Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси
Download 0.76 Mb.
|
мавзу 11
Ишлаб чиқариш ХАРАЖАТЛАРИ/МИКРОИҚТИСОДИЁТ11-МАВЗУИшлаб чиқариш харажатлари тушунчаси Ўзгарувчан ва доимий харажатлар Ўртача ва чекли харажатлар Харажатларни камайтириш йўллари РЕЖА Харажат тушунчаси Калькуляция Харажатларни бошқариш Таннарх харажатлари Асосий фаолиятнинг бошқа харажатлари Давр харажатлари Молиявий харажатлар Фавқулодда фойда ва зарарлар Солиқ харажатлари Доимий харажатлар Ўзгарувчан харажатлар Назорат қилинадиган харажатлар Назорат қилинмайдиган харажатлар Альтернатив харажатлар Транзакция харажатлари Актив харажатлар Пассив харажатлар Харажат турлари Ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ресурслар миқдорини ўзгартиришга турлича вақт кетганлиги туфайли қисқа ва узоқ муддатли даврларга ажратилади. Қисқа муддатли давр — бу корхона ўзининг ўзгармас ишлаб чиқариш қувватидан интенсив фойдаланиш даражасини ўзгартириши учун етарли миқдордаги даврдир. Қисқа муддатли давр — ўзгармас қувватлар даври Узоқ муддатли оралиқ - бу оралиқда фирма ишлаб чиқаришда фойдаланаётган барча ишлаб чиқариш омиллари ҳажмини (ишлаб чиқариш қувватини ҳам) ўзгартиради. Узоқ муддатли оралиқда барча ишлаб чиқариш ресурслари ўзгаради ва бундай ресурсларга ўзгарувчан ресурслар дейилади. Узоқ муддатли давр — ўзгариб турадиган қувватлар даври Деҳқон (фермер)нинг ихтиёрида ўзгармас 80 га ери бор. У тупроқни култивация қилмасдан ҳар гектардан 40 центнер ҳосил олди. Биринчи ишлов берилгандан сўнг ҳосил гектаридан 50 центнерга ошди. Иккинчи ишловдан сўнг ҳосил 57 центнерга, учинчи ишловдан сўнг 61 центнерга, тўртинчидан сўнг 63 центнерга етди. Далага кейинги ишлов беришлар ҳосилдорликни унчалик оширмади. Фойда ялпи даромаддан умумий харажатларни айириш орқали топилади. П=TR-TC бу ерда: П - фойда; TR - умумий даромад; TC - умумий харажат Ташқи харажатларга ташқи тўловлар, яъни ташқи мол етказиб берувчиларга (хом-ашё, материаллар, электроэнергия, газ) тўловлар киради. Умумий даромаддан ташқи харажатларни айириб ташласак, бухгалтерия фойдасини оламиз. Бухгалтерия фойдаси ички (яширин) харажатларни ҳисобга олмайди Ички харажатлар сифатида қуйидагилар қаралади: 1) тадбиркорнинг ўзига тегишли ресурсларга бўлган харажати; 2) тадбиркорлик қобилиятига тўғри келадиган ва тадбиркорга тегишли бўлган нормал фойда. Бухгалтерия фойдасидан ички харажатларни айириб ташласак иқтисодий фойдани оламиз. Ташқи ва ички харажатларнинг йиғиндиси альтернатив ёки иқтисодий харажатларни ташкил қилади. Альтернатив харажатлар, фирманинг ресурсларидан энг яхши вариантда фойдаланиши билан боғлиқ йўқотилган имкониятлардир Қайтарилмайдиган харажатлар олдин қилинган харажатлар бўлиб, уларни қайтадан тиклаш мумкин эмас. Бу харажатлар қайтарилмаслиги учун ҳам фирманинг қарор қабул қилишига таъсир қилмайди. Масалан, фирма 100 минг сўмга махсус ускуна сотиб олди, лекин фирманинг қарори ўзгарди ва бу ускуна умуман керак бўлмай қолди, ундан альтернатив фойдаланиш варианти мавжуд эмас. Фирма ушубу ускунани 60 минг сўмга сотиб, 40 минг сўм зарар кўрди. 40 минг сўм қайтарилмайдиган харажат ҳисобланади ва фирманинг ҳаракатига таъсир қилмайди. AFC(Q)=FC/Q Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling