11-mavzu. Moliya va risklar


Download 174.23 Kb.
Sana02.06.2024
Hajmi174.23 Kb.
#1833598
Bog'liq
11-mavzu. Moliya va risklar


11-mavzu. Moliya va risklar
Режа:

  1. Riskning mazmun-mohiyati. Risklarni boshqarish.

  2. Risk va moliyaviy qarorlar. Uy xo‘jaliklari duch keladigan risklarning turlari. Kompaniyalar duch keladigan risklarning turlari.

  3. Riskiy boshqaruvda hukumatning roli.

  4. Riskni “o‘tkazish variantlari”: xedjirlash, sug‘urtalash, diversifikatsiya.

1-савол баёни. Риск хавф даражасини аниқлаш, унинг олдини олиш йўлларини излаб топиш ва оқибатида юз бериши мумкин бўлган зарарларни пасайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга оид фаолиятни рискни бошқариш тизими деб аталади.


Тадбиркорнинг рискни бошқариш доирасидаги фаолияти ўз субъектининг даромадлигига таҳдид солувчи рискларнинг таъсиридан ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Рискни оқилона бошқариш субъектнинг узоқ муддатли истиқболда муваффақиятга эришиш имкониятини оширади, унинг молиявий ҳолатининг ёмонлашиш хавфини бир мунча бўлсада камайтиради. Тадбиркор учун пайдо бўладиган рискни тахминий билиш зарурдир, лекин бунинг ўзи етарли эмас. Муҳими, рискнинг аниқ тури корхона фаолиятига қандай таъсир кўрсатаётганлиги ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқлаб, уни тўғри баҳолай билиш ва шундан сўнг субъектининг иқтисодий самарадорлигига таъсирини ҳисоблаб топишдир. Рискни бошқариш бир-бирини тўлдириб борувчи бир нечта босқичлардан иборат бўлади.
Рискни бошқаришда энг аввало юзага келиши мумкин бўлган унинг турлари аниқланади, улар таҳлил этилади ва зарарнинг кутиладиган даражаси ҳисобланади. Кейинги босқичда унинг олдини олиш, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни пасайтириш ёки суғурталаш тадбирлари ишлаб чиқилади ва уни бошқариш усуллари танланади. Охирги босқичда эса кўрилган зарарларни қоплаш, оқибатларини таҳлил этиш ва бартараф қилиш чоралари кўрилади.
Умуман олганда, рискни бошқариш тадбиркорга ресурслардан янада оқилона фойдаланиш, жавобгарликни тақсимлаш, фирма фаолиятининг натижаларини яхшилаш ва рискнинг таъсиридан хавфсизлигини таъминлаш имконини яратилади.



1-расм. Тадбиркорлик рискни бошқариш жараёни

Рискни бошқариш жараёнида асосий эътибор уни баҳолашга қаратилади.


Рискни баҳолаш – унинг даражасини миқдорий ёки сифат ўлчамлари билан аниқлашдир.
Рискнинг тахминий эҳтимолини аниқлаш турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Илмий адабиётларда тадбиркорлик рискни баҳолашнинг 4 усули келтирилади:

  • Статистик усул;

  • Эксперт усули;

  • Аналитик усул;

  • Комбинациялаштирилган усул.

Статистик усулда субъектнинг ва тармоқдаги бошқа турдош субъектларнинг бир неча йиллик фаолияти давомида юз берган таваккалчилик ҳодисалари ҳамда уларнинг таъсирида кўрилган зарарларнинг даражаси ўрганиб чиқилади.
Эксперт усулида иш тажрибаси юқори ва мазкур соҳада эксперт ҳисобланган юқори малакали мутахассисларнинг фикрлари, аниқ ҳисоб-китоблари ва тавсиялари эътиборга олинади.
Аналитик усулда иқтисодий-математик усуллар, вазиятли иш ўйинлари ва эўтимоллар назариясидаги моделлар ёрдамида таваккалчиликнинг даражасига баҳо берилади.
Комбинациялаштирилган усул юқорида келтирилган барча усулларни ёки улардан бир нечтасини қўллаш орқали амалга оширилади.
Иқтисодий адабиётларда рискларни таснифлашнинг турли хил кўринишлари берилган. Бизнингча корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятида учрайдиган рискларни қуйидаги хусусиятлари бўйича таснифлаш мумкин.
1. Хўжалик фаолиятининг шакли ёки йўналишига кўра:

  • тадбиркорлик риски;

  • молиявий риск.

Тадбиркорлик риски дейилганда асосан маҳсулотлар реализацияси ва хом ашёларни сотиб олиш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган рисклар тушунилади.
Молиявий рисклар дейилганда, корхоналарнинг бошқа молиявий ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган рискларни тушуниш мумкин. Буларга мисол қилиб, корхоналарни тижорат банклари, суғурта компаниялари, инвестицион компаниялар, фонд биржалари ва бошқа молиявий муассасалар билан муносабатлари киритишимиз мумкин. Корхоналарда молиявий рискларни юзага келишига асосан, инфляцион омиллар, банкларда кредитларни фоиз ставкалари ортиб кетишлиги, қимматли қоғозларнинг нархининг тушиб кетишлиги ва бошқа омиллар таъсир қилади.
2. Намоён бўлиш шаклига кўра барча турдаги рисклар:
- соф рисклар;
- спекулятив (чайқовчилик) рискларга бўлинади.
Соф рисклар дейилганда, корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятида зарар кўришлиги ёки ҳеч қандай даромад ололмаслик эҳтимолини тушуниш мумкин.
Спекулятив (чайқовчилик) рискларда эса, корхонанинг ижобий натижага ёки бўлмаса ноль (салбий) натижага эришишлик эҳтимоли намоён бўлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, спекулятив рисклар корхоналарнинг ёки даромад, фойда олишлигини ёки зарар кўриш эҳтимоллигини англатади.
Бундан ташқари тадбиркорлик рискларини юзага келиш соҳасига кўра ташқи ва ички рискларга бўлиб олиш мумкин. Корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини бевосита ташқи муҳит билан боғланган ҳолда амалга оширадилар. Албатта бундай шароитда корхоналар хўжалик фаолиятига таъсир қилувчи ташқи омилларнин ҳар томонлама чуқур ўрганиш муҳим ҳисобланади. Корхоналарда ташқи рисклар даражасига жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Буларга мисол қилиб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва табиий-иқлим рискларини кўрсатиш мумкин. Ташқи рискларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар тадбиркорлик фаолияти натижаларига ҳам бевосита, ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Албатта, ҳар қандай мулкчилик шаклидаги корхоналарга ташқи рискнинг таъсири ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ташқи рисклар объектив хусусиятга эга бўлиб, бундай рискларни тартибга солиш ёки бошқариш корхона учун қийин кечади. Корхоналар фаолиятида учрайдиган асосий ташқи рисклардан бири бу иқтисодий рисклардир. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги иқтисодий ҳолатдан келиб чиқади ва корхоналар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Барчамизга маълумки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимиздаги кўплаб экспортга ихтисослашган корхоналар ва хорижий давлатлардаги аксарият фирма ва компаниялар фаолиятида иқтисодий рискнинг юзага келиши кузатилди. Албатта бундай турдаги рискларни бошқариш ёки тартибга солиш нафақат корхона менежерларига боғлиқ балки ҳалқаро бозордаги ҳолат ва бошқа давлатлардаги иқтисодий вазиятларга ҳам боғлиқдир.

1-чизма. Корхоналарда рискларни таснифлаш

Ички рисклар, корхонанинг ички хўжалик фаолияти натижасида юзага келади. Бундай рискларга корхонанинг ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнлари билан боғлиқ, ходимларнинг малакалари билан боғлиқ, бошқарув стратегиясининг қандай даражада эканлиги билан, асосий воситаларнинг ҳолати ва техника хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатларда юзага келиши мумкин бўлган рискларни киритишимиз мумкин.


Намоён бўлиш шаклига кўра, тадбиркорлик рисклари мунтазам ёки номунтазам бўлади. Мунтазам рисклар умумий вазият натижасида корхонанинг молиявий аҳволи ўзгариши эҳтимоли сифатида таърифланади. Номунтазам рисклар корхонанинг аҳволи барқарор сақланган ҳолда алоҳида унинг молиявий аҳволи ёмонлашиши эҳтимолини билдиради.
Бошқариш имкониятига кўра тадбиркорлик рисклари очиқ ва ёпиқ бўлади. Очиқ рискларни тартибга солиб бўлмайди. Ёпиқ рискларни эса бошқариш мумкин. Тадбиркорлик фаолияти натижаларига таъсир этиш даражасига кўра тадбиркорлик рискларини бир нечта тоифаларга ажратиш мумкин. Тадбиркорлик рискининг даражаси тадбиркор йўқотишларига олиб борувчи воқеалар эҳтимоли билан тавсифланади. Улар фоиз ёки коэффициентларда ифодаланади.

2-савол баёни. Молиявий қарорлар қабул қилиш ҳар доим риск билан боғлиқ бўлади. Молия тизимида айнан рискни бошқариш функциясининг мавжудлиги ҳам шу билан белгиланади.


Энг аввал уй хўжаликлари фаолиятида кўп учрайдиган риск турларига тўхталиб ўтсак. Уй хўжаликлари фаолиятида кўп учрайдиган риск турлари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтамиз:

  • Касалланиш, меҳнат қобилиятини йўқотиш ва ўлим билан боғлиқ риск. Тўсатдан рўй берадиган касаллик ёки ўлим ҳолати катта харажатларни юзага келтириши билан бир пайтда, асосий даромад манбаининг йўқотилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин;

  • Ишсизлик риски. Ушбу риск тури оила аъзоларидан бирининг ишсизлиги билан кузатилади;

  • Узоқ вақт давомида фойдаланиладиган истеъмол товарларига эга бўлиш билан боғлиқ риск. Ушбу риск уй, транспорт воситасига эга бўлиш билан кузатилиши мумкин. Мисол учун, ёнғин, ўғрилик, маънавий эскириш каби омиллар натижасида юзага келиши мумкин бўлган рисклар;

  • Бошқа шахслар олдида юзага келадиган масъулият билан боғлиқ рисклар. Бу шахснинг эҳтиётсизлиги натижасида бошқа шахснинг соғлиги ёки мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ бўлган риск бўлиши мумкин;

  • Молиявий активларга қилинган қуйилмалар билан боғлиқ бўлган рисклар.

Фирма ёки компанияларнинг асосий ва биринчи фаолияти маҳсулотларни сотиш ва хизмат кўрсатиш бўлиб ҳисобланади. Фирманинг ҳар бир фаолияти рискнинг ҳар хил турлари билан боғлиқ бўлади, яъни риск исталган бизнес фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Фирма фаолиятида кузатиладиган тадбиркорлик риски унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча субъектлар (акционерлар, кредиторлар, мижозлар, мол етказиб берувчилар, ҳукумат ва б.)га боғлиқ бўлади. Фирмалар фаолиятида кузатиладиган рискларнинг асосий турларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:

  • Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган риск;

  • Ишлаб чиқариладиган маҳсулот нархининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган рисклар (маҳсулотга бўлган талаб ёки таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ);

  • Ишлаб чиқариш омиллари нархининг ўзгариши билан боғлиқ рисклар (мисол учун, хом ашё, иш ҳақининг ўзгариши ва ҳ.к.).

Фирманинг ҳажми ва ташкилий тузилиши ҳам рискка мойил бўлиши мумкин. Жумладан, оилавий корхоналар ёки йирик корпорацияларда кузатилиши мумкин бўлган рисклар бир-биридан фарқланади.

3-савол баёни. Маълумки, мамлакатда барча даражадаги ҳукумат органлари рискни бошқаришда муҳим аҳамият касб этади. Улар рискни ё бартараф этади, ёки уни қайта тақсимлайди. Инсонлар одатда ўзларининг таъсирида юзага келган вазият (уруш, атроф-муҳитнинг бузилиши) ҳамда табиий офатлар натижасида кўрилган зарарни қоплашда ҳукуматдан нажот кутади, молиявий ёрдам кўрсатилишини хоҳлашади. Ушбу жараёнда ҳамда иқтисодиётда давлатнинг фаол иштироки у томонидан капитал қуйилмалар билан боғлиқ рискларни барча солиқ тўловчилар ўртасида оқилона тақсимлай олишида намоён бўлади. Ҳукумат органлари ўзларининг рискни бошқариш стратегияларини молия бозори ва молия тизимининг бошқа институтлари орқали амалга оширишади. Фирма менежерлари ҳам рискларни худди шу тартибда тақсимлашга ҳаракат қилишади.
Молиявий хавф (риск)ни бошқариш, бошқа томондан, молиявий котировка ёрдамида бошқарилади. Рискларни бошқариш мақсади бирон бир олдиндан танланган доменга боғлиқ турли рискларни камайтириш ҳисобланади. Бу, атроф-муҳит, технология, одамлар, ташкилотлар ва сиёсий вазиятлар оқибатида кўплаб турдаги таҳдидларга айтиш мумкин.
Рискларни бошқариш турли усулларда ва мавжуд рискни бартараф этиш, олдини олиш ёки рискни камайтириш мумкинлигидир. Бунда техник омиллардан фойдаланиб, рискни камайтириш ва таҳлил қилиш ҳисобланади. Рисклар бугунги бозор иқтисодиёти шароитида ташкилотлар фаолиятининг характерли томонига таъсир қилади.
Рискларни бошқаришнинг мақсади яъни, мумкин бўлган рискларни бошқариш уларнинг юзага чиқиш эҳтимолини камайтириш ёки уларнинг таъсирини камайтириш ҳисобланади. Шунингдек, ўзаро боғланган ва фаолияти мунтазам такрорланиб турадиган фаолиятлар тўпламидир. Рискларни бошқариш мақсади, муаммолар ва салбий ҳолатларни олдини олиш, инқирозни олдини олиш ва кутилажак муаммоларни олдини олишдан иборат. Рискларни бошқариш тўрт босқичдан, яъни рискни аниқлаш, баҳолаш, риск ташиш (ёки камайтириш) ва риск мониторингидан иборат.
Рискнинг таъсирига юқоридаги икки муҳим йўналишдаги услуб ёрдам бермаса, яъни риск даражаси камаймаса ёки таъсир доираси кенгайиб борса у ҳолда рискни бошқаришда эвристик услубдан фойдаланиш мумкин. Бу услуб орқали рискни мантиқий жиҳатдан фикрлаш, ҳаётий тажрибалардан хулоса чиқариш ва аниқ мезонини ишлаб чиқиш мумкин. Эвристик услубда қуйидаги фикрлар асос бўлади:

  1. Ўз капиталингизга нисбатан, кўп катта рискли муносабатларга борманг;

  2. Кам даромадли, кўп рискли муносабатга бориш мантиққа мос келмас;

  3. Юзага келган рискли муносабатларда доимо тўғри услуб танлаш зарур.

Рискни ҳукумат томонидан бошқаришнинг объектив зарурлиги қуйдагилар билан тавсифланади:
Биринчидан, ишончли технологиялар бўлишидан қатъий назар енгил ва оғир саноат заводларини оператив бошқариш жараёнида ҳам хавфсиз ишлашини таъминлаш учун жуда муҳим омил ҳисобланади.
Иккинчидан, бозорлар ва тармоқларни иқтисодий эркинлаштириш туфайли раҳбарлар томонидан босим ўтказиши, бошқарув ходимлари ва ташкилотнинг ҳам иқтисодий тежамкорлигини ошириш ва даромадлилигини кўпайтириш натижасида соҳаларида ташкилий тузилмасида ўзгаришларга олиб келишини олдини олади. Шу билан бирга оператив аҳамияти ходимлар сонини камайтириш каби иш жараёнини сустлаштирувчи омиллардан ҳоли бўлишдир.
Учинчидан, кичик ва ўрта компаниялар учун, муайян қўллаб-қувватлаш зарурлиги шундаки, саноатнинг турли тармоқларида тажрибасизлик туфайли келиб чиқадиган авариялар рискларни бошқаришнинг муҳимлигини кўрсатади.
Баъзан рискни бошқариш хавфсизлик бошқарувининг бир тури сифатида кўрилади, лекин амалда рискларни бошқариш хавфи асосий ва муҳим қисми ҳисобланади. Бундан ташқари, ўз ичига олган бошқа масалалар хусусан бошқариш, молиявий хатарлар, экспорт ва импорт хавфлари табиий офатлар ҳам рискларни бошқариш жараёнида албатта ҳисобга олинади.
Икки хил рисклиликни бошқаришнинг тамойилларини кўришимиз мумкин:
1. Хавфсизликни бошқаришни ўрнатиш ва натижага асосланган тадбирлар бўлмаслиги кераклиги;
2. Муайян ташқаридан кутиладиган риск натижалари ва шу хавфсизлик тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда таъминлаш тамойили.
Рискни бошқаришда хавфнинг табиати жиҳатидан ҳам таҳлил қилиниб уни янада камайтириш учун учун кўпгина чора тадбирлар қўлланилади.


Рискни бошқариш услуби

Рискли ҳолатлардан воз кечиш
Йўқотиш ҳақида огоҳлантириш
Суғурталаш
Зарарни қоплаш

П.В.Забулин, Ф.Г.Федутов

Рискни бошқариш услуби

Рискни назорат қилиш
Рискдан четга чиқиш
Зарарни қоплаш
Даромаддан йўқотишни минималлаштириш
Риск назоратини узатиш
Ўз-ўзини суғурталаш
Рискни узатиш

Д.Ж.Речмен, М.Х.Мескон

Рискни бошқариш услуби

Рискни самарали таъсир кўрсатиш усулини танлаш
Рискдан қочиш
Рискни олдини олиш
Рискни узатиш
Риск даражасини пасайтириш
Диверсификациялаш
Қўшимча ахборотларни қабул қилиш
Лимитлаштириш
Ўз-ўзини суғурталаш
Суғурталаш

И.Т.Балабанов

4-савол баёни. Диверсификациялаш ишлаб чиқариш, тижорат ва инвестиция фаолияти соҳаларида рискнинг даражасини камайтириш имконини яратади. Уни диверсификациялаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:



  • капитал сарфларни бир нечта фаолият турларига бўлиб сарфлаш;

  • ҳар хил турдаги юқори даромад келтирадиган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш;

  • моддий-техник таъминоти бўйича ташқи шерикларнинг сонини кўпайтириш;

  • турли сигментларни ўамраб олган бозор ва истеъмолчиларнинг талабига мос товарлар ишлаб чиқариш;

  • бозор конъюктураси ва истеъмолчилар сигментига мос келувчи турли баҳо сиёсатини юритиш;

  • юк ташувчи турли транспорт субъектларининг хизматидан фойдаланиш;

  • товар-моддий заҳираларни бир нечта жойда бўлиб асраш ва ҳоказо.

Молиявий фаолият риски диверсификацияси - узаро боғлик бўлмаган молия операциялари даромадлилига асосланади.
Маҳсулот (иш, хизмат) харидорлари риски диверсификацияси - кредит рискларини минималлаштириш мақсадида амалга оширилади.
Реал инвестиция дастурлари риски диверсификацияси - асосий инвестиция лойиҳасига нисбатан камхаражатли булган лойихалар танловига асосланади.
Валюта саватчалари риски диверсификацияси - танлов орқали валюта рискларини минималлаштиришни назарда тутади.
Қимматли коғозлар портфели риски диверсификацияси - портфелнинг даромадлилигини камайтирмаган холда инвестиция рискларини минималлаштиришга йуналтирилган булади.
Молия бозори рисклари диверсификацияси - бозор сегментларида кенг куламли фаолият юритилиши орқали бир сегментда курилган зарарни бошқа сегментда эришилган самара эвазига компенсациялаш ҳисобига риск минималлаштирилишига эришилади.
Амалиётда диверсификациялаш рискни фақат камайтириши эмас, аксинча ошириши ҳам мумкин. Тадбиркор ўз маблағини самарасиз ишлаб чиқариш фаолиятига сарфлаган тақдирда риск эҳтимоли ортади.
Рискни бирлаштириш икки ёки ундан ортиқ корхоналарнинг қўшилиши натижасида содир бўлади ва бунинг натижасида янги ташқил топган корхона дастлабкиларига қараганда кўп активга эга бўлади.
Рисклилик хатарларини пасайтириш йўлида тадбиркорларнинг ўз капиталларини бирлаштириши, улар ўртасида олинган фойдани ва зарарларни бўлиш имконини яратади. Ушбу ҳолат корхонани рискдан бутунлай ҳоли қилмайди, лекин унинг хатар даражасини бир мунча пасайтиришга ёрдам беради.
Рискни бошқаларга ўтказиш ёки риск трансферти – тадбиркорлик рисклигини камайтиришнинг яна бир усули ҳисобланади. Бунда риск хатарлари шартнома асосида иккинчи бир юридик шахс зиммасига ўтказилади.
Рисклиликни бошқаларга ўтказишнинг икки томон учун ҳам фойдали сабаблари мавжуд:
1. Рискни ўзига олишда кўрилиши мумкин бўлган зарарларнинг миқдори рискни ўтказишдагига нисбатан кўп бўлиши мумкин.
2. Рискни ўтказиладиган ташқи субъект хатарларни камайтиришнинг самарали усулларини билиши ва кўпроқ имкониятларга эга бўлиши мумкин.
3. Рискни ўтказувчи маълум тўлов эвазига эҳтимол тутилган зарарлардан ўзини ҳимоялашга эришса, рискни олувчи ўтказувчилар бадали ҳисобидан даромад кўриш имкониятига эга бўлади.
Рискнини ўтказишнинг қуйидаги шакллари учрайди:
1. Қурилиш шартномалари – бундай шартномани тузиш орқали тадбиркор турли объектларни қуриш билан боғлиқ бўлган барча рискни қурилиш фирмасининг бўйнига ўтказади.
2. Юкларни асраш ва жўнатиш шартномасини имзолаш орқали тадбиркор маҳсулотларни ташиш ва асраш даврида юз бериши мумкин бўлган йўқотишлар ва бузилишлар бўйича хатарин маълум тўлов эвазига транспорт компаниясининг зиммасига ўтказади.
3. Сотиш, хизмат кўрсатиш ва таъминлаш шартномаси тадбиркорга товар ва хизматларни тарқатиш билан боғлиқ риск хатарларини дистрибюторлар зиммасига ўтказиш орқали, эҳтимол тутилган йўқотишларни камайтиришга имкон яратади. Бу йўл билан субъект истеъмолчи сифатида асосий воситалар ва асбоб-ускуналарнинг бузилиши, ишдан чиқиши хатарларини кафолат муддати давомида уларни ишлаб чиқарган ёки сотган компаниянинг зиммасига ўтказади.
4. Ижара – рискни ўтказишнинг кенг қўлланиладиган усулларидан бири. Кейинги пайтларда кенг тарқалаётган ижара турларидан бири молиявий ижара ёки лизингдир. Ижарага берувчи ўз мулкини маълум бир давр оралиғига ижарага бериб, унинг сақланиши ва ишлатилиши билан боғлиқ рискни ижарага олувчининг зиммасига ўтказади.
5. Факторинг – дебитор қарз мажбуриятини фактор воситачига ўтказаётган субъектнинг қарз ундириш рискни камайтириш мақсадида тузиладиган шартномадир. Субъектлар ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари муаммоси пайдо бўлганда, яъни товар-моддий қийматликларни жўнатган субъект харидордан маҳсулот ҳақини ўз муддатида ундиролмаса ёки бундай қарзлар шубҳали, уларни ундириш эҳтимоли кам бўлса факторинг воситасида қарзни ундириш амалиёти қўлланилади.
Факторингда воситачи корхона (одатда банк) қарз берган субъектдан маълум бир комиссион тўлов эвазига қарздордан маблағни ундириш ҳуқуқини қўлга киритади. Факторинг шартномаси тузилиши билан субъект ундиролмай турган қарзнинг аксарият қисмини факторинг субъектидан (ёки банкдан) олади. Сўнгра факторинг корхонаси қарздор корхонага қарзни ундириш бўйича даъво қўзғатади.
Факторингнинг афзаллиги шундаки, у нотўловлар муаммосини қисман бўлсада ечишга имкон беради.
6. Субъектнинг фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликни ўтказишнинг энг самарали усулларидан бири – суғуртадир. Суғурталашда субъектнинг ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий фаолияти ёки табиий омиллар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган хатарларниннг таваккалчилиги маълум ҳақ тўлаш эвазига, шартнома асосида суғурта компаниясининг зиммасига ўтказилади. Таваккалчиликнинг бирор тури натижасида субъект зарар кўрса, зарарнинг катта қисми суғурта шартномасига асосан суғурта компанияси томонидан қопланади.
Суғурта ташкилотлари бундан ташқари молиявий рискларни суғурта қилиш тури бўйича суғурта даъвоси бўлганда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
- суғурталанувчининг ёзма аризаси;
- зарарни исботловчи форма ва унинг изоҳи;
- тижорат шартномаси;
- суғурта ҳодисаси бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- тузилган суғурта шартномаси, суғурта полиси ва ариза-анкета;
- суғурталанувчининг хорижий шериги билан берган хулосаси;
- кўрилган зарар ҳажми ва суғурта даъвосини бартараф этиш бўйича гуруҳ мажлисининг баённомаси;
- суғурталанувчининг талаб қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги аризаси;
- cуғурта тўловини тўлаш ҳақидаги маълумотнома;
- суғурта тўловини тўлаганлигини тасдиқловчи тўлов-топшириқномаси нусхаси;
- зарарга оид бошқа маълумотлар.
Суғурта объекти сифатида қуйидагилар чиқиши мумкин:

  • субъект активларини бузилиш, ишдан чиқиш, ёнғин ва бошқа табиий офатлардан суғурталаш, яъни мулк суғуртаси;

  • субъект қабул қиладиган ва жўнатиладиган юклар суғуртаси;

  • қарзга олинган маблағларнинг қайтарилмаслиги, яъни кредит таваккалчилиги суғуртаси;

  • гаровга қўйилган мулкни суғурталаш;

  • қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини табиий офатлар, касалликлар ва зараркунандалардан суғурталаш;

  • ходимларни ишлаб чиқариш жарағнидаги бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ва ҳоказо.

7. Хеджирлаш.
Хеджирлаш – молиявий ёки тижорат фаолиятида баҳоларнинг (валюта курсининг) тебраниб туришидан йўқотишларни камайтириш учун таваккалчиликни фьючерс шартномалари ёрдамида суғурталаш шакли ҳисобланади.
Баҳо (курс)нинг ўзгариши рисклигини суғурталашга хизмат қилувчи шартнома «хедж» деб аталади. Хеджерлашни амалга оширувчи субъект «хеджер» деб аталади.
Хеджерлашнинг икки тури мавжуд:
1. Ошишдан хеджерлаш;
2. Пасайишдан хеджерлаш.
Ошишдан хеджерлаш келгусида субъект истеъмол қиладиган моддий ресурсларнинг нархлари (валюта курслар)ининг ошиши эҳтимолидан суғурталаниши зарур бўлган ҳолатларда қўлланилади.
Масалан, ресурснинг баҳоси (ёки валюта курси, қимматли қоғоз нархи) уч ойдан кейин ўсади деб тахмин қилинмоқда ва у субъектга 3 ойдан кейин керак бўлади. Баҳолар (курснинг) ошишидан кўриладиган йўқотишларни қоплаш учун, ресурсларни бугунги кундаги баҳоларда сотиб олиш шартномасини қўлга киритиш лозим бўлади. Агар 3 ойдан кейин ресурснинг баҳоси ошиб кетган таўдирда ҳам, фьючерс шартномасини сотган субъект ресурсни шартнома сотилган санадаги (3 ой олдинги) баҳоларда етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олади. Шу йўл билан ошишдан хеджерлашни амалга оширувчи хеджер ўзини келгусида баҳоларни ошишидан кўрилиши мумкин бўлган зарардан суғурталайди.
Пасайишдан хеджерлаш келгусида товарнинг баҳоси пасайиши рисклигидан қочиб, унинг олди-сотди шартномасини фьючерс бозоридаги ҳозирги баҳо даражасида сотиш билан боғлиқ биржа операциясини англатади. Пасайишдан хеджерлашни амалга оширувчи хеджер келажакда сотадиган товар шартномасини биржада шошилинч сотиб, ўзини келажакда кўриши мумкин бўлган зарардан суғурталайди.
Хеджер шошилинч шартномаларни сотиш ёки сотиб олиш ёрдамида бозорлардаги баҳоларнинг ноаниқлигидан келиб чиқадиган трисклиликни камайтиришга ҳаракат қилади.
Download 174.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling