Элeватор лойиҳасининг ишга тушиши учун асосий сабаблар


Download 16.18 Kb.
Sana29.01.2023
Hajmi16.18 Kb.
#1139710
Bog'liq
ЭЛEВАТОР ЛОЙИҲАСИНИНГ ИШГА ТУШИШИ УЧУН АСОСИЙ САБАБЛАР


ЭЛEВАТОР ЛОЙИҲАСИНИНГ ИШГА ТУШИШИ УЧУН АСОСИЙ САБАБЛАР:

1. Сўх тумани анклав ҳолатда қўшни Қирғизистон республикаси билан 4 томонидан ўралган ҳолда жойлашган.


2. Туманнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, қўшни республикасидаги ижтимоий вазиятларни кескинлашуви йиллар давомида бир неча бор Сўх туманига ўтадиган йўлларни вақтинчалик хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилганлиги шу ерда яшайдиган аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қийинчиликлар туғдиргани ҳаммамизга маълум.
3. Бу ҳолат бир неча йиллардан бери туман аҳолисини озиқ овқат хавфсизлигини таминлаш, аҳолининг биринчи эҳтиёжли маҳсулоти ҳисобланган дон ва буғдой маҳсулотлари захирасини яратиш ва уни сифатли сақлаш учун ҳам қийинчиликлар туғдирмоқда. Шулардан келиб чиқиб, хусусий сеcтор вакиллари ҳамкорлигида донни қайта ишлайдиган кичик завод, «Сухдон МЧЖ» қурилиб, унинг базасида йил давомида дон маҳсулотларини сақлайдиган омборлардан фойдаланиб келинмоқда. Ҳозирги кунга келиб, туманда аҳоли сониниг ўсиб бораётганлиги, чегарадаги ҳар хил ижтимоий вазиятлардан келиб чиқиб, дон маҳсулотларини захирасини кўпайтириш ҳамда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дон ва буғдой маҳсулотларини йил давомида сифатли сақлаш ва уларни сифатли ун қилиб туман аҳолисига етказиб бериш учун «Сухдон МЧЖ» нинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, ДАВЛАТ ШEРИКЧИЛИГИ ёки ССУДА берилиши асосида «Сухдон МЧЖ» базасида 12.000 тонналик йиллик қувватга эга бўлган дон маҳсулотларини сақлайдиган замонавий элеватор қуриш туман аҳолиси учун ҳаётий эҳтиёж бўлиб қолмоқда.
4. Лойиҳанинг ижобий томони шундан иборатки,
• Лойиҳани амалга ошириш учун «Сухдон МЧЖ» базасида:
• ер майдонининг борлиги;
• электр энергияси учун 630 кВтли подстанция борлиги;
• сув таъминоти линияси мавжудлиги;
• канализация тармоғининг мавжудлиги ва бошқа керакли инфратузилма тармоқлариниг мавжудлиги ортиқча харажатларни камайтиришга эришилади.
- туман аҳолисига йил давомида ишлаб чиқариш учун керак бўлган хомашё заҳираси яратилади;
- ижтимоий барқарорликнинг яна бир кафолати бўлган ун маҳсулотлари нархининг йил давомида барқарор сақланишига эришилади.
- Қўшни республикасидаги вазият ўзгариб, Сўх туманига кириб чиқиш муаммо бўлганда ҳам аҳолини ун таъминотида узилиш бўлмаслигига эришилади.
- Юқорида айтилганлардан ташқари бу лойиҳа асосида туманда камида 20 га яқин иш ўрни яратилиши таъминланади.
Download 16.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling