Бухгалтерия хисоби


Download 411.69 Kb.
bet1/4
Sana28.10.2023
Hajmi411.69 Kb.
#1732329
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Мavzu. Buxgalteriya xisobi


1-МАВЗУ. “БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ” ФАНИГА КИРИШ
Режа:
1.1. Бухгалтерия хисоби фанининг урни ва вазифалари
1.2. Ўзбекистон Республикаси хисоб тизимида бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари
Таянч иборалар: Бухгалтерия хисобининг тарихи, марказлашган бухгалтерия, марказлашмаган бухгалтерия, тамойил, бухгалтерия хисобининг вазифалари.
1.1 Бухгалтерия хисоби фанининг ўрни ва вазифалари
«Бухгалтерия хисоби» фани бухгалтерия хисобининг асосий назарий қисми бўлиб, унда бухгалтерия хисобининг жамиятдаги ўрни, аҳамияти, вазифаси, предмети, объекти, тамойиллари, усуллари ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ўрганилса, «Молиявий хисоб ва хисобот» ва «Бошқарув хисоби» фанларида бухгалтерия хисобининг тамойиллари, усуллари амалиётда қандай қўлланиши урганилади.
«Бухгалтерия хисоби» фани нафақат бухгалтерия хисоби тизими учун балки, барча иқтисодий фанлар учун ҳам назарий манба ҳисобланади. Айниқса иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида барча маъмурий - бошқарув ходимлари ва ишчи-хизматчилари иқтисодий тушунча ҳамда жараёнлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак. Бундай иқтисодий тушунча ҳамда жараёнлар мазмуни «Бухгалтерия хисоби» фанида куриб утиладиган усул ва тамойиллар орқали ифодаланади.
Бухгалтерлар ахборот берувчилардир, яъни бухгалтерия - акциядорлар ва бошқарувчилар каби фойдаланувчиларга бизнесни молиявий ҳолатини санъат даражасида етказиб беришдир. Маълумотлар умумий молиявий хисоботлар шаклида бўлиб, бошқарув назоратида иқтисодий ресурсларни рақамларда курсатади.
Бухгалтерия хисоби фани аниқ, қизиқарли, тортишувли ва муаммоли фанлардан бири ҳисобланади. Тарихий маълумотларга кўра бухгалтерия хисобини ташкил қилиш ва такомиллаштириш борасида тўртта йирик давлат: италян, француз, немис ва Англия-Америка мактаблари мавжуддир. Бухгалтерия хисобининг ташкилий жиҳатлари борасида бу мактабларнинг қарашлари бир-бирига ухшамайди. Уларнинг таълимотларига кўра бухгалтерия хисоби фанининг асоси ҳам хар хил талқин қилинади. Масалан, италян мактаби вакиллари бухгалтерия хисоби фанининг асосини альгебра ва ҳуқуқ, француз мактаби вакиллари сиёсий иқтисод, немис мактаби вакиллари математика, англия-америка мактаби вакиллари психология деб қарайдилар. Шу сабабли бухгалтерия хисоби фанининг вазифаси, предмети, объекти, усул ва услубиёти, тамойиллари ҳамда таркибий тўзилиши борасидаги уларнинг қарашлари турличадир.
Бухгалтерия хисоби тадқиқотчилари шуни тасдиклайдики, Л.Пачолидан кейинги 200 йиллик даврида бухгалтерия хисоби математиканинг бир қисми сифатида, кейинги 200 йиллик даврида ҳуқуқнинг бир қисми, охирги 100 йиллик даврда эса бухгалтерия хисоби сифатида ривожланган.
Бухгалтерия хисобининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қуйидаги фикрларга келиш мумкин:
1) бухгалтерия хисоби янги эмас, биринчи хисоб ёзувлари 4000 йил олдин амалга оширилган;
2) олдинги бухгалтерия хисоби инвесторлар учун эмас, балки бошқариш мақсадида юритилган;
3) бухгалтерия хисобининг пайдо бўлиши ва ривожланиши аниқ бир мамлакат ёки миллат доирасида эмас, балки Африка, Ҳиндистон, Эрон, Ироқда ва яна бошқа бир давлатда ўзвий боғланган ҳолда такомиллашиб келган;
4) бухгалтерия хисоби техник тарзда ривожланди.
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятининг фойдалилик даражасини доимо таҳлил қилишга ва амалга оширилаётган жараёнларнинг хисобини тўғри ташкил қилишлари зарур. Бу шароитда, бухгалтерия хисоби ва таҳлилнинг аҳамияти катта бўлиб, улардан янада унумли фойдаланиш зарурияти ортиб боради. Чунки, айнан шу соҳалар иқтисодиёт субъектларининг айтиб утилган талабларнинг бажарилишида муҳим уринни эгаллайди.
Менежерлар назоратидаги ресурс маблағлар хисоби ҳақидаги маълумотни даврий тарзда беришларини талаб қилади. Бухгалтерия томонидан хисоблаб чиқарилган натижалар бизнеснинг иқтисодий ресурсини хисобот давомида юқорига кутарилган ёки тугаганини кўрсатади.






Download 411.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling