11-мавзу. Мукаммал рақобатлашган бозорда, ҚИСҚа муддатли оралиқда фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклифи


Рақобатлашувчи фирманинг мувозанат ҳолати


Download 32.4 Kb.
bet3/4
Sana21.09.2023
Hajmi32.4 Kb.
#1683516
1   2   3   4
Bog'liq
11-мавзу. Мукаммал рақобатлашган бозорда, ҚИСҚа муддатли оралиқд-fayllar.org

Рақобатлашувчи фирманинг мувозанат ҳолати. Биз кўрган эдикки, рақобатлашган бозорда нарх бозор томонидан белгиланади ва унга фирма таъсир қила олмайди. Бундай бозорда ҳаракат қилаётган фирманинг талаб чизиғи горизонтал чизиқдан иборат бўлиб, унинг чекли даромади нархга тенг, яъни . Демак, рақобатлашувчи фирма фойдасини максималлаштириш шарти (қоидаси) шундан иборатки, фирма ишлаб чиқариш ҳажмини шундай танлаши керакки, бу ҳажмда нарх чекли харажатга тенг бўлсин:
. (5)
(5)-шарт рақобатлашган бозорда фаолият кўрсатаётган фирма фойдасини максималлаштириш (мувозанат ҳолати) шарти дейилади, яъни рақобатлашувчи фирманинг чекли маҳсулот қоидасини ифодалайди. Ушбу қоидага кўра фирма маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чекли харажат нархга тенг бўлгунга қадар ошириши мумкин. Демак, бўлса, ишлаб чиқаришни ошириш мумкин ва бу ошириш бўлгунча давом этиши керак.
Рақобатлашган фирма фойдасини максималлаштириш шарти ёрдамида биз фирманинг мувозанат ҳолатини белгиловчи нуқтани график орқали аниқлашимиз мумкин (3-расм).

3-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги


харажатлари ва фойдаси.
Расмда нуқта рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолатини ифодалайди. Бу нуқтада бўлиб, ушбу нуқтада фирма фойдани максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми га эришади.
Расмда умумий даромад ( ) тўртбурчак юзасига, умумий харажат тўртбурчак юзасига тенг. Умумий максимал фойда ( ) юза билан ифодаланади ва бу юза қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
. (6)
Ишлаб чиқариш ҳажми дан кичик бўлганда чекли даромад чекли харажатдан кўп демак, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб қўшимча фойда олиш имконияти бор. Расмда икки карра штирхланган юза ишлаб чиқариш ҳажми га камайгандаги йўқотилган фойдани ифодалайди.
Ишлаб чиқариш ҳажми дан юқори бўлганда, яъни да чекли харажатлар чекли даромаддан юқори. Бу ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш умумий харажатларни қисқартиришга олиб келади. Расмдаги учбурчак юзаси миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида йўқотилган фойдани ифодалайди.
(6)-ифодадан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, нарх ўртача умумий харажатдан қанча юқори бўлса, фирманинг фойдаси шунча кўп бўлади. Буни қуйидаги графикда кўриш мумкин (4-расм).
4-расм. Рақобатлашувчи фирма фойдаси.

Расмда, бошланғич нарх бўлганда умумий фойда тўртбурчак юзи билан ифодаланса, нарх ошиб бўлганда умумий фойда қиймати ҳам ошади ва тўртбурчак юзи билан ифодаланади.


Шуни ҳам эслатиш ўринлики, фирма қисқа муддатли оралиқда ҳар доим ҳам фойдани максималлаштиравермайди. Кўп ҳолларда ўзгармас харажатнинг ошиб кетиши умумий ўртача харажатни ошириб юборади (5-расм).
Натижада, фойдани максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми да нарх ўртача умумий харажатдан кичик бўлади, яъни ва шунинг учун ишлаб чиқаришнинг ўртача йўқотишига (зарарига) тенг. Штрихланган тўртбурчак юзи фирманинг умумий йўқотишини билдиради. Лекин, фирма қисқа муддатли оралиқда зарар кўрса ҳам келажакда нарх ошиши ёки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириши эвазига фойда олиш мақсадида ишни давом эттиради.
5-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги йўқотишлари.

Умуман олганда, рақобатлашувчи фирма қисқа муддатли оралиқда ишлаб чиқаришни давом эттириши ёки давом эттирмасдан ишлаб чиқаришни тўхтатиши тўғрисидаги қарорни қабул қилишда фирма ўз даромадини умумий ўртача харажат билан эмас, балки фақат ўртача ўзгарувчан харажат билан таққослайди. Нима учун деганда, ўзгармас харажатлар сарфланиб бўлинган ва уларни фирмани ёпганда ҳам камайтириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам нарх ўртача ўзгаррувчан харажатдан юқори бўлиб, ўртача умумий харажатдан паст бўлганда фирма келажакда фойдага чиқиш мақсадида ишлаб чиқариш зарар ишласа ҳам ўз фаолиятини давом эттиради ва шу билан бирга умумий зарарни минималлаштиришга ҳаракат қилади. Нима учун деганда, бу нарх ўртача умумий харажатдан кичик бўлгани билан, у фирманинг ўзгарувчан харажатларини (хом ашё сарфи, иш ҳақини) қоплайди, бундан ташқари ўзгармас харажатнинг ҳам маълум қисмини қоплайди.


Чекли маҳсулот қоидасига кўра фирма маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чекли даромад билан чекли харажатни тенглигини таъминлайдиган даражада ушлаб туришга ҳаракат қилади .
“The MR and MC curves cross at an output of q0 as well as q*. At q0, however,
profit is clearly not maximized. An increase in output beyond q0 increases profit
because marginal cost is ,veIl belOlY marginal revenue. We can thus state the
condition for profit maximization as follows: Marginal revenue equals marginal
cost at a point at which the marginal cost curve is rising. This conclusion is very
important because it applies to the output decisions of firms in markets that may
or may not be perfectly competitive.”2.
Ишлаб чиқаришни тўхтатиш қоидасига кўра фирманинг иқтисодий фойдаси ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳажмида нолдан кичик бўлса, яъни рақобатлашган бозордаги нарх ўртача ўзгарувчан харажатдан кичик бўлса (6-расмда В нуқта), фирма ёпилади (ушбу бозордан кетади, фаолиятини тугатади). В нуқта фирманинг ёпилиш нуқтаси ҳисобланади.
6-расм. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли

оралиқдаги ҳаракат қилиш қоидалари.


Юқоридаги қоидалар фирма учун умумий характерга эга. Фирма қайси бозорда фаолият кўрсатишидан қатъий назар ушбу қоидалар ўз кучини сақлайди.

6-расмда A нуқта фирманинг зарарсиз ишлаш нуқтаси дейилади, бу нуқтада бўлиб, фирма зарар ҳам кўрмасдан, фойда ҳам олмасдан ишлашини ифодалайди.



Download 32.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling