11 ноябр касаба уюшмалари куни


Download 16.22 Kb.
Sana22.03.2023
Hajmi16.22 Kb.
#1287154
Bog'liq
маъруза


11 ноябр касаба уюшмалари куни” байрами тадбири маърузаси
Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари, бугунги “11 ноябр касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан барчангизни табриклайман, сўзим аввалида бир нарсани айтиб ўтмоқчиманки касаба уюшмалари тўғрисида барчангиз яхши биласиз эшигансиз. Лекин кесаба ушюмалари тарихи бўйича хамма хам маълумотга эга эмас. Касаба уюшмалари тарихига назар соладиган бўлсак. КАСАБА УЮШМАЛАРИ — меҳнаткашларни жинси, диний эътиқоди, ирқий ва миллий мансубликларидан қатъи назар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бирлаштирувчи оммавий жамоат ташкилотлари. 18-аср охирида Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда ўзаро ёрдам жамиятлари сифатида пайдо бўлган. Ривожланган мамлакатларда 19-асрда легаллашди. Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат шароити, иш ҳақи, турмуш, маданият ва шу каби соҳалардаги манфаатларини ҳимоя қилишга даъват этилган. 14 ёшга тўлган ва меҳнат (касб) фаолияти билан шуғулланаётган ҳар бир киши ўз хоҳишига кўра, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Касаба уюшмалари тузиш, уларга кириш, Касаба уюшмалари фаолияти билан шуғулланиш ва Касаба уюшмаларидан чиқиш ҳуқуқига эга. Энг йирик халқаро Касаба уюшмалари марказлари: Жаҳон Касаба уюшмалари федерацияси (1945 й. Парижда тузилган, 80 дан ортиқ мамлакат миллий касаба уюшма марказларини бирлаштиради, касаба уюшма умумий аъзоларининг сони 20-асрнинг 90-й. ларида 213 млн. дан ортиқ бўлган), Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси ва Жаҳон меҳнат конфедерацияси (1920 й. Ватикан ёрдамида Халқаро христиан Касаба уюшмалари конфедерацияси номи билан тузилган, 14 млн. дан ортиқ аъзоси бор, қароргоҳи Брюсселда). Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи 1905 йилдан бошланади. Айнан шу йил кузда Бутунроссия темирйўл уюшмасининг Туркистон бўлими ташкил этилган ва 1906 йил бошига келиб 8 мингдан ортиқ аъзоларни бирлаштирган.
Бундай кичик уюшмалар кейинчалик йириклашиб борган касаба уюшмаларининг илк формалари эди.
1924 йилга келиб илгариги Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий кенгаши (ВЦСПС) таркибига кирган Туркистон АССР касаба уюшма ташкилотлари, бевосита Профинтернационал таркибига кирган Бухоро ва Хоразм халқ республикалари касаба уюшмалари фаолият кўрсатар эди.
1925 йилда Бухоро ва Хоразм республикалари касаба уюшмалари ҳам Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши (ВЦСПС) таркибига киритилган.
1925 йил 21 мартда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1-Таъсис қурултойида 53 кишидан иборат Кенгаш ва 5 кишидан иборат тафтиш комиссияси сайланган.
Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Кенгаши 1991 йилгача, яъни Ўзбекистон мустақилликка эришгунча Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши таркибида бўлган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг республикада 25 та тармоқ касаба уюшмалари тузилиб, улар ўз Уставларини қабул қилдилар ва Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказдилар.
1990 йилда республика касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини ташкил этиш ҳақида Декларация қабул қилиниб, уни ташкилий жиҳатдан расмийлаштириш ишлари 1991 йилда Федерация Уставини қабул қилиш билан якунланди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 14 та тармоқ касаба уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларини, 6,1 млн.дан ортиқ касаба уюшмалари аъзоларини бирлаштиради.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 11 ноябдаги 8 Қурлтойида мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг касаба уюшмаси аъзоларига мурожаати ўқиб эшитилди, Мурожаатда 11 ноябрни касаба уюшмаси куни сифатида нишонлаш таклифи киритилди ва тасдиқланди. Шундан сўнг олий мажлисга юборилди.
Мамлакатимизда касаба уюшмаларнинг хуқуқ ва эркиликлари Ўзбекистон конститутсияси билан химояланган.
“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида қонун” 1992 йида қабул қилинган бўлиб 22 моддадан иборат эди. Мамлакатимизнинг турли сохаларида ислохотлар ўтказилгандан сўнг ташкилотлар хуқуқий шакли ўзгариши хусусий секторлар улуши ортиб бориши, қонун ва қонун ости ҳужжатларида ўзгартиришлар бўлиши натижасида касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқишга тўғри келди 2019 йилга келиб касаба уюшмалари тўғрисида янги қонун қабул қилинди. Янги қонун 66 моддадан иборат бўлиб эски, конундан 3 баробар кўп моддани ташкил этди. Бу ўз навбатида 3 карра масъулият дегани.
Касаба уюшмалари мамлакатимизда ягона вакиллик органи бўлиб, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Касаба уюшмалари ташкилотларда Жамоа шартномаси локал хужжати орқали тартибга солинади. Жамоа шартномалари иш берувчи ва касаба уюшмалари вакиллари орқали тузулади. Ўзбекистон мехнат кодексида ишчи хизматчиларга меҳнат қонунчилигини минумини белгилаб берса Жамоа шартномаси орқали максимал даражага кўтариш имконини беради.
Download 16.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling