Амалий машғулот № 1
Мавзу: Замонавий генератор ва кучланиш ростлагичлари конструкциясини ўзига хос томонларини ўрганиш – 2 соат.
Талабалар мухокамасига қўйиладиган саволлар: Замонавий транспорт воситалари генераторини конструкциясини ривожланиш босқичлари. Компакт ва шеткасиз генераторлар. Хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган генераторларни тузилиши. Тўғрилагич блокида қўшимча елка қўшиш орқали генератор қувватини ошириш. Ўз-ўзини қўзғатувчи генераторлар схемаси. Импульс кенглиги модулятори асосида ишлаб чиқилган интеграл кучланиш ростлагичлар.
Топшириқ: Ушбу расмда кўрсатилган генераторнинг хар бир қисмларини номини ва вазифасини аниқланг.
Назорат саволлари:
Замонавий ихчам генераторларнинг конструктив тузилиши ва ривожланиш истиқболи;
Контактсиз генераторларни тузилишини ўзига хос томонлари ва ривожланиш истиқболи;
Хорижий давлатларда ишлаб чиқарилаётган генераторларни тузилиши ва ривожланиш истиқболи;
Тўғрилагич блокида қўшимча елка қўшиш орқали генератор қувватини ошириш усуллари;
Ўз-ўзини қўзғатувчи генераторларнинг афзаллиги ва камчиликлари;
Импульс кенглиги модулятори асосида ишлаб чиқилган интеграл кучланиш ростлагичларнинг ишлаш принципини ўзига хос томонлари.
Мавзу юзасидан тавсия этилган адабиётлар рўйхати:
Акимов С.В., Чижков Ю.П. Электрооборудование автомобилей. Москва, За рулем, 2000г. 81…112 бетлар;
Ютт В.Е. Электрооборудование автомобилей. Москва, Транспорт, 2006г. 6….32 бетлар
Соснин Д.А. Автотроника. Москва, Солон-Р, 2009г. 53…68 бетлар
Василевский В.И. и др. Автомобильные генераторы. Москва, Транспорт, 1978г 47…115 бетлар
Акимов А.В., Акимов С.В., Лейкин Л.П. Генераторы зарубежных автомобилей. Москва, За рулем, 2003г. 5…71 бетлар
Do'stlaringiz bilan baham: |