12 Маъруза: Тармоқ хавфсизлигига таҳдидлар ва заифликлар


Download 1.62 Mb.
bet1/6
Sana13.12.2022
Hajmi1.62 Mb.
#1000538
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12 - маъруза

12 - Маъруза: Тармоқ хавфсизлигига таҳдидлар ва заифликлар.


ХУДОЙҚУЛОВ ЗАРИФ ТЎРАҚУЛОВИЧ
КРИПТОЛОГИЯ кафедраси мудири, PhD.
Д бино, 2-қават, 201-хона, zarif.xudoyqulov@mail.ru
Телеграм канал: @CybersecurityCourse

Асосий атамалар


Таҳдид
    • Таҳдид бу – натижаси ташкилотнинг амалларига ва функционал ҳаракатларига зарар келтирувчи ва уларни узиб қўйувчи ошкор бўлмаган ҳодисаларнинг потенциал пайдо бўлишидир.
    • Таҳдидларнинг пайдо бўлиши тасодифий, қасддан ёки бошқа ҳаракатнинг таъсирида бўлиши мумкин.

Заифлик
    • Заифлик бу – “портлаганида” тизим хавфсизлигини бузувчи кутилмаган ва ошкор бўлмаган ҳодисаларга олиб келувчи камчилик, лойиҳалашдаги ёки амалга оширишдаги хатолик.
    • Заифлик хавфсизлик бўшлиғи бўлиб, турли фойдаланувчиларни аутентификациялаш усулларини айланиб ўтиб ҳужумчига тизимга кириш имкониятини тақдим этади.

Ҳужум
    • Ҳужум бу – заифлик орқали АТ тизими хавфсизлигини бузиш томон амалга оширилган ҳаракат.
    • Бунда шунингдек зарарли дастурларни ва буйруқларни юбориш орқали қонуний дастурий ва аппарат воситадан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишга ҳаракат қилинади.

Тармоқ хавфсизлиги муаммолари


Доимий ҳужумлар бутун ҳисоблаш қурилмалари дунёси учун асосий муаммодир.
Тармоқ хавфсизлиги муаммолари ташкилотдаги мавжуд ахборотнинг фойдаланувчанлиги, конфиденциаллиги ва бутунлигини таъсир қилади.
Ҳужумчилар технологияга тегишли хавфсизликда мавжуд бўшлиқларни аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Тармоқни қуриш осон вазифа ҳисобланиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш мураккаб вазифа ҳисобланади.
Ташкилот тармоғи ичкаридан амалга оширилувчи турли ҳужумларга ҳам учраши мумкин.
Ташкилотда кунлик тармоқдаги ҳужумларни мониторинг қилиб бориши ва аниқлаб бориши каби муҳим вазифани амалга оширишга мажбур.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling