11-мавзу. Мулоқот ойналари билан ишлаш


Visual C++ муҳитида мулоқот ойналари


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana24.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1292801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11мавзу

Visual C++ муҳитида мулоқот ойналари. Юқорида айтиб ўтилгандек, мулоқот 
ойналари яратиш уларни мақсадларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бу 
ойналарнинг ўзининг талаблари мавжудки, шу талаблар бажарилса, у мулоқот ойнаси 
бўла олади. Бу талабларга қуйидагилар киради: 
1. Мулоқот ойнасининг сарлавҳаси бўлиши ва унда фақат ойнани ёпиш тугмасининг 
бўлиши лозим, тизимли меню ва бошқа тугмалар бўлиши мумкин эмас. Истесно 
тариқасида баъзи ҳолларда, ёрдам тугмасини жойлаштириш мумкин. 


2. Мулоқот ойнаси тескари алоқага мўлжалланганлиги учун, уни шартини 
бажармасдан тизимнинг бошқа ойнасига ўтиш мумкин эмас. 
3. Тескари алоқанинг бир неста турларини амалга оширувчи тугмалар бўлиши 
керак. 
4. Мулоқот ойналар асосий ойнадан ҳар доим кичик бўлши шарт. 
5. Мулоқот ойнанинг асосий мақсади аниқ келитрилиши керак, ёки тури, нима 
муносабат учун мулоқот ойнаси чиққанлиги. 
6. Мулоқот ойнасидан бошқа мулоқот ойнасига ўтиш мумкин эмас, асосий ойнага 
ўтиш лозим. 
7. Мулоқот ойна мурожаат қилинганда яратилиши ва тескари алоқа қабул 
қилингандан сўнг хотирадан ўчириб ташланиши лозим. 
8. Мулоқот ойнага динамик хотиралар бўлиши мумкин эмас.
Ушбу талабларни бажарган ҳар қандай ойна мулоқот ойнаси ҳисобланади. 
Visual C++да ОТ билан мулоқот қилишга мўлжалланган мулоқот ойналарига 
[Dialogs] tab даги ва [Printing] tab даги барча компоненталар киради (11.1-расмга қаранг). 
11.1-расм. Тизимли мулоқот ойналарияратиш компоненталари. 
Visual C++нинг ҳужжатларига қарасангиз тизимли мулоқот ойналари учун ягона 
мулоқот ойналари рўйхати тузилган. Бу рўхатга қуйидаги жадвалга келтирилган 
компоненталар киради. 
11.1-жадвал.Visual C++да ОТ билан мулоқот қилишга мўлжалланган мулоқот 
ойналари яратишга мўлжалланган компоненталарнинг вазифалари 
№ 
Компонента номи 
Вазифаси 

ColorDialog 
Фойдаланувчилар интерфейс элементи рангини ўрнатиш 
имконини берувчи ранглар палитраси учун мулоқот 
ойнасини кўрсатади. 

FontDialog 
Фойдаланувчиларга керакли компонента учун шрифт ва 
унинг хусусиятларини ўрнатиш имконини берувчи мулоқот 
ойнасини кўрсатади. 

OpenFileDialog 
Фойдаланувчилар учун файлни танлаш имконини берадиган 
мулоқот ойнасини кўрсатади. 

PrintDialog 
Фойдаланувчиларга принтерни танлаш ва унинг 
хусусиятларини ўрнатиш имконини берувчи мулоқот 
ойнасини кўрсатади. 

PrintPreviewDialog 
Фойдаланувчилар учун чоп қилишда PrintDocument 
бошқарув элементининг кўринишининг кўрсатиш
имконини берадиган мулоқот ойнасини кўрсатади. 

FolderBrowserDialog 
Фойдаланувчилар учун папкалар кўриш, яратиш ва танлаш 
имконини берадиган мулоқот ойнасини кўрсатади. 

SaveFileDialog 
Фойдаланувчилар учун файлни сақлаш имконини берадиган 
мулоқот ойнасини кўрсатади. 
Бу компоненталар махсус хусусиятга асослаган копоненталар билаш ишлатилади.


Интерактив хабарларни бериш ва аниқ жавобларни олиш Visual C++ да 
MessageBox синфи мавжуд. Бу синф билан барча ихтиёрий турдаги мулоқот ойналари 
яратиш мумкин. Синфнинг номлар фазоси System.Windows.Forms бўлиб ҳисобланади ва 
кутубхонаси System.Windows.Forms.dll ҳисобланади. Бу мулоқот ойнаси форма 
синфининг мерос хўри ҳисобланади. Унда 21 та турли комбинацияли show функциячи 
бор. Унинг қуйидаги параметрлари бор. 
11.2-жадвал. MessageBox синфнининг show функцияси парамертлари 
Парамерт 
номи 
Типи 
вазифаси 
text 
String 
Мулоқот ойнасининг 
хабари 
caption 
String 
Мулоқот ойнасининг 
сарлавҳаси 
buttons 
MessageBoxButtons 
Тескари алоқани 
таъминалаш тугмалари 
турларини аниқлаш 
icon 
MessageBoxIcon 
Мулоқот ойналарининг 
иконкалари турларини 
аниқлаш 
defaultButton 
MessageBoxDefaultButton 
Тескари алоқани 
таъминалаш учун жорий 
тугмалари турларини 
аниқлаш 
options 
MessageBoxOptions 
Мулоқот ойналарининг 
амаллари турларини 
аниқлаш 
helpFilePath 
HelpNavigator 
HelpNavigator 
объектининг қийматлари 
учун фойдаланилади 
param 
Object 
Ёрдам тугмаси 
босилганда ID фийматни 
аниқлаш имконини 
берувчи параметр 
Returns 
DialogResult 
Мулоқот ойналарининг
қийматлари қайтариш 
учун фойдаланиладиган 
DialogResult типидаги 
турларини аниқлаш 
Exceptions 
InvalidEnumArgumentException 
MessageBoxButtons, 
MessageBoxIcon, 
MessageBoxDefaultButton 
объектларини бирини 
қабул қилувчи 
кенгайтирилган объект 
типи 
owner 
IWin32Window 
мулоқот ойнасини эгаси 
Iwin32window амалга 
ошириш. 


Бу парамертларнинг ўзига мос қийматлари олдиндан аниқлаб берилган бўлиб, 
оддий содда кўринишда мулоқот ойнасини яратиш имкони беради. Кейинроқ бу синф 
парамертлари қийматлари ва уларга ишлов беришни кўриб чиқамиз. 
Фойдаланувчи томонидан яратиладиган мулоқот ойнаси форма каби яратилади ва 
уларни лойҳалаш дастурчининг ёки фойдаланувчининг хохишига қараб амалга 
оширилади. Интерактив мулоқот ойналари каби интерактив тугмаларни яратиш ва 
уларни боқариш, керакли маълумотларни олиш учун ишлатилади. Шуни ҳам инбоатга 
олиш кераки яратиладиган мулоқот ойнаси талабларга мос келиши керак. БУ талабларни 
амалга ошириш учун форманинг хусусиятларига ишлов бериш, лоҳим бўлса, асосий 
ойнда керакли хусусиятларни ўрнатиш мумкин. Бунда ҳам форманинг show усули 
мавжуд бўлиб. Шу орқали форма чақирилади.
Синфнинг номлар фазоси System.Windows бўлиб ҳисобланади ва кутубхонаси 
PresentationFramework.dll ҳисобланади. Бу мулоқот ойнаси форма синфининг мерос хўри 
ҳисобланади.
.NET 5 Preview 1, .NET Core 3.1, 3.0 ва .NET Framework 4.8 4.7.2 
4.7.1 4.7 4.6.2 4.6.1 4.6 4.5.2 4.5.1 4.5 4.0 3.5 3.0 вариантларида қўллаб қувватланади. 
Фойдаланувчи мулоқот ойналарини яртаишни кейинроқ батавсил кўриб чиқамиз. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling