12-маъруза Шпонкали ва шлицали бирикмаларни таъмирлаш


Шлицали бирикмаларни йиғиш


Download 258.8 Kb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi258.8 Kb.
#1497408
1   2   3
Bog'liq
12-ma\'ruza

Шлицали бирикмаларни йиғиш. Ҳаракатланувчи ўрнатилган тўғри ёнли (эволветали, учбурчакли) шлицали бирикмаларни йиғишда шлицаларнинг ишчи томонлари ҳам узунлиги, ҳам кенглиги бўйича керакли контактга эга бўлишини таъминлаш талаб этилади. Илгари жуфтликда ишлатилган деталлардан йиғилаётган бирикмалар уларни қисмларга ажратишдан олдин қўйилган белгиларга мувофиқ йиғилади. Агар бундай шлицаларнинг аввалги холати ўзгартирилса улар орасидаги контакт бузилади ва бирикманинг иши кескин ёмонлашади.
Янги ёки тикланган деталлардан йиғилаётган бирикмалар учун ўрнатиш бўйича нормал жоизликлар таъминланади. Жорий таъмирлаш даврида фойдаланишда бўлган турли деталлардан йиғилаётган шлицали бирикмалар учун, бу мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди, шлицалар орасидаги ёнлама тирқиш янги деталлардан йиғилаётган бирикмалар учун энг катта рухсат этилган тирқиш бўйича 30 % дан ортмаслиги керак, бунда шлицаларни узунлиги бўйича жипслпшуви 40 % дан кам бўлмаслиги лозим.
Шлицали бирикмалар механизмларини йиғишдаги барча холларда шлица вали ва қамровчи деталнинг ўқ бўйича мутаносиблиги таъминланиши керак. Ўқ бўйича мутаносиблик шлицаларни узунлиги бўйича керакли контактга эга бўлишини, ўрнатиш бўйича нормал жоизликлар эса деталларни шлицалар бўйлаб ҳаракатланувчанлигини таъминлайди. Деталларнинг ўқ бўйича мутаносиблиги механизм корпусини силжитиш (юқорига, пастга, ёнга) ёки деталлар остига ясси ва понасимон ростловчи қистирмалар 7 ўрнатиш йўли билан таъминланади (12.1-расм). Агар шлицали бирикмалар эркин ажралса ва ўқ бўйича бир-бирига нисбатан эркин ҳаракатланса ўқ бўйича мутаносиблик ўрнатилган ҳисобланади.
Назорат саволлари:
1. Шпонкали ва шлицали бирикмалар классификацияси?
2. Шпонкали ва шлицали бирикмаларда қандай носозликлар юзага келади?
3. Шпонкали бирикмалар носозликлари қандай тикланади?
4. Шлицали бирикмалар носозликлари қандай тикланади?
Download 258.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling