Разведка ҳужумларида, ҳужумчилар мақсад қаратилган тармоқ ҳақида барча бўлиши мумкин бўлган ахборотни, хусусан, тизим, тармоқ ва тармоқда мавжуд заифликлар ҳақидаги ахборотни кўлга киритиши мумкин. Разведка ҳужумининг асосий мақсад қилиб қуйидаги тоифага тегишли маълумотларни йиғиш олинади: - тармоқ ҳақидаги ахборот; - тизим ҳақидаги ахборот; - ташкилот ҳақидаги ахборот.
Разведка ҳужумларининг қуйидаги турлари мавжуд:
Актив разведка ҳужумлари
Пассив разведка ҳужумлари
Актив разведка ҳужумлари
Актив разведка ҳужумлари асосан портларни ва операцион тизимни сканерлашни ўз ичига олади. Бунинг учун махсус воситалардан фойдаланган ҳолда турли пакетларни юборади. Масалан, махсус дастурий восита роутер ва тармоқлараро экранга борувчи барча IP манзалларни тўплашга ёрдам беради.
Пассив разведка ҳужумлари
Пассив разведка ҳужумлари трафик орқали ахборотни тўплашга ҳаракат қилади. Бунинг учун ҳужумчи сниффер деб номланувчи дастурий воситадан фойдаланади. Бундан ташқари ҳужумчи кўплаб воситалардан фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |