12 маъруза р-n ўтиш тешилиш турлари. Диод турлари Режа р-n ўтишларда содир бўладиган тешилиш турлари


Download 180 Kb.
bet3/3
Sana24.12.2022
Hajmi180 Kb.
#1052806
1   2   3
Bog'liq
12-maruza

Варикаплар

  • Варикап электр ёрдамида бошқариладиган сиғим сифатида қўлланишга мўлжалланган. Варикапнинг ишлаш принципи электр ўтиш тўсиқ сиғимининг тескари кучланишга боғлиқлигига асосланган.
  • Варикаплар асосан тебранма контурларни частотасини электрон қайта созлашда қўлланилади. Варикапларнинг бир неча тури мавжуд. Масалан, параметрик диодлар ўта юқори частота сигналларини кучайтириш ва генерациялашда, кўпайтирувчи диодлар эса кенг частота диапазонига эга бўлган кўпайтиргичларда қўлланилади.

Туннель диодлари

  • Туннель диоди деб қўзғотилган ярим ўтказгич асосида лойиҳаланган ярим ўтказгичли асбобга айтилади. Унда тескари ва унча катта бўлмаган тўғри кучланишда туннель эффекти юзага келади ва ВАХ даманфий дифференциал қаршиликка эга бўлган соҳа мавжуд бўлади.
  • Туннель диодлар бошқа турдаги диодлардан сезиларли фарқ қилмайди, лекин уларни ясаш учун юқори концентрацияли киритмага эга бўлган ярим ўтказгичли материаллар қўлланилади.
  • Агар туннель диоди тебранма контур электр занжирига уланса, у ҳолда контур ва шу занжирдаги манфий қаршилик катталиги ўртасидаги маълум нисбатларда тебранишлар кучайиши ёки генерацияланиши мумкин.
  • Туннель диодлари асосан 3-30 ГГц диапазонда ЎЮЧ генераторлар қуришда, ҳамда махсус ҳисоб қурилмалари ва мантиқий юта юқори тезликда ишлайдиган схемаларда қўлланилади.

Генератор диодлар

  • Генератор диодларининг бири бўлиб кўчкили – учма диодлар (КУД) ҳисобланади. Унинг ВАХсида р-n ўтишдаги кўчкисимон тешилишда юқори частоталарда манфий қаршиликка эга бўлган соҳа юзага келади. Агар КУД резонаторга жойлаштирилса, унда частотаси 100 ГГцгача бўлган сўнмайдиган тебранишлар юзага келади. Тебранишларнинг чиқиш қуввати (f=1 ГГц бўлганда) 10 Втгача етиши мумкин. КУДнинг ФИК 30-50 %га етади.
  • Генератор диодининг яна бир тури бўлиб Ганн диоди ҳисобланади. Ганн диодларини ясаш учун n- турдаги ўтказувчанликка эга бўлган интерметалл бирлашмалар- GaAs, InSb, InAs ва InPлар қўлланилади. Диод тебранма контурга жойлаштирилади. Контактларга ўзгармас кучланиш берилганда Ганн диодида кучланганлиги 3∙10000 В/см бўлган электр майдон ҳосил қиладиган частотаси 60 ГГц бўлган электр тебранишлар юзага келади. Тебранишлар қуввати 10 – 15 Втгаса етиши мумкин, ФИК эса 10-12 % га етади.

Download 180 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling