12-маъруза Шпонкали ва шлицали бирикмаларни таъмирлаш


Шпонкали ва шлицали бирикмаларни қисмларга ажратиш, таъмирлаш, йиғиш


Download 258.8 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi258.8 Kb.
#1497408
1   2   3
Bog'liq
12-ma\'ruza

2. Шпонкали ва шлицали бирикмаларни қисмларга ажратиш, таъмирлаш, йиғиш
 
Шпонкали бирикмалар деталларини тиклаш. Деталлар ўлчамлари, юклама ва иш характерига кўра бирикманинг ишга яроқлилиги қуйидаги усуллардан бири ёрдамида тикланади:
- бириктирилаётган деталларнинг пазларига категорияли таъмир ўлчамлари бўйича ишлов бериш ва янги шпонка ўрнатиш;

- деталлардан биттасининг пазига категорияли таъмир ўлчами бўйича ишлов бериш ва поғонали шпонка ўрнатиш. Пазларни кенглиги бўйича 10 мм гача бўлган пазлар учун номинал ўлчамдан 0,5 мм га, 10 мм дан катта кенгликдаги пазлар учун 1 мм гача катталаштирилишига руҳсат этилади;


- паз ва шпонканинг контактда бўладиган юзаларини электр эрозион усул билан катталаштириш;
- пазларни электр ёйли пайвандлаб қоплаш йўли билан қоплаш ва номинал ўлчам бўйича ишлов бериш;
- қамровчи деталда янги паз очиш ва поғонасимон шпонка ёки номинал ўлчамли шпонеа ўрнатиш;
- қамровчи детал тешигига қўшимча втулка ўрнатиш ёки валнинг шпонкали қисмини алмаштириш.
Шлицали бирикмаларни қисмларга ажратиш. Шлицали бирикмаларни ажратишдан олдин шлицалар жойлашув ҳолатини белгиловчи белги қўйиш, ишчи холатда шлицалар оралиғидаги тирқишни ўлчаш талаб этилади. Белгилар йиғиш вақтида керак бўлади. Бунга сабаб шуки, шлицалар ишлаш жараёнида бир-бирига мослашади. Жуфтланган шлицаларнинг едирилиши узунлиги бўйича ҳам, кенглиги бўйича ҳам бир текис бўлмайди. Ҳар бир шлицанинг едирилиши катталигини ўлчаш ва характерини аниқлаш, айниқса қамровчи детал учун, анча мураккаб. Шунинг учун таъмирлаш амалиётида деталларни ишчи холатда шлицалар оралиғидаги ён тирқишни ўлчаш кенг қўлланилади. Ўлчаш индикаторли мослама ёрдамида, тишли ғилдираклар тишлари орасидаги ён тирқишни ўлчашдаги каби шартлар бажарилган холда амалга оширилади. Мослама поводоги валга ёки қамровчи деталга маҳкамланади.
Шлицали бирикмалар деталларини тиклаш. Шлицаларнинг чегаравий едирилишида, яъни шлицалар оралиғидаги ён тирқиш шунга ўхшаш янги деталлардан иборат бирикмалардаги номинал тирқишдан 50% га ортиқ бўлса, бирикманинг ишга яроқлилиги қуйидаги усуллардан бири ёрдамида тикланади:
- шлицаларнинг едирилган томонларини электр эрозион усул билан тўлдириш;
- қамровчи деталнинг шлицали қисмини виброёйли усул билан флюс қатлами остида пайвандлаб тўлдириш. Шлицалар кенглиги 6 мм гача бўлганда (диаметри 50 мм гача бўлган валларда) одатда каналлар тўлиқ қопланади. Шлица кенглиги 6 мм дан ортиқ бўлган валларда шлицаларнинг фақатгина едирилган томони қопланади;
- валнинг шлицали учини янгисига алмаштириш ёки таъмирланган шлицали втулкани қамровчи детал ичига ўрнатиш.
Шлицалар юзасидаги майда пачоқликлар силлиқлаш йўли билан бартараф этилади.
Д50 дизели мой насоси юритмаси (а) ва Д100 дизели мой насоси ва айланиш частотасини ростлагичи юритмаси (б) нинг шлицали бирикмалари:
1 – мой насоси етакчи тишли ғилдираги цапфасининг шлицали учи; 2, 5 – шлицали втулкалар; 3 – мой насоси узатмасининг вертикал валиги; 4 – Д100 дизели мой насоси ва ростлагачи юритмаси; 6 – бирлаштирувчи валик; 7 – ростлаш қистирмалари;
8 – айланиш частотаси ростдагичи юритмаси; 9 – айланиш частотаси ростлагичи

Download 258.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling