12-мавзу. Ижтимоий соҳа молияси Режа: Давлат ижтимоий сиёсатининг моҳияти ва ҳозирги замон хусусиятлари

Download 199.2 Kb.
bet1/6
Sana25.01.2023
Hajmi199.2 Kb.
#1119292
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12 мавзу

12-мавзу. Ижтимоий соҳа молияси

Режа:

1. Давлат ижтимоий сиёсатининг моҳияти ва ҳозирги замон хусусиятлари.

2. Ижтимоий таъминот ва пенсияларнинг асосий турлари.

3. Нафақа. Нафақаларнинг асосий турлари. Ижтимоий таъминотнинг бошқа шакллари.

1-савол баёни.Давлат ижтимоий сиёсатининг моҳияти ва ҳозирги замон хусусиятлари. Ўзбекистон бугун ўзининг узоқни кўзлаган сиёсати билан минтақамиз ва жаҳондаги сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сўз ва диний эътиқод эркинлиги, гендер тенглик бўйича эришаётган ютуқларимиз нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил мустаҳкамланиб бормоқда.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар, биринчи навбатда, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиғини сақлашни кучайтириш, аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш, фуқароларнинг бандлиги ва реал даромадларини ошириш, арзон ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.

Ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ манзилли хусусиятга эга экани ҳар бир муҳтож инсонга унинг реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда. Бунда ушбу тоифага мансуб ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling