Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш


Download 20.1 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi20.1 Kb.
#1288095
Bog'liq
Агрегаторлар мал Сурхондарё ФИНИШ


Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш
бўйича амалга оширилаётган ишлар
Давлат раҳбарининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарори ижросини жойларда таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, мазкур қарорнинг 2.1-бандида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер ҳўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш топшириғи берилган.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида 2022 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Вилоят фермер ҳўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунига қадар
7 797,3 гектар экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тўғрисида қарорда белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида вилоятда 32 830 лотдан иборат
7 855,8 гектар экин майдонлари савдога қўйилди.
Танлов натижаларига кўра, ғолиб иштирокчиларга 7 377,0 гектар (жами савдога қўйилган экин майдонларининг 94,6%) экин майдонлари узоқ муддатга ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун ижарага берилди.
Дастлабки хисоб-китобларга кўра, аҳолига ажратилган ер майдонларидан жами 22 924 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғиб олинади.
Шундан, 6 740 тонна етиштирилган маҳсулот қайта ишланади, 5 517 тонна маҳсулот ички бозорга ҳамда 10 668 тонна маҳсулот ташқи бозорларга йўналтирилади.
Бунинг натижасида жами 232,5 млрд. сўм, шундан, қайта ишланган маҳсулотлардан 15,2 млрд. сўм, ички бозорга йўналтирилган маҳсулотлардан 36,4 млрд. сўм ҳамда ташқи бозорга йўналтирилган маҳсулотлардан 180,9 млрд. сўм миқдорида даромад олиниши режалаштирилган.
Туман маҳаллаларидан йиғиб олинган махсулотлар асосан Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Беларуссия, Латвия, Хитой ва Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилинади.
Шунингдек, ажратилга ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларга “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурсларни етказиб бериш ишларига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида 28 та ташаббускор тадбиркор - агрегаторлар танлаб олинди.
Мисол учун: Жарқўрғон тумани “Олтинтепа” МФЙда жойлашган
7 гектар ер майдони 34 та хонадонга (ҳар бирига 20 сотихдан) бўлиб берилган ҳамда ушбу ер майдонида пиёз, ерёнғоқ ва сабзи етиштириш учун агрегатор “Абдурахмонов Юлдош” ЯТТ танлаб олинган.
Ташаббускор тадбиркорлар – Агрегаторлар томонидан ижара ер эгаларига қуйидаги хизматлар кўрсатилмоқда:

  • аниқ маҳсулот тури бўйича буюртма бериш;

  • зарур бўлган уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш;

  • ўғит, кимёвий воситаларни етказиб бериш;

  • агротехник тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш;

  • аҳоли билан маҳсулотларни кафолатли сотиб олиш бўйича битим тузиш.

Бундан ташқари қарорда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида вилоятда ишчи гуруҳ фаолияти ташкил қилинди. Ишчи гуруҳ вакиллари (Б.Жалилов, А.Мирзаев) томонидан туманларга чиққан ҳолда аҳолига ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланиш жиҳатларини ўргатиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида ижара ер эгаларига - ушбу тизимнинг ишлаш механизми, афзалликлари, шунингдек етиштириладиган маҳсулотларни олдиндан келишилган нархларда “фьючерс” битими асосида сотиб олиниши, ташаббускор тадбиркорларга - бир хил нав ва кафолатли ҳажмдаги сифатли қишлоқ маҳсулотларини экспорт ёки ички бозорга чиқариш имкониятлари тушунтирилди.
Ўз навбатида ўрганишлар давомида мазкур тизимни амалга оширишда 16 та агрегаторнинг 17,7 млрд. сўм кредит маблағларига талаби борлиги аниқланди. Жумладан, 6 дона экиш-йиғиш машиналари хариди учун 2,1 млрд. сўм, 8 дона ташиш техникалари хариди учун
9,7 млрд. сўм ҳамда 2 500 тонналик сиғимга эга музлаткичли омборхоналар ташкил қилиш учун 5,9 млрд. сўм маблағлар талаб этилади.
2023 йил якунига қадар 8 476,0 гектар экин майдонлари фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда 4 606 гектар экин майдонлари захирага олинди. Шундан, 404 гектар экин майдонлари савдога қўйилди.
Жорий йилда ҳудудларда ажратиладиган 8 476,0 гектар экин майдонларига экиш графигига асосан сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2 183 гектарига картошка, 1 094 гектарига карам, 317 гектарига помидор, 436 гектарига сабзи, 62 гектарига бодринг, 635 гектарига полиз, 3 078 гектарига дуккакли дон ҳамда
671 гектарига мойли экинлар
экиш режалаштирилган.
Download 20.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling