Мавзу юзасидан тавсия этилган адабиётлар рўйхати:
Акимов С.В., Чижков Ю.П. Электрооборудование автомобилей. Москва, За рулем, 2000г. 188…212 бетлар;
Ютт В.Е. Электрооборудование автомобилей. Москва, Транспорт, 2006г. 138...178 бетлар
Соснин Д.А. Автотроника. Москва, Солон-Р, 2009г., 78…109 бетлар.
Рост Твег. Системы зажигания легковых автомобилей. Москва, За рулем, 2001г., 15…32 бетлар.
Интернет сайтлари
Амалий машғулот № 3
Мавзу: Замонавий бензинли двигателларнинг ўт олдириш тизимини ўзига хос томонларини ўрганиш – 2 соат
Талабалар мухокамасига қўйиладиган саволлар: Транспорт воситаларининг контактсиз ўт олдириш тизимлари. Контактсиз ўт олдириш тизимларида ишлатиладиган датчиклар. Ўт олдириш ғалтагининг бирламчи чўлғамидан ўтувчи бирламчи токни ўтиш вақти мейёрланадиган ўт олдириш тизимини ишлаш принципи. Микропроцессорли ўт олдириш тизимини структуравий тузилиши ва ишлаш принципи. Ўт олдириш шамлари конструкциясини ривожланиш истиқболи. Замонавий ўт олдириш тизимлари юқори кучланиш симларининг тузилишини ўзига хос томонлари. Замонавий ўт олдириш тизимларида юқори кучланишни кўптармоқли тақсимлашдан мақсад нима
Топшириқ:
1) Ушбу расмда кўрсатилган ўт олдириш шамининг хар бир қисмларини номини ва вазифасини аниқланг.
2) Ушбу схемада кўрсатилган ўт олдириш тизимини хар бир қисмларини номини ва вазифасини аниқланг
Ички ёнув двигателини ишга тушириш тизимининг умумий схемаси
I-стартёр; II-аккумулятор батареяси; III-электродвигател; IV-тортиш релеси; V-юритма механизми; VI-ИЁД; VII-ишга туширишни енгиллатувчи мосламалар. 1-лаппак-симон контакт, 2-электромагнит чулғами, 3- электромагнит ўзаги , 4- пружина, 5-пишанг (рычаг), 6- шестерня,
7- маховик, "К"-нормал очиқ контактлар
Do'stlaringiz bilan baham: |