккинчидан, гуруҳнинг ўлчами қанчалик катта бўлса, унинг алоҳида олинган шахслар учун қадрсизланиб бориш хавфи кучаяди. Яъни, шахснинг кўпчиликдан иборат гуруҳдан ўзини тортиши ва унинг нормаларини бузишга мойиллига ортиб боради.

Иккинчидан, гуруҳнинг ўлчами қанчалик катта бўлса, унинг алоҳида олинган шахслар учун қадрсизланиб бориш хавфи кучаяди. Яъни, шахснинг кўпчиликдан иборат гуруҳдан ўзини тортиши ва унинг нормаларини бузишга мойиллига ортиб боради.


Download 67.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling