Audit fanidan oraliq nazorat ishi аудит далилларни ишчи хужжатларида акс эттириш тартиби


Download 1.7 Mb.
bet1/3
Sana24.09.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1687196
  1   2   3
Bog'liq
БХА 80-2 Аудит Оринбаева Д.Ю..

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ   “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси

AUDIT FANIDAN ORALIQ NAZORAT ISHI

АУДИТ ДАЛИЛЛАРНИ ИШЧИ ХУЖЖАТЛАРИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ

Бажарди: БХА 80-2 гурухи талабаси Оринбаева Д.Ю.

Кабул килди: доцент Хожиев М.

Тошкент ш 2023й.


РЕЖА:
  • Аудиторлик ҳужжатларининг муҳимлиги

  • 2. Аудит далиллари
    3. Аудиторнинг иш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар
    4. Аудит файлида мавжуд асосий маълумотлар

Аудиторлик ҳужжатларининг муҳимлиги бир қатор омиллар ва, биринчи навбатда, аудиторнинг фикрини тасдиқлайдиган, шунингдек, аудиторлик амалларини бажариш босқичларини очиб берадиган далиллар тақдим этилиши зарурати билан асосланади. Шунингдек, аудиторлик ҳужжатлари текширувнинг аудит фаолияти сифати ички ва ташқи назорати нуқтаи назаридан белгиланган стандартларга мувофиқ амалга оширилгани ҳақида маълумотлардан иборат бўлади. Аудиторлик далиллар ҳақида халқаро стандартларда батафсил тўхталиб ўтилган. Аудитнинг халқаро стандартлари - АХС (International Standarts of Auditing – ISAS) да стандартлаш объекти сифатида V- “Аудиторлик далиллар” (500-599) номли махсус бўлим ажратилган. Ушбу бўлим 9 та стандартни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасида эса шу вақтгача қабул қилинган аудиторлик фаолияти миллий стандартларидан 6 та стандарт ишлаб чиқарилган. Аудиторлик далилларини олишда молиявий ҳисоботнинг асоси бўлган бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерлик ёзувлари, шунингдек, бошқа манбалардан олинган тасдиқловчи маълумотлардан фойдаланилади. Аудиторлик далиллари етарли ва мос бўлиши керак.

  • Ўзбекистон Республикасида эса шу вақтгача қабул қилинган аудиторлик фаолияти миллий стандартларидан 6 та стандарт ишлаб чиқарилган. Аудиторлик далилларини олишда молиявий ҳисоботнинг асоси бўлган бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерлик ёзувлари, шунингдек, бошқа манбалардан олинган тасдиқловчи маълумотлардан фойдаланилади. Аудиторлик далиллари етарли ва мос бўлиши керак.

Аудиторлик ташкилоти етарли ва асосланган холда хулоса бериш учун аудиторлик далилларини тўплаш жараёнида бизнинг фикримизча, қуйидаги омилларга асосий эътиборни қаратиши лозим деб ўйлаймиз: – акциядорлик жамиятининг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботи ва жамиятда ташкил этилган ички аудит ва ички назорат тизими характери, шунингдек, ички аудитнинг мустақиллиги ва назорат рискини баҳолаш жараёнига баҳо бериш;
аудиторлик ташкилоти томонидан бажариладиган аудиторлик амаллари ва аудит ишларининг ҳажми; – аудиторлар томонидан тўпланган аудиторлик далилларининг маълумот манбаси ва уларнинг ишончлилигини далиллар билан исботланиши.
“Аудиторлик далиллари” номли аудиторлик фаолияти миллий стандарти 4-бандида келтирилган қоидага кўра: аудиторлик далилларини олишда молиявий ҳисоботнинг асоси бўлган бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерия ёзувлари, шунингдек, бошқа манбалардан олинган тасдиқловчи маълумотлардан фойдаланилади. Аудиторлик амаллари аудиторлик ташкилотининг молиявий ҳисоботида хато ва камчиликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун аудиторлик далиллари олиш мақсадида бажарадиган амалларни ифодалайди.
Акциядорлик жамиятларида аудиторлик амалларини бажаришда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор берилиши лозим:
● текширилаётган молиявий ҳисоботларда ҳисобот даври якунланган санада мажбуриятлар ва активларнинг мавжудлигини назорат қилиш;
● акциядорлик жамияти молиявий ҳисоботида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида активлар, мажбуриятлар, хўжалик операциялари ва ҳодисаларнинг тўлиқ акс этилишини кўриб чиқиш;
● акциядорлик жамияти молиявий ҳолатида активлар ва капитал, мажбуриятларнинг мос қийматларда акс эттирилиши;
● молиявий ҳисобот шаклида акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида содир бўлган хўжалик операцияларини ўз ифодасини топганлиги ва ҳодисаларнинг аниқ суммаларини акс эттирилганлигини назоратини ташкил қилиниши;
● молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида даромад ва харажатларни тегишли даврларда акс эттирилиши текширилади. Аудиторлик далилларининг етарлилиги аудиторлик ташкилотига фикр билдириш учун зарур бўлган аудиторлик далилларининг миқдорий ўлчамини (чегарасини) ифодалайди. Аудиторлик далилларининг мослиги аудиторлик ташкилотининг фикр билдиришида аудиторлик далилларининг аҳамияти ва ишончлилигини (аниқлигини) билдирувчи аудиторлик далилларининг сифати ўлчамини ифодалайди. Аудиторлик далиллари, агарда ҳужжатлар ва активлар, хусусий капитал ва мажбуриятларнинг ҳақиқий ҳолати билан тасдиқланганда, ишончли ҳисобланади. 230-сон “Аудитни ҳужжатлаштириш” номли аудитнинг халқаро стандартининг 6-бандида белгилаб қўйилганки, аудитор ҳужжатлари – бажарилган аудиторлик амаллари, олинган тегишли аудиторлик далиллари ва аудитор эришган ҳулосаларининг ёзма шаклда қайд қилиниши (айрим ҳолларда “иш ҳужжатлари” ёки “иш қоғозлари” каби атамалар ҳам ишлатилиши мумкин).
●аудиторнинг фикрини тасдиқлайдиган далилларни қайд қилишда. Муайян аудиторлик топшириғи бўйича иш ҳужжатлари «аудит файли» да бирлаштирилиши мумкин. “Аудит файли” бу “муайян келишувга тегишли аудит ҳужжатларини ўз ичига оладиган ёзма маълумотлардан ташкил топган бир ёки бир нечта папкалар электрон ёки бошқа шаклдаги маълумот сақлаш воситасидир”.
Иш ҳужжатларига талаблар аудитни тўлиқ тушунишни таъминлаш учун етарлича тўлиқ ва батафсил шаклда ифодаланган бўлиши лозим.
●аудитни режалаштириш ва бевосита ўтказишда;
●бажарилган ишни жорий назорат қилиш жараёнида;
  • Иш ҳужжатлари қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

● келгуси аудиторлик текширувлари учун узлуксиз аҳамиятли бўлган масалалар бўйича ҳужжатларни сақлаш;
● аудитни самарали режалаштиришга ёрдам бериши;
● аудиторлик гуруҳи азоларининг ҳисобдорлигини таъминлаши;
● аудиторлар иш сифатининг ички ва ташқи назоратини ўтказиш яратиш2 . АСХга мувофиқ иш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар 1-жадвалда тизимлаштирилган ва акс эттирилган. 1 230-сон “Аудитни ҳужжатлаштириш” аудитнинг халқаро стандартининг 6 банди. 2 230-сон “Аудитни ҳужжатлаштириш” аудитнинг халқаро стандартининг 2-3 бандлари. Аудит халқаро стандарти қуйидагиларни ҳужжатлаштириш зарурлигини белгилаб беради:
● кўриб чиқилган моддалар ва масалаларнинг асосий хусусиятлари;
● аудит давомида ўрганилган муҳим масалалар ва аудитор томонидан қилинган хулосалар;
● текширув давомида қилинган стандартлар тамойилларидан чекиниш;
● аудит ҳужжатларини шакллантирган ва текширган шахслар ҳақида маълумот. Бундан ташқари, 230-сон АХС нинг 3 бандида айтилганки, аудитор тадбиркорлик субъекти ёзувларининг (масалан, аҳамиятли ва ўзига хос шартномалар ва келишувларнинг) кўчирмаси ёки нусхаларини аудитни ҳужжатлаштиришнинг қисми сифатида келтириши мумкин. Бунда иш ҳужжатлари тадбиркорлик субъекти бухгалтерия ёзувларининг ўрнини босмайди. Масалан, иш ҳужжатлари таркибига хатосиз бўлган бирламчи ҳужжатлар нусхаларини киритишдан маъно йўқ. Иш ҳужжатларини тайёрлаш ва текшириш самарадорлигини ошириш мақсадида аудиторлик ташкилотида намунавий ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқиш тавсия этилади (масалан, иш ҳужжатлари аудит файли (папка) стандарт структураси, бланклар, сўровномалар, намунавий хатлар ва мурожаатлар ва ҳ.к.).
Таъкидлаш жоизки, хорижий мамлакатларда иш ҳужжатларининг унификация қилинган шакллари кўзда тутилмаган, шу сабабли ҳар бир аудит компаниясининг ҳужжатлар рўйхати мустақил равишда белгиланади, лекин шу билан бир пайтда халқаро стандартларга риоя қилиш аудитга ёндашувни, мос равишда, иш ҳужжатлари таркиби ва структурасига ёндашувни унификация килишга имкон беради. АХС га мувофиқ аудит файлини шакллантириш тартибини батафсилроқ кўриб чиқиб, бир қатор афзалликларни қайд этиш зарур. Хусусан, кўплаб стандартлар “Аудит ҳужжатлари” алоҳида бандидан иборат бўлиб, унда муайян масала бўйича аудитор қайси иш ҳужжатларини шакллантириши зарур эканлиги батафсил баён қилинган. Халқаро стандартларда кўриб чиқилган текширувларнинг асосий босқичлари бўйича иш ҳужжатларини тизимлаштириш 2-жадвалда акс эттирилган. Шунга эътибор қаратиш керакки, аудиторлик текширувининг асосий босқичлари шартли равишда ажратилган, масалан, стандартларга мувофиқ аудит жараёнларини режалаштириш бутун аудит давомида амалга оширилади
1. Аудиторнинг иш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар
Иш ҳужжатларига талаб
Талаб мазмуни
Замонавийлик
Иш ҳужжати ўз вақтида, яъни бевосита аудит тартиб-таомиллари якун топиши билан тузилган бўлиши лозим. Сифат назорати халқаро стандарти (СНХС) 12 аудит файлини ўз вақтида шакллантириш тартиб-таомиллари ва сиёсати белгилаш бўйича аудиторлик ташкилотларига талаблардан иборат. Кўрсатилган стандартга мувофиқ, аудиторлик хулосаси тузилган санадан кейин 60 кунлик давр одатда унинг давомида якуний аудит файли шакллантириш мумкин бўлган якуний муддат ҳисобланади. Гарчи СНХС1 талаби императив бўлмасада, аудит файли шакллантиришни ўз вақтида якунлаш учун кўрсатилган муддатдан ўтиб кетмагани маъқул. Иш ҳужжатларини иш тугагандан сўнг тайёрлаш тавсия этилади, чунки бу уларнинг аниқлиги ва тўлиқлигига таъсир қилиши мумкин. Ушбу қоида нафақат аудиторлар интизомини кучайтиради, балки топшириқни бажариш сифатини яхшилайдиИш ҳужжатларига талаб
Етарлилик ва тўлиқлик
Иш ҳужжатлари аудитнинг барча тафсилотларини тўлиқ ошкор этмаслиги керак. Уларнинг бошқа аудиторлар ва текширувчилар учун тушунарли бўлиши ва бажарилган ишлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиши жуда муҳимдир
Расмийлаштириш тартиби
Иш ҳужжатлари қоғоз ва электрон шаклда топширилиши мумкин. Иш ҳужжатларини тақдим этишни танлаш аудиторларга боғлиқ. Қоидага кўра, аудиторлик ташкилотларида аудиторнинг иш ҳужжатлари текшириш босқичлари ва объектларига мувофиқ типологизация қилинади ва кодланади, бу эса керакли ҳужжатларни топишда қулайликни таъминлайди.
Иерархия
Иш ҳужжатлари аудиторлик гуруҳи аъзоларининг ҳисобдорлигини таъминлаши керак
Муайян аудит топшириғига мувофиқлик
Иш ҳужжатлари гуруҳланган ва ҳар бир аудитнинг ёки аудиторлик мажбуриятининг хусусиятларини очадиган тарзда тақдим этилиши керак, шунинг учун ҳар бир аудиторлик ташкилотида тасдиқланган шаблонларни ишлатиш ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Эҳтимол, муайян вазифаларнинг хусусиятлари (аудит топшириғининг предмети, ташқи фойдаланувчиларнинг ахборот-таҳлилий эҳтиёжлари, аудитнинг муҳим масалаларини ошкор этиш ва бошқалар) аниқ ҳужжатларни ишлаб чиқишни талаб қилиши мумкин
Хорижий олимлар аудиторлик компаниялари ва аудиторларига жорий ва доимий аудит файлларини тузишни тавсия этадилар. Жорий аудит билан боғлиқ янгиланган ёки дастлабки маълумотларни сақлаш учун аудитор томонидан шакллантирилган доимий файл керак. Ушбу файл деярли ўзгармас маълумотларни ўз ичига олади ва узоқ вақт давомида ўз аҳамиятини йўқотмайдиган тегишли маълумот манбаи ҳисобланади
  • иқтисодиёт субъекти фаолиятининг қонунийлигини тавсифловчи ҳужжатлар (давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, устав ва унга киритилган ўзгартиришлар, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар ва бошқалар
  • иқтисодиёт субъекти тўғрисидаги маълумотлар (молия-хўжалик фаолияти тарихи, умумий структураси, бошланғич капитал манбалари ва бошқалар)
  • ҳисоб ва ички назоратни ташкил этиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (ҳисоб сиёсати бўйича буйруқлар, ҳисоб ва таҳлилни автоматлаштириш тўғрисидаги умумий маълумотлар, счетлар ишчи режаси, ички назорат тизимини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар);

Доимий файлга қуйидаги иш ҳужжатлари киритилиши мумкин:
2. Аудит файлида мавжуд асосий маълумотлар (АХСга мувофиқ)


Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling