12-мавзу. Бюджет ташкилотларида молиявий активлар хисоби Режа: ЯҒҲ даги бюджет маблаглари хисоби


Download 43.08 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi43.08 Kb.
#1543587
  1   2   3   4
Bog'liq
12 мавзу Молиявий активлар ҳисоби Маъруза


12-мавзу. Бюджет ташкилотларида молиявий активлар хисоби


Режа:
1.ЯҒҲ даги бюджет маблаглари хисоби
2.ЯҒҲ даги бюджетдан ташкари маблаглар хисоби
3.Касса операцияларининг хисоби
4.Бошка пул маблагларининг хисоби
5.Молиявий куйилмалар хисоби

Бюджет ташкилотларининг молиявий активларининг ҳисоби куйидаги счётларда юритилади:


10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари»;
11 «Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар»;
12 «Касса»;
13 «Бошқа пул маблағлари»;
14 «Молиявий қўйилмалар».


1.Хисобвараклардаги бюджет маблаглари хисоби

10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари» счётида ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатувчи банкларда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги тасдиқланган харажатлар сметасига асосан молиялаштириб берилган пул маблағларининг ҳаракати ва ҳолати ҳисобга олинади.


Ташкилотларнинг бюджет ҳисобварақларидаги маблағларининг ҳаракати бўйича операциялар ҳисоби 381-шаклдаги жамланма қайднома (2-мемориал ордер)да юритилади.
Агар ташкилот учун бир нечта бюджет ҳисобварағи очилган бўлса, жамланма қайдномалар ҳар бир бюджет ҳисобварағи бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Бунда, мемориал ордерларга 2-а, 2-б, 2-в, 2-г ва ҳ.к. рақамлари берилади.
Мазкур операциялар бўйича аналитик ҳисоб харажатлар таснифининг харажатлар турларига бўлинган ҳолда 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида алоҳида ҳолда юритилади.

10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:


100 Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари»;
101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари».

субсчётларнинг дебетига молиялаштирилган маблағлар суммалари кредитига эса, тегишли мақсадлар учун сарфланган бюджет маблағлари ва қайтариб олинган маблағлар суммалари ёзилади.


Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштириб берилган маблағлар бюджет маблағларини олувчилар томонидан 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ҳамда 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитига ёзилади.
Банкдан олинган ёки ҳисобварақлардан тўлов ҳужжатларига асосан тўланган маблағлар суммаси 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг кредитига ва касса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади.(ДТ 120-«Касса», 150-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар» 154-«Сугурта буйича туловлар», 159-«Бошка ДТ ва КТ лар билан хисоб-китоблар», 160,161,162,163,169.)

101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётида бош маблағ тақсимловчилар томонидан қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун ва марказлаштирилган тадбирларга сарфлаш учун мўлжалланган маблағлар, шунингдек капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун (капитал қўйилмаларнинг ҳисоби харажатлар сметасининг ижроси билан ягона балансда юритилган ҳолларда) ажратилган маблағлар ҳаракати ҳисобга олинади. Қуйи маблағ тақсимловчилар томонидан бу субсчётда улар ихтиёрига очилган ва муассасаларни сақлаш учун, шунингдек, қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун молиялаштирилган маблағлар ҳисобга олинади.





Download 43.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling