11-мавзу: кичик гурухлар психологияси


Download 67.52 Kb.
bet4/5
Sana11.05.2023
Hajmi67.52 Kb.
#1453101
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-КИЧИК ГУРУХ

Ҳар бир гуруҳ ўзига хос психологик тизимга ҳам эга. Уни ташкил этувчи элементлар нисбатан барқарор бўлиб, улар гуруҳ аъзолари хулқ-атворини мувофиқлаштириб туради. Аввало гуруҳнинг миссиясини ажратиш керак. Миссия – одамларни жамоа меҳнати атрофида уюштириб, бирлаштирувчи психологик элементдир. Масалан, барча талабаларнинг мақсади – ўқиш, профессоинал малака орттириб, мутахассис бўлиб етишиш.

Гуруҳнинг психологик тизимга таъсир этувчи омилларга яна уларнинг жинсий, ёш жиҳатдан, маълумоти ва малакаси нуқтаи назаридан фарқ қилувчи, уйғунликни ташкил этувчи омиллар ҳам киради.

Гуруҳнинг психологик тизимга таъсир этувчи омилларга яна уларнинг жинсий, ёш жиҳатдан, маълумоти ва малакаси нуқтаи назаридан фарқ қилувчи, уйғунликни ташкил этувчи омиллар ҳам киради.

Гуруҳнинг тизими яна унинг катта-кичиклигига ҳам боғлиқ. Масалан, 5-10 кишидан иборат гуруҳдаги муносабатлар яхшироқ, уйғунроқ ва фаолият самаралироқ ҳисобланади. Чунки бундай гуруҳларда норасмий мулоқот учун маъқул шароит мавжуд бўлади. Бундай гуруҳларда «гуруҳбозлик» деган иллат ҳам бўлмайди. Гуруҳнинг ҳажми ортиб борган сари уларда расмиятчилик, расмий юзаки муносабатлар кўпаяди ва бу одамлар ўртасидаги инсоний муносабатларда ўз аксини топади. Гуруҳлардаги лидерлик ва умумий қарорларга келиш ҳам динамик жараёнларга киради.

Америкалик психолог Т. Митчеллнинг фикрича, ўзаро таъсир гуруҳ шароитида қуйидаги омиллар воситасида рўй беради:

Америкалик психолог Т. Митчеллнинг фикрича, ўзаро таъсир гуруҳ шароитида қуйидаги омиллар воситасида рўй беради:

1) айрим аъзолар бошқаларига нисбатан кўпроқ гапиришга мойил бўладилар;

2) юқорироқ мавқега эга бўлган шахслар қарорлар чиқариш жараёнида ҳам бошқаларга тазйиқ ўтказишади;

3) гуруҳда кўп вақт ўзаро фикрлардаги келишмовчиликларнинг олдини олишга кетиб қолади;

4) гуруҳда айрим одамлар таъсирида асосий мақсаддан четлаш ва мақсадга номувофиқ қарорлар қабул қилиш холлари кузатилади;

5) барча аъзолар ўзлари сезмаган ҳолда конформлиликка берилишлари ва гуруҳ таъсирига тушиб қоладилар. Шунинг учун ҳам баъзан мажлисни олиб борувчи раис кун тартибини эълон қилган бўлса-да, ундан чалғиб кетиши ва ўринсиз қарорлар қабул қилиши мумкин.


Download 67.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling