11-мавзу. Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси


Download 189.34 Kb.
bet1/3
Sana04.04.2023
Hajmi189.34 Kb.
#1325858
  1   2   3
Bog'liq
11 mavzu оммавий хизмат кўрсатиш назарияси


11-мавзу.
Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси

Мураккаб тизимлар тадқиқ қилиш текширилаётган тизимнинг параметрга нисбатан функционал боғлиқлик характеристикасини олишга йўл қўйадиган, математик тилида берилган математик назария билан аниқланган атамаларда абстракт математик моделлар қуришга йўналтиради. Дискрет тизимларда стохастик характерли функциялаш билан бўладиган жарайонларнинг ўрганилиши, оммавий хизмат кўрсатиш назарияси (ОХКН) ва тасодифий жараёнлар назарияси рамкасида олиб борилади. Бунда реал тизимнинг кўпгина моделлари, математик аппаратдаги атамаларда келтирилган математик объектлар тузилишидаги оммавий хизмат кўрсатиш тизими кўринишидаги база моделлари ва оммавий хизмат кўрсатишнинг тармоқ кўринишидаги тармоқ моделларига бўлинадиган, оммавий хизмат кўрсатиш моделлари (ОХКМ) асосида қурилади.




Асосий тушунчалар

Биргина шу тушунчани ёзиш учун оммавий хизмат кўрсатиш назарияси модели ва услуби бўйича адабий манбаларда ҳар хил атамаларни қўлланилади. “Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси”нинг ўзи кўпроқ “навбатлар назарияси” (инглиз адабиётида Queue Theorie) деб аталади, “хизмат кўрсатувчи қурилма” атамаси билан бир қаторда “тузилиш”, “канал”, “линия” ва бошқа атамалар қўлланилади. Оддатда бу оммавий хизмат кўрсатиш модели қўлланиладиган амалий соха билан боғлиқ. Масалан, “Чақирув” ва “линия” атамалари телефонияда қўлланилади (хизмат кўрсатиш нмзарияси ҳам шундан бошланган), “Мижоз” атамаси – магазин, банк, сартарошхона моделлари ва бошқаларда. Шунинг учун кейинги бўлимлардаги материалларни ёритишда қўлланиладиган атама ва тушунчаларни бир ҳил кўринишда олиш яхши бўлади. Оммавий хизмат кўрсатиш моделини абстракт математик модел сингари кўриб чиқиб, қуйида бу моделларни амалий сохада қўлланилишига нисбий бўлмаган атамалар келтирилади ва фойдаланилади. Хар бир атама учун қавс ичида атамаларнинг бошқа манбаларда учраши мумкин бўлган синонимлари берилади.




Оммавий хизмат кўрсатиш тизими

Оммавий хизмат кўрсатиш тизими (ОХКТ) – бир ёки бир неча қурилма (канал) П, тизимга тушаётган хизмат кўрсатилувчи буюртма З ва буюртмалар навбатни О ҳосил қилиб, хизмат кўрсатилишини кутувчи буюртмалар жойлашадиган хотира қурилмаси Н. (8.1. расм).


Буюртма (талабнома, сўров, чақирув, мижоз) – ОХКТга тушувчи ва хизмат кўрсатиш қурилмасида хизмат кўрсатишни талаб қилувчи объект.
Вақт бўйича тақсимланган буюртмалар тўплами буюртмалар оқимини ҳосил қилади.
Хизмат кўрсатувчи қурилма ёки оддийгина қурилма (тузилиш, канал, линия) – оммавий хизмат кўрсатиш тизимининг буюртмаларга хизмат кўрсатиш вазифасини бажарувчи элеменети. Хар бир вақт моментида қурилмада хизмат кўрсатиш учун фақатгина битта буюртма бўлиши мумкин.
Хизмат кўрсатиш – хизмат кўрсатиш қурилмасида буюртмани қанчадир вақтда ушлаб қолиниши.
Хизмат кўрсатиш вақти ­– қурилмада буюртмани ушланиш (хизмат кўрсатиш) вақти.

8.1-расм. Оммавий хизмат кўрсатиш тизими

Хотира қурилмаси (буфер) – буюртмаларни хизмат кўрсатиш қурилмасидан олдин кутиб туриш учун жойлар тўплами. Кутиш учун жой сони хотира қгрилмасининг сиғимини белгилайди.


ОХКТ киришига тушган буюртма икки ҳил холатда бўлиши мумкин:

  • Хизмат кўрсатиш (қурилмада) холатида;

  • Агар ҳамма қурилмалар бошқа буюртмаларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлса, кутиш ҳолатида (хотира қурилмасида).

Хотира қурилмасида ва хизмат кўрсатишни кутишда бўлган буюртмалар навбатни хосил қилади, хотира қурилмасидаги хизмат кўрсатишни кутаётган буюртмалар сони навбат узунлигини белгилайди.
Буферизация тартиби – хотира қурилмаси (буфер)га тушаётган буюртмаларни хотирага ёзилиш қоидаси.
Хизмат кўрсатиш тартиби – буюртмаларни қурилмада хизмат кўрсатиш учун навбат танлаш қоидаси.
Имтиёз – бир синфдаги буюртмаларни бошқа синф буюртмаларига нисбатан киритишда (хотира қурилмасига) ёки навбатдан танлаб олишда (қурилмада хизмат кўрсатиш учун) устунлик қоидаси.
Шундай қилиб ОХКТ қуйидагиларни ўз ичига олади:

Структура ва функционал ташкил топишида фарқ қилувчи кўп турли ОХКТлар мавжуд шу билан бирга ОХКТларни функциялашда ҳисоблаш характеристикисининг аналитик методларини ишлаб чиқишда кўп ҳолларда тадқиқ қилинувчи текширилаётган ОХКТларнинг чекланган миқдори тафсия қилинади.
Қуйида ОХКТларни кўриб чиқишда, агар бошқа тахминлар айтилмаган бўлса, қуйидаги тахминлардан фойдаланилади:

  • Агар қурилма бўш бўлса, тизимга тушаётган буюртма дархол хизмат кўрсатишга ўтади.

  • хизмат кўрсатиш қурилмасида хар бир вақт моментида фақат биргина буюртма бўлиши мумкин.

  • Қурилмада биронта буюртмага хизмат кўрсатиш тугаллангандан сўнг дарҳол кейинги хизмат кўрсатишга навбатдан буюртма танлаб олинади, бошқача қилиб айтганда навбатда битта буюртма бўлганда ҳам қурилма бўш турмайди.

  • ОХКТга буюртмаларнинг тушиши ва уларга хизмат кўрсатиш вақти тизимда қанча буюртма борлиги ёки бошқа факторларга боғлиқ эмас.

  • Буюртмага хизмат кўрсатиш вақти тизимга буюртма тушиш тезлиги (интенсивлиги)га боғлиқ эмас.

Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи.


Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи (ОХКТр) – буютмаларни циркулятция қилувчи муҳитда ўзаро боғланган ОХКТлар тўплами.


Тугунлар (У) ва буюртма манбалари (И) ОХКТр нинг асосий элеменетлари ҳисобланади.
Тармоқ тугуни оммавий хизмат кўрсатиш тизими ҳисобланади.
Манба – тармоққа келиб тушувчи ва тармоқ тугунида хизмат кўрсатишнинг аниқ этапларини талаб қилувчи буюртмалар генератори.
ОХКТр ни содда тасивирлаш учун граф ОХКТр дан фойдаланилади.
Граф ОХКТр – чўққилари ОХКТр тугунларига тўғри келадиган, ёйлари эса, тугунлараро буюртмаларнинг ўтишини акс эттирадиган мўлжалланган граф (8.2,б-расм)
Буюртмаларнинг тугунлараро ўтиши умумий ҳолда узатиш эхтимолликлари кўринишида бўлиши мумкин.
ОХКТр нинг ҳаракат йўли маршрут деб аталади.

8.2-расм. Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи





Download 189.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling