Бухгалтерия хисобининг меморал ордер шакли тугрисида тушинча ва унинг тавсифи.
Режа:
I.Кириш
II.Асосий қисм
1. Бухгалтерия хисобининг регистрлари
2. Бухгалтерия хисобининг соддалаштирилган тизими
3. Бухгалтерия хисобининг шакллари
Ш. Хулоса
IV. Фойдаланилган адабиётлар
КИРИШ
Корхонада содир бўладиган ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятида содир бўладиган ва амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия хисобининг бошланғич хужжатларида акс эттирилади, улар кейинчалик йигилади ва йиғма қайдномалар тузилади. Уларнинг маълумотлари тегишли регистрларга ёзиб чиқилиш тартибига ва иқ;тисодий мазмунига мувофиқ гурухланиши керак
Бухгалтерия хисобининг регистрлари деб, бошланғич ва йирма хужжатларда акс эттирилган хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбаларини Иқтисодий мазмунига кўра гурухлаш ҳамда хўжалик муомалаларининг таркиби ва ҳаракатини хисобга олишда қўлланиладиган махсус шаклдаги жадвалларга айтилади. Бу жадваллар бухгалтерия хисобида счётдарнинг ўзаро алоқаси ва счётлардаги ёзувларнинг Иқтисодий мазмунини хисобга олган холда ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия хисоби рсгистрларига журналлар, қайдномалар, дафтарлар, карточкалар ҳамда тасдиқланган бланклар киради.
Ёзув турларига кўра хисоб регистрларининг қуйидаги турлари мавжуд:
Хронологик;
Систематик;
Комбинациялашган.
Хронологик хисоб регистрларида корхонада амалта оширилган ёки содир бўлган хўжалик операциялари хеч қандай тизимга солинмаган ҳолда фақатгина хужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушиш вақтига караб рўйхатга олинади. Хронологик хисоб регистри вазифасини бухгалтерия хисобининг мемориал-ордер шаклида қўлланиладиган "Хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш журнали" бажаради. Ушбу журналда хўжалик операциялар содир бўлиш вақтига караб кетма-кет ёзиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |