11-Мавзу Ўнбиринчи мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш


Содда мушоҳада ва унинг асосий турлари


Download 31.05 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi31.05 Kb.
#1467804
1   2   3   4
Bog'liq
falsafa 11-smenar

2. Содда мушоҳада ва унинг асосий турлари
Мушоҳадалар тузилишига кўра: а) содда ва б) мураккаб турларга бўлинади.
Содда мушоҳада мантиқда ассерторик мушоҳада, деб номланади.
— Содда мушоҳада тузилишига кўра бир S ва бир Р дан иборат бўлиши мумкин. Масалан: Майсалар кўкарди. Формуласи: S-Р дир;
— Содда мушоҳаданинг субъекти бирдан ортиқ бўлиши мумкин. Масалан: Учбурчак, параллелограмм, айлана геометрик фигура ҳисобланади. Формуласи: S1, S2,S3 — Р дир.
— Предикати бирдан ортиқ бўлиши мумкин. Масалан; Комбайн ўради, йиғади, янчади. Формуласи: S — P1, Р2, Р3 дир.
— Терминлардан бири тушуриб қолдирилиши мумкин. Одатда бундай мушоҳада тўлиқсиз гаплар воситасида ифодаланади. Масалан: Тонг... Ажиб сокинлик...
Содда мушоҳада, унда ниманинг тасдиқланиши ёки инкор этилишига кўра 3 турга бўлинади: а) атрибутив мушоҳада; б) муносабатга доир мушоҳада; в) мавжудликка доир мушоҳада.
а). Атрибутив мушоҳада.
Нарса, ҳодисаларнинг белги, хусусиятлари тўғрисидаги тасдиқ ва инкор шаклида баён этилган мушоҳада атрибутив мушоҳада дейилади. Атрибутив мушоҳаданинг терминлари: S — нима ҳақида фикр юритилганини, P — белгини ифодалайди. Масалан: Асал ширин. Формуласи: S-Рдир.
Атрибутив мушоҳада қуйидаги ҳолларда қўлланилади: — Белги, хусусиятнинг предметга хослигини тасдиқлайди ёки инкор этади. Масалай: Мантиқ — фан.
Формуласи: S-Р дир. Алишер тўгаракка қатнашмайди: S-Р эмас.
Якка тушунчаларнинг умумийга, тур тушунчаларнинг жинсга мансублигини ифодалайди. Масалан: Ўзбекистон (S— якка) — мустақил давлат (Р — умумий). Мантиқий шакли: S- Рдир.
Мантиқий шаклларни график усулда ифодалаш мумкинлигини биламиз. Юқорида берилган атрибутив мушоҳадани (Ўзбекистон (S) — мустақил давлат (Р) қуйидаги график усулда Эйлер доираси шаклида ифодалаш мумкин:


Р

S

Атрибутив мушоҳадада S — Р нинг ҳажмидан чиқарилганлигини ифодалаш мумкин. Масалан: Терговчининг ҳеч бири (S) овоз бермаслик хуқуқига эга эмас (Р). Бундай атрибутив мушоҳада қуйидаги график усулда ифодаланади:





Download 31.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling