Бухгалтерия хисоби
Бухгалтерия хисобининг вазифалари
Download 411.69 Kb.
|
1-Мavzu. Buxgalteriya xisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Бухгалтерия хисобининг вазифалари Иқтисодиётимиздаги хисоб турлари асосан куйидаги функцияларни бажаради
- Юқорида айтилганларга асосланиб, бухгалтерия хисобининг вазифаларига қўйидагиларни киритиш мумкин
Бухгалтерия хисобининг вазифалари
- иқтисодиёт тармоқлари корхона ва ташкилотларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш; - кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш; - корхона, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда қайт этиш; - махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш. 1-расм. Бухгалтерия хисобининг вазифалари Иқтисодиётимиздаги хисоб турлари асосан куйидаги функцияларни бажаради: - иқтисодиёт тармоқлари корхона ва ташкилотларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кўзатиб бориш; - кўзатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий курсатмаларда ифодалаш; - корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кўзатиш натижаларини махсус хужжатларда қайд этиш; - махсус хужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гурухлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат урнатиш ва уларга таъсир этиш. Юқорида айтилганларга асосланиб, бухгалтерия хисобининг вазифаларига қўйидагиларни киритиш мумкин: - асосий фондлар, товар-моддий бойликлар, пул маблағларининг келиб тушиши ва уларнинг ҳаракатини тўла ва ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаш; - маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни сотиш, меҳнат унумдорлиги, фойда, рентабеллик, меҳнат ҳақи фонди, капитал сарфлар, бюджет ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоблашиш ва бошқа кўрсаткичлар бўйича режанинг бажарилишини аниқ акс эттириш, кўзатиш ва уларнинг натижаларини топиш; - субъектнинг ва унинг айрим бўлимларидаги ишлаб чиқариш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар билан боғлиқ харажатларни тўла акс эттириш, назорат қилиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг иқтисодий жиҳатдан асосланган хисобот калькуляциясини тўзиш; - субъект ва унинг айрим бўлимларининг раҳбарларини молиявий- хўжалик фаолиятининг барча бўлинмаларига доир тўла ва аниқ иқтисодий ахборот билан тезликда таъминлаб туриш; - таъсисчилар, акциядорлар, сармоя эгалари, юқори ташкилот, молия, солиқ, статистика ва бошқа бухгалтерия хисоботи маълумотларидан фойдаланувчи ташкилот ва шахсларга ўз вақтида топшириш учун аниқ хисоботларни яратиш; - бошқарув карорларини иқтисодий жиҳатдан асослаб бериш учун умумлаштирилган ахборотнинг тартиблаштирилган оқимини таминлаш; - тўла хўжалик хисобини субъект миқёсида ҳамда унинг айрим ишлаб чиқариш бўлинмалари ва бригадаларида жорий этиш ва мустаҳкамлаш; - субъектнинг маблағларидан тўла ва унумли фойдаланиш, ундаги мулкларнинг бутлигини таъминлаш, иқтисодий тежаш тартибига риоя қилиш, субъект жамоасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш устидан назорат юритиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш. Download 411.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling