- Маълум дастурий воситалар ёрдамиди ICMP ECHO сўровини юборади.
- Агар ҳост мавжуд бўлса, ICMP ECHO жавобини юборади.
Разведка ҳужумлари: DNS изи - DNS изи DNS зоналари ҳақида ахборотни тақдим этади.
- DNS зона маълумотлари ўзида DNS домен номлари, компьютер исмлари, IP манзиллар ва тармоқ ҳақидаги кўплаб хусусий маълумотларни мужассамлаштирган.
Разведка ҳужумлари: Nmap Scan ёрдамида тармоқ ахборотини ажратиш Разведка ҳужумлари: Nmap Scan ёрдамида тармоқ ахборотини ажратиш Кириш ҳужумлари: Паролга қаратилган ҳужумлар - Паролга қаратилган ҳужумлар нишондаги компьютер тизими учун назоратни қўлга киритиш ёки рухсатсиз фойдаланиш учун амалга оширилади. Кенг тарқалган усулга қуйидагиларни келтириш мумкин:
- луғатга асосланган ҳужум;
- қўпол куч ҳужуми ёки барча вариантларни тўлиқ танлаш ҳужуми;
- гибрид ҳужум (луғатга асосланган ва қўпол куч ҳужумларига асосланган);
- Rainbow жадвали ҳужумлари (олдиндан ҳисобланган кенг тарқалган паролларнинг хэш қийматлари сақланувчи жадваллар).
Кириш ҳужумлари: тармоқни снифферлаш - Снифферлаш жараёни TCP/IP тармоғида пакетларни тутиб олиш, декодлаш, текшириш ва таржима қилишни ўз ичига олади.
- Ушбу жараённинг асосий мақсади эса ахборотни, фойдаланувчи Idсини, паролини, тармоқ маълумотларини, кредит карта рақамларини ва ҳак. ўғирлашдан иборат.
- Тармоқни снифферлашни учта асосий йўли мавжуд:
- Ички снифферлаш. Ташкилотдаги ходим ташкилот ичидан туриб тармоқни бевосита тутиб олиши мумкин.
- Ташқи снифферлаш. Ҳакер тармоқни ташқарисидан туриб тармоқлараро экран даражасида пакетларни тутиб олиши ва ўғирлаши мумкин.
- Симсиз снифферлаш. Ҳужумчи снифферланувчи тармоқнинг қайерида жойлашувидан қатий назар, симсиз тармоқларни кенг фойдаланилиши натижасида маълумотни қўлга киритиш имконияти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |