12-маъруза Шпонкали ва шлицали бирикмаларни таъмирлаш


Download 258.8 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi258.8 Kb.
#1497408
  1   2   3
Bog'liq
12-ma\'ruza


12-маъруза
 
Шпонкали ва шлицали бирикмаларни таъмирлаш
Режа:
1. Шпонкали ва шлицали бирикмаларнинг классификацияси;
2. Шпонкали ва шлицали бирикмаларни қисмларга ажратиш, таъмирлаш, йиғиш.
Фойдаланилган адабиётлар
 
1. В.Т. Данковцев, В.И. Киселев, В.А.Четвертов “Техническое обслуживание и ремонт локомотив”. -М.: Маршрут, 2007г.
2. Рахматуллин М.Д. “Технология ремонта тепловозов”. -М.: Транспорт, 1983 г. 319 с.
3. Иванов В.Н. Технология ремонта тепловозов. -М.: Транспорт, 1987г. 335с.
1. Шпонкали ва шлицали бирикмаларнинг классификацияси
 
Шпонкали бирикмаларда айланувчи деталларнинг ўзаро жойлашуви шпонкалар ёрдамида маҳкамланади. Шпонкалар ёрдамида валга тишли ғилдираклар маҳкамланади, турли редукторлар йиғиш бирликлари, Д100 дизели вертикал узатмаси, насослар юритмалари, ёрдамчи жиҳозлар юритмаси ва бошқаларнинг муфталари, шкивлари ва бошқа деталлари ўрнатилади.
Тепловозларда асосан валга қўзғалмас холда ўрнатилувчи тўғри бурчакли призмасимон шпонкалар, камроқ холларда понасимон ва сегментли шпонкалар қўлланилади. Бундай брикмаларнинг ўзига хос шикастланишларига шпонка юзаси ва вал пазининг контакт жойларидаги эзилишлар сабабли шпонка ўрнатмасининг бўшашиши ҳисобланади. Бу шикастланишлар ташқи белгилар ва деталлар микрометражи ёрдамида аниқланади.
Шлицали бирикма (пазли бирикма) деталларнинг ёпиқ ёки ҳаракатланувчан бирикмалари бўлиб, бириктирилаётган деталнинг мос ўринларига жойлашувчи бўйлама бўртмалар – шлицалар ёрдамида амалга оширилади. Тепловозларда асосан ҳаракатланувчан ўрнатилувчи тўғри ёнли шлицали бирикмалар, камроқ холларда эвольвентали ва учбурчакли шлицали бирикмалар қўлланилади. Бундай бирикмалар Д100 дизели вертикал узатмасида, Д49 дизели насослари ва Д50 дизели мой насоси юритмаларида, бирлаштирилган ростлагичда, 10Д100 ва Д49 дизеллари ҳаво босимини ошириш юритмаси редукторларида, ёрдамчи жиҳозлар юритмаси валларида ва бошқаларда қўлланилган.
Шлицали бирикмаларнинг энг кўп юзага келадиган шикастланишларига шлицаларнинг едирилиши ва эзилиши, бирикма деталларидаги дарзлар киради. Шлицаларнинг едирилиши ва эзилиши натижасида улар орасидаги ён тирқишлар катталашади, натижада иш вақтида товуш чиқа бошлайди, шлица айрим қисмларида ўта юкланишларни келтириб чиқарувчи деталлар мутаносиблиги ўзгариши юзага келади. Шлицаларнинг ўта едирилиши ва эзилиши механизмнинг айланиш частотаси ортиши билан ўзига хос товуш чиқишига олиб келади.

Download 258.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling