11-Мавзу Ўнбиринчи мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш
Download 31.05 Kb.
|
falsafa 11-smenar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса чиқаришнинг моҳияти. Хулосанинг тузилиши
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TATU QARSHI FILIALI KI FAKULTETI KI-14-22 GURUH TALABASINING FALSAFA FANIDAN 11-SEMINARI TOPSHIRDI: ASADBEK BOLTAYEV QABUL QILDI: DILRABO MAMATQULOVA 11-Мавзу Ўнбиринчи мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш Режа: Мушоҳада (хукм) Содда мушоҳада ва унинг асосий турлари Хулоса чиқаришнинг моҳияти. Хулосанинг тузилиши 1. Мушоҳада-мантиқий билиш шакли сифатида. Мушоҳаданинг тузилиши. Инсоннинг олам ҳақида ҳосил қиладиган билим шаклларидан бири мушоҳада ҳисобланади. Мушоҳада предметлар, ҳодисалар, уларнинг белгилари, хусусиятлари, муносабатларини тасдиқ ёки инкор шаклида ифодалайдиган фикр шаклидир. Инсон оламни ўрганиш жараёнида ундаги нарса ва ходисалар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни пайқайди. Мазкур алоқа ва муносабатлар инсон тафаккурида мушоҳада шаклида акс этади. Мушоҳада тушунчалар орасидаги муносабатлардан келиб чиқади. Масалан: Ер қуёш атрофида айланади. Ўар қандай мушоҳада чин ёки хато бўлиши мумкин. Агар мушоҳадада акс этган алоқа ва муносабатлар реал дунё, ундаги мавжуд алоқа ва муносабатлар инъикоси бўлса, бундай фикр чин мушоҳада ҳисобланади. Аксинча, мушоҳадада билдирилган фикр борлиқдаги алоқа ва муносабатларни акс эттирмаса, бундай фикр ё чалкаш, ё хато мушоҳада ҳисобланади. Масалан: Ўғрилик - жиноят. ўғрилик - жиноят эмас. Бу фикрлардан биринчиси чин, чунки у борлиқнинг инъикоси. Мушохаданинг мантиқий тузилиши барча учун умумий. У қайси тилда баён этилмасин, унинг таркиби субъект (S), предикат (Р), ва квантор сўздан иборат бўлади. Мушохаданинг тузилишидан бундай умумийлик уни ифодалашда мантиқий шакл-формулага солиш имконини беради. Масалан. А) «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» ва «Куч-адолатда» мушоҳадаларини бир хил шаклда: S-Р дир формуласи ёрдамида ифодалаш мумкин. Мушохадаларда: а) Предметларнинг борлиги, мавжудлиги ҳақидаги фикр тасдиқланади ёки инкор қилинади. Масалан: Ўақиқат – бор, мавжуд. б) Предметларга хос белги, хусусиятлар ифодаланади. Масалан: Айрим сонлар – жудт сон. в) Предмет ва ҳодисалар ўртасидаги алоқа ва муносабатлар акс этади. Масалан: Хоразм вилояти Қашқадарёдан ишмолроқда жойлашган. Мушоҳада гап воситасида ифодаланади. Тушунчалар сўзларсиз мавжуд бўлиши мумкин бўлмагани сингари, мушоҳада ҳам уларнинг ташқи ифодаси гапларсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Кўриниб турибдики, мушоҳада гап билан узвий боғлиқ. Бу боғлиқлик тафаккур ва тилнинг бирлиги ва ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқади. Мушоҳада билан гапнинг узвий бирлиги, боғлиқлигидан улар доимо ўзаро мос келади, деган хулоса чиқмайди. Мушоҳада ва гапни уларга хос хусусиятларга кўра фарқламоқ лозим: —Ўар қандай мушоҳада гап воситасида ифодаланади. Гап мушоҳаданинг моддий ифодаси ҳисобланади. Лекин ҳар қандай гап мушоҳада бўла олмайди. Фақат дарак, хабар маъноси англатган гапларгина мушоҳада бўла олади. Сўроқ, чақириқ, хитоб маъносидаги гаплар мушоҳада бўла олмайди, чунки улар тасдиқ, ёки инкор маъносини англатмайди. Мушоҳада ва гап тузилишида муайян ўхшашлик бўлсада, мушоҳада ва гапнинг тузилишини айнан бирдек, деб бўлмайди. Гап грамматик тузилишга эга: у бош ва иккинчи даражали бўлаклардан ташкил топади. Мушоҳада мантиқий тузилишга эга. Аввало у икки кисмдан иборат. Улар мушоҳада терминлари деб юритилади. Мушоҳада терминларига мушоҳада субъекти (S) ва предикати (P) киради. Мушоҳадани қуйидаги мантиқий шаклда ифодалаш мумкин: S-Р дир; S-Р эмасдир. Мушоҳаданинг субъекти (S) предметни, предикати (P) эса унга хос бўлган белги, хусусият, муносабатларни тасдиқ ёки инкор шаклида ифодалайди. Мушоҳадада мантииқий боғловчилар «дир», «эмасдир», «бўлади» кабилар иштирок этиши мумкин. Мушоҳадада унинг хажмига ишора қилувчи сўзлар учрайди. Масалан: «барча», «ҳар бир», «ҳеч бир», «баъзи». Булар квантор сўзлар, деб номланади. «Барча капалаклар ҳашаротдир» мушоҳадаси қуйидаги тузилишга эга: а) «капалаклар» — мантиқий эга (S); б) «ҳашаротлар»— мантиқий кесим (Р); в) «барча» - квантор; r) «-дир» боғловчи. Мазкур мушоҳадани «Барча S — Р дир» формуласи орқали ифодалаш мумкин. Гапдаги бош бўлаклар (эга ва кесим) мушоҳаданинг мантиқий эгаси (S) ва мантиқий кесими (P) га мос келавермайди. Фақат содда йиғиқ, гаплар воситасида ифодаланган мушоҳадалардагина грамматик эга ва кесим, мантиқий S ва Р га мувофиқ келиши мумкин. Бунинг устига кўпинча мушоҳада терминлари аниқ ифодаланиш усулига эга эмас. Улар (S,Р) ни мантиқий ypғy орқали аниқлаш мумкин бўлади. Бир хил тузилган гап оҳанг, мантиқий урғу орқали турлича мазмундаги мушоҳадани ифодалаши мумкин. а) Ўзбекистон (бошқа эмас) мустақил давлат. б) Ўзбекистон мустақил давлат. (қандай?) в) Ўзбекистон мустақил давлат. (нима?) Бу мисолда бир хил гап 3 хил мушоҳадани ифодалаган: а) қайси давлат? б) қандай давлат? в) нима? Шунга кўра уларда мантиқий эга турлича. Гапнинг грамматик тузилиши турли халқларда турлича. Мушоҳаданинг мантиқий тузилиши, у қайси миллий тилда ифодаланган бўлмасин, барча учун умумий, бир хил. Мушоҳада терминлар (S,Р), боғловчи ва квантор сўздан ташкил топади. Мушоҳадада: а) предметларнинг мавжудлиги тўғрисидаги фикр тасдиқланади ёки инкор қилинади (Масалан: Ҳаракат — мавжуд); б) предметлар билан белги, хусусиятлар орасидаги муносабатлар ифодаланади (Масалан: Айрим сонлар жуфт сон эмас.); в) предмет — ҳодисалар ўртасидаги алоқа ва муносабатлар акс этади (Масалан; Хоразм вилояти Қашадарёдан шимолроқда жойлашган). Download 31.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling