Дарсни таҳлил қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
Дарсни кузатишга тайёргарлик.
Дарснинг боришини кузатиш.
Ўз-ўзини таҳлил қилишни таъминлаш.
Дарс таҳлили ва таклифлар бериш.
Дарсни таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади.
1. Дарсни кузатишдан олдинги тайёргарлик:
дарс кузатишдан кўзланаётган мақсад ва вазифаларни
шакллантириш;
кузатиладиган дарсни аниқ белгилаб олиш;
дарс кузатиш тузилмасини тайёрлаш;
керакли материалларни тайёрлаш;
ўқитувчи билан суҳбатлашиш.
2. Дарснинг мақсадларини таҳлил қилишда:
ўқув фани ва мавзунинг ўзига хос томонлари, ўқувчилар ёши ва билим даражаси эътиборга олинган ҳолда таълим-тарбия мақсадининг тўғри ва асосли қўйилганлиги;
ўқувчиларнинг тайёргарлиги, ўрганилаётган мавзу бўйича дарслар тизимидаги айнан шу дарснинг ўрнини ҳисобга олган ҳолда мақсад қўйилишининг тўғрилиги ва асосланганлиги;
дарс асосий ғоясининг тўғри қўйилиши ва ўқувчиларга мақсаднинг етказилиши, мақсадга эришиш даражаси.
3. Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил
қилишда:
дарс тузилмасининг дарс мақсадларига мослиги;.
дарснинг тури, структурасининг пухта ўйланганлиги;
дарс босқичларининг мантиқий кетма- кетлилиги ва бир- бири
билан боғлиқлиги;
дарс босқичлари учун вақтнинг тўғри тақсимланганлиги;
ўқитиш шаклларининг тўғри танланганлиги;
дарс режасининг мавжудлиги ва унинг ўқитувчи томонидан
бажарилишини ташкил қилиш;
дарс жиҳозлари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг меҳнатини унумли
ташкил қилиш.
4. Дарс мазмунини таҳлил қилишда.
дарс мазмунининг Давлат таълим стандарти талабларига мослиги;
материалларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги, тушунарлилиги;
баён қилинаётган материалнинг илмий даражаси;
дарснинг тарбиявий йўналиши, таълимий таъсир даражаси;
дарсни ҳаёт, меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш билан боғлаш;
ўқувчилар томонидан янги билимларни қабул қилишдаги
қийинчиликларни бартараф этиш;
янги материалнинг асосий ғоясини ажратиш. Янги тушунчаларни шакллантириш. Таянч билимларнинг муҳимлигини кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |