11-мавзу. Меҳнат мотивацияси режа


Download 201.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi201.69 Kb.
#1531340
1   2   3   4
Bog'liq
11-МАВЗУ. МЕҲНАТ МОТИВАЦИЯСИ

 
11.2. Эҳтиёжлар ва қизиқишлар
Меҳнат мотивацияси жараёнинг энг муҳим элементлари қадриятлар ва 
хулқ-атвор нормаларидир. Қадриятлар – бу, субъект, жамият, синф, ижтимоий 
гуруҳнинг ҳаёт ва ишнинг асосий ва муҳим мақсадлари тўғрисидаги, шунингдек, 
ана шу мақсадларга эришишнинг асосий воситалари ҳақидаги тасаввурларидир. 
Қадриятларга жамият, жамоа, шахс кўз ўнгида ижобий аҳамиятга эга бўлган 


барча предметлар ва ҳодисалар киритилади. Қадриятлар олами жамиятнинг 
эҳтиёжлари ва қизиқишлари хилма-хил ва битмас-туганмасдир. 
Қадриятлар моддий, маънавий, ижтимоий, сиёсий бўлади ва ҳоказо. Улар 
эҳтиёжлар ва қизиқишлар асосида таркиб топади. Лекин эҳтиёжлар ва 
қизиқишлар асосида шаклланадиган қадриятлар улардан нусха кўчирмайди. 
Қадриятлар эҳтиёжлар, қизиқишлар мазмунига мос келиши ҳам, мос келмаслиги 
ҳам мумкин. Эҳтиёжлар, қизиқишлар ва қадриятнинг эҳтимол тутилган мос 
келиши, бирлиги ёки қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, онг нисбатан 
мустақиликка эгадир. Онгнинг ўзига хос фаоллиги, унинг мустақилиги шунга 
олиб келадики, қадриятлар – бу, эҳтиёжлар ва қизиқишларнинг нусхаси эмас
балки ҳамиша ҳам уларга мос келавермайдиган идеал тасаввурлардир. 
Меҳнат шароитлари ва мазмуни билан касби, малакаси ва бошқа 
ижтимоий белгилари билан фарқ қиладиган ходимларнинг турли ижтимоий 
гуруҳлари учун айни бир хил объектлар ва ҳодисалар турлича аҳамиятга эга 
бўлиши мумкин. Масалан, бировлар учун меҳнат соҳасидаги хулқ-атворнинг 
бош йўналиши моддий фаровонлик бўлса, бошқалар учун меҳнат мазмуни, 
унинг ижодий бойлиги муҳимроқдир, яна бошқалар учун эса мулоқотда бўлиш 
имконияти муҳимдир ва ҳоказо. 
Қадриятлар орасида қадриятли мақсадлар (доимий) ва қадриятли 
воситалар (жиҳоз воситалари) бўлиши мумкин. Доимий қадриятлар инсон 
мавжудлигининг стратегик мақсадларини: соғлиғи, қизиқарли иши, мухаббати, 
моддий фаровондлиги ва жихозларни акс эттиради. Жиҳоз воситалари мақсадга 
эришиш воситаларидан иборатдир. Булар турли шахсий сифатлардан иборат 
бўлиб, мақсадга, шахснинг эътиқодларига эришишга ёрдам беради. 
Жамиятдаги қадриятлар мазмуни шахснинг маданиятига, маънавий ва 
ахлоқий ҳаётининг, ижтимоий онгининг ривожига боғлиқ. Қадриятларнинг ўзига 
хос шакли ижтимоий идеаллар, яъни жамиятда ижтимоий муносабатлар, ходим 
қандай бўлиши лозимлиги ҳақидаги тасаввурлардир. 

Download 201.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling