12-Мавзу. Бошқарув объектининг хусусиятлари
Ўз-ўзидан ростланиш хусусияти
Download 267.15 Kb.
|
12 БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзидан ростланмайдиган нейтрал объектлар
- 3-расм. Ўз-ўзидан ростланмайдиган объект схемаси
Ўз-ўзидан ростланиш хусусияти
Объектнинг холати материал ёки энергия оқимининг ўзгариши натижасида бузулиши мумкин. Яъни объектга киришда ёки ундан чиқишда бўладиган ўзгаришлар боъектни ғалаёнга олиб келиши мумкин. Бундай холларда объектнинг чиқиш катталиги унга кўрсатилган ғалаёнлантирувчи таъсирга кўра ошиши ёки камайиши кузатилади. Бошқарув объектига туртки ёки ғалаёнлантирувчи таъсир кўрсатилганидан сўнг у яна балланс холатига кела олишига кўра объектлар нейтрал, турғун ёки нотурғун объектларга ажратилади. Ўз-ўзидан ростланмайдиган нейтрал объектлар Бундай объектлар астатик ёки нейтрал объектлар деб аталади. Нейтрал объектларнинг чиқиш катталиклари кириш ёки чиқиш катталикларига таъсир кўрсатмайди, яъни бундай объектларда ички тескари боғланиш мавжуд эмас. Ташқи таъсирлар бўлмаганида нейтрал объектлар чиқишнинг ҳар қандай қийматида мувозанат холида бўлади.Объектда мувозанат бузулганида эса чиқиш катталигининг ўзгариш тезлиги ғалаёнлантирувчи таъсир катталигиги пропорционал бўлади. Яъни, компенсацияланмаган ғалаёнлантирувчи таъсир бўлганда нейтрал объектда статик режим бўлмайди. Бундай объектга мисол қилиб 9.3-расмда тасвирланган гидравлик резервуарни келтириш мумкин. Бунда суюқлик насос ёрдамида резервуардан чиқариб олинади ва унинг иш самарадорлилиги резервуардаги суюқлик сатхига боғлиқ эмас.
Резервуарнинг материал балланси тенгламасини тузамиз бунда V – резервуардаги суюқлик хажми, м3; – суюқликнинг кириш сарфи, (м3/с); - суюқликнинг чиқиш сарфи, (м3/с); τ – вақт, с. Резервуардаги суюқлик хажмининг ўзгариш тезлиги Резервуарнинг кесим юзаси резервуар баландлигининг ьарча нуқталарида бир хил (A=const) деб қараб, суюқлик сатхининг ўзгариш тезлигини қуйидагича ёзиш мумкин:
(9.3) ифодадан кўринадиги резервуардаги суюқлик сатхининг ўзгариши кириш ва чиқиш сарфлари фарқига пропорционал экан. Агар бўлса, суюқлик сатхининг ўзгариш тезлиги нолга тенг ва резервуардаги сатх вақт бўйича ўзгармас бўлади. Агар масалан резервуар статик режимда турган бўлса (9.4,а расм), τ=0 вақтда унга келаётган суюқлик сатхини озгина оширсак, бўлгани учун резервуардаги суюқлик сатхи шу вақтдан бошлаб ошиб боради (9.4,а расм).
Download 267.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling