Технологик линияси


Download 90.76 Kb.
bet1/2
Sana03.09.2023
Hajmi90.76 Kb.
#1672471
  1   2
Bog'liq
ерма


2.3. пишириб қуритилган ёрма ишлаб чиқариш


Технологик линияси

Хомашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар тавсифи. Технологик ишлов бериш характери ва интенсивлигига кўра пиширилган ва қуритилган ёрмаларнинг уч тури мавжуд:


бирламчи тартибда тозаланган ва ювилган хомашёни пишириш ва қуритиш йўли билан олинадиган ёрмалар (гречиха ёрмаси, арпа ёрмаси, буғдой ёрмаси, маккажўхори ёрмаси, сўк (оқланган тариқ) ёрмаси, гурунч ёрмаси ва туйилган арпа ёрмаси);
– тезпишар ёрмалар: а) гидратацион услубда, яъни пишириш жараёнида икки маротаба сув билан ишлов бериб тайёрланадиган гречиха ва буғдой ёрмалари; б) қуритиш жараёнида ёрмани ясси ёйиш мақсадида унга механик ишлов бериш йўли билан тайёрланадиган буғдой, сули, арпа ва маккажўхори ёрмалари;
– пиширилиши талаб этилмайдиган ёрмалар, яъни қуритиш пайтида чуқур гидротермик ва механик ишлов бериш (ясси ёйиш, яссилаш) йўли билан тайёрланадиган арпа, буғдой, гречиха ва гурунч ёрмалари.
Пишириб қуритилган нўхот ва ловия механик ишлов бериш йўли билан фақат тезпишар услубда тайёрланади.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Ҳозирги кунда озиқ-овқат концентратлари ишлаб чиқаришда механизациялаштирилганлик даражасига кўра бир-биридан тафовутлана-диган икки турдаги узлуксиз технологик линиялар қўлланилади. Пиширилган ва қуритилган ёрма ва дуккакли дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш механизациялаштирилган линияларда амалга оширилади. Ушбу линиялар ишлаб чиқарилаётган бир турдаги ёрма маҳсулотлари ассортиментидан иккинчи бир ассортиментга ўтиш имконини беради.
Ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологиясининг асосий жараёнлари тозалаш, ювиш, иссиқлик ишлови бериш (ёрмани пишириш ва қуритиш) ва озиқ-овқат концентратлари аралашмаларини тайёрлашдан иборат бўлади. Хомашёни тозалаш ва ювиш пайтида ёт аралашмалар ажратилади ва турли хилдаги ифлосликлар йўқотилади. Ёрма пишириш пайтида аралашманинг қуруқ компонентларига сувнинг гидролитик таъсири амалга оширилади ва оқсил-углеводлар комплексида қайтмас ўзгаришлар юз беради. Пишириш пайтида ёрмада унинг физик хоссаларини ўзгартирувчи микробиологик ва ферментатив жараёнлар кечади. Бу пайтда бикир пластик скелет билан ушлаб туриладиган капилляр-ғовакли структура ҳосил бўлади.
Ёрмани қуритиш жараёнида унинг таркибидан намлик ҳайдалади. Бу пайтда ёрма таркиби ва структурасида тайёр маҳсулотнинг таъми ва истеъмол хоссаларини белгиловчи ўзгаришлар шаклланади.
Ёрма концентратлари истеъмол учун тайёр ва тугалланган товар кўринишида ишлаб чиқарилади. Махсус идишларга жойлаштирилган ёрма концентратларининг истеъмол қилиш учун яроқлилик муддати 1 йилга яқин бўлади. Шу сабабдан, уларни ишлаб чиқариш бевосита ёрма ва дуккакли дон ўстириладиган жойларда ташкил этилади. Ёрма концентратлари картон қутиларга жойланган ва тагликларга бир неча қатор қилиб териб жойлаштирилган ҳолатда махсус темир йўл вагонлари ёки автомобилларда ташилади.
Технологик жараён босқичлари. Пиширилган ва қуритилган ёрмалар ҳамда дуккакли дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологик жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
– хомашёни ишлаб чиқаришга тайёрлаш (сақлаш, чиқиндилардан тозалаш, ювиш);
– рецептуравий компонентларни тайёрлаш ва уларни муайян дозаларга ажратиш;
– ёрмага иссиқлик ишлови бериш (пишириш);
– пиширилган ёрмани бирламчи тарзда қуритиш;
– ёрмаларни барг шаклида эзиб яссилаш мақсадида уларга механик ишлов бериш;
– эзиб яссиланган ёрмани қуритиш (якуний босқич);
– компонентларни дозаларга ажратиш ва концентрат аралашмасини тайёрлаш (аралаштириш);
– тайёр маҳсулотни пакетларга қадоқлаш, уни ташиладиган идишларга жойлаш, омборларга жойлаштириш ва сақлаш.
Технологик жиҳозлар комплекслари тавсифи. Пиширилган ва қуритилган ёрмалар ишлаб чиқариш технологик жараёнининг бошланғич босқичлари ёрма, сув, туз, мой ва бошқа хомашё турларини сақлаш, узатиш ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш жиҳозлари комплекслари ёрдамида амалга оширилади. Хомашёни сақлаш учун металл ва темирбетондан тайёрланган сиғимлар ҳамда бункерлардан фойдаланилади. Унча катта бўлмаган корхоналарда ёрмани узатиш ва ташиш операциялари автоюклагичлар, нория, занжирли ва винтли конвейерлар воситасида амалга оширилади. Йирик корхоналарда ёрмани пневматик узатиш системалари ишлатилади. Суюқ полуфабрикатлар насослар ёрдамида узатилади. Хомашёни тайёрлаш элаклар, аралаштиргичлар, магнитли тутиб қолиш мосламалари, фильтрлар ва ёрдамчи жиҳозлар воситасида амалга оширилади.
Линиянинг етакчи комплекси таркиби пишириш қурилмалари ва қуриткичлардан иборат бўлади. Ушбу комплекс таркибига ёрма, сув ва суюқ полуфабрикатлар учун дозаторлар, аралаштириш ускуналари, пишириш ва қуритиш агрегатлари киритилади.
Линиянинг кейинги комплекси рецептуравий компонентларга бир ҳил ҳароратда ишлов берувчи, уларни муайян дозаларга ажратувчи ва аралаштирувчи жиҳозлардан иборат бўлади.
Линия жиҳозларининг якунловчи комплекси тайёр маҳсулотларни жойлаштириш, сақлаш ва узатишни таъминлайди. Бу комплекс таркиби қадоқлаш – ўраш машиналари ҳамда экспедиция ва тайёр маҳсулот омборларининг жиҳозларидан иборат бўлади.
Пиширилиши талаб этилмайдиган ёрмалар ишлаб чиқарувчи линиянинг машина-аппаратуруравий схемаси 2.3-расмда келтирилган.

2.3-расм. Пиширилиши талаб этилмайдиган ёрмалар ишлаб чиқариш линиясининг
машина-аппаратуравий схемаси

Технологик линияни тузилиши ва ишлаш принции. Ёрмани ёт аралашмалардан дон сепараторида 1, енгил аралашмалардан эса дуаспираторда 2 тозаланади, сўнгра магнитли колонка 3 орқали ўтказилиб, металл аралашмаларидан тозаланади. Бу пайтда магнитли тақаларнинг кўтариш кучи 117,6 Н дан кам бўлмаслиги керак.


Қайта ишланаётган ёрма турига кўра сепараторларга думалоқ ёки чўзинчоқ шаклдаги тешикли штамповкаланган элаклар ўрнатилади (2.1-жадвал).
Элаклаш машиналарининг қабул қилувчи элакларида йирик дағал аралашмалар (сомон, тош, қобиқ парчалари ва ҳ.), сараловчи элакларида эса гречиха дони ўлчамларидан катта бўлган ёт донлар ва аралашмалар ажратилади. Тешиклари дон ўлчамларидан кичик бўлган ажратувчи элаклардан гречиха донидан кичик бўлган аралашмалар эланиб ўтади. Тозаланган дон бункерга 4 келиб тушади. Зарурият бўлганда бункердан дон автоматик тарозилар 5 орқали ювиш машинаси 7 устига ўрнатилган осма бункерга 6 йўналтирилади. Автоматик тарозилар ҳисоблаш механизми билан блокировка қилинган. Ўлчашлар сонининг белгиланган миқдори ҳисобга олингач осма бункерга ёрма бериш тўхтатилади. Ёрма ва дуккакли донларни ифлосликлардан якуний тарзда тозалаш учун уларни дон ювиш машинасида ювилади. Бу пайтда хомашё юзасидан лой, муаллақ учиб юрувчи енгил заррачалар, чанг ювиб туширилади, ёввойи ўсимлик уруғлари, пўчоқ, органик чиқитлар ва чақилмаган дон ажратилади. Ёрма ювиш учун одатий водопровод суви ишлатилади. Оқланган тариқ 45 °С ҳароратгача иситилган сув билан ювилади, пиширилиши талаб этилмайдиган ёрма учун ишлатиладиган шоли ювиладиган сув ҳарорати – 40 °С гача бўлади.
2.1-жадвал.
Ёрма тозалаш учун қўлланиладиган дон сепараторлари элакларининг тавсифлари

Ёрма ва дуккакли дон турлари

Элак тешикларининг ўлчами, мм

қабул қилувчи

сараловчи

фракцияларни ажратувчи

Сўк ёрмаси

6,0

4,0

1,0

Буғдой ёрмаси

6,0

4,0

1,0

Маккажўхори ёрмаси

6,0

4,0

1,0

Гречиха ёрмаси

6,0

4,0

1,0

Гурунч ёрмаси

10,0

2,520

1,0

Туйилган арпа ёрмаси

6,0

3,0÷4,0

1,0

Сули ёрмаси

10,0

3,020

1,0

Арпа

4,5÷5,0

2,5

1,0

Нўхот

10,0

6,0÷7,0

1,0

Ювилган ёрманинг намлиги қуйидагича бўлади ( % да): оқланган тариқ – 25, гурунч ёрмаси – 27, ёрманинг бошқа турлари ва арчилган нўхот учун – 20. Ёрма юзини ҳўллаётган сув уни бир меъёрда намланишига сабаб бўлади, бу эса гидротермик ишлов беришда жуда муҳим омил ҳисобланади. Ювиш жараёнида ёрмани намланиш тезлиги бир қатор омилларга, жумладан, ёрма тури, сув ҳарорати, жараён давомийлиги ва бошқаларга боғлиқ бўлади.


Узлуксиз ишловчи машинада 7 ювилган ёрма заҳирадаги бункерда 8 йиғилади. Пишириш қурилмасида 10 ёрма пиширалади. Бу пайтда мерник-дозатор 9 орқали зарурий миқдорда сув қўшилади. Ёрма ва дуккакли донлар 30÷45 минут давомида сувли муҳитда, 0,15÷0,20 МПа босим остидаги сув буғи билан буғлаб пиширилади. Берилаётган сув миқдори ёрмани гидратацияланиш даражасини белгилайди. Пишириш пайтида ёрманинг ёпишқоқлигини ортиши кузатилади, бу эса уларга келгусида технологик ишлов беришни қийинлаштиради. Шунинг учун ёрмага гидротермик ишлов бериш пайтида ёпишқоқликнинг олдини олиш ва қумоқ ҳосил бўлишини бартараф этувчи ўсимлик фосфатидларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бу пайтда ёрмага гидротермик ишлов бериш жараёнини унинг таркибидаги крахмални тўла клейстеризацияланиши даражасигача олиб бориш имконини беради. Фосфатидлар пишириш қурилмасига гидратацияланган мойда бирламчи тартибда эритилган ва 40÷55 °С ҳароратларгача қиздирилган ҳолатда солинади. Агар пишириш қурилмасига 800 кг ёрма юкланса, унга 1,6 кг фосфатидлар ва 4,8 кг мой қўшилади. Гидротермик ишлов бериш жараёнида крахмални ҳаддан зиёд пептизацияланишининг олдини олиш мақсадида гидротермик ишлов бериш олдидан пишириш қурилмасига стабилизатор киритилади. Стабилизатор ёрманинг ҳаддан ташқари бўкишини олдини олади ва крахмал доначалари деворини стабиллаштиради. Стабилизатор сифатида ош тузи эритмасини (ёрма массасига нисбатан 19,5÷20 %) қўллаш тавсия этилади.
Тайёр ҳолатгача пиширилган ёрма дастлаб йиғувчи конвейерга 11, унинг ёрдамида эса бункер-юмшатгичга 12 ва ундан сўнг эса тасмали қуриткичга 13 узатилади. Қуриткичда бирламчи тарзда қуритилган ёрманингн намлиги 25÷27 % бўлади. Қуритилган ёрма яссиловчи валикли дастгоҳ 14 ёрдамида баргсимон шаклда эзилади. Валикларнинг ишчи юзасига махсус ўйиқлар ўйилган бўлади.
Ясси эзиш жараёнига берилаётган гречиха крупасининг намлиги 23 % бўлиши керак, сўк ва буғдой ёрмаси намлиги эса 18÷22 % бўлади. Бирламчи тартибда қуритилган ёрмани ясси эзилиш даражаси тайёр маҳсулотнинг қайта тикланиш муддатига ўз таъсирини кўрсатади. Заррачаларни деформацияланиш даражасини орттириш мақсадида эзиш жараёнида тарам-тарам тишли валиклар қўлланилади. Бир хил тезликда айланувчи валиклар орасидаги тирқиш кенглиги гречиха ёрмаси учун 0,4÷0,5 мм, сўк ва буғдой ёрмаси учун эса 0,3÷0,4 мм этиб белгиланади. Тайёр ёрма тасмали қуриткичда 15 қуритилади. Қуриткичдаги ҳавонинг ишчи ҳарорати 120 °С, маҳсулотнинг якуний намлиги эса 9,0÷9,5 % бўлади. Ҳозирги кунда пишири-лиши талаб этилмайдиган уч турдаги ёрма (гречиха, арпа ёрмаси ва буғдой ёрмалари) ишлаб чиқаришнинг технологик режимлари ишлаб чиқилган. Ушбу ёрмаларнинг гидротермик ишлов бериш режимлари қуйидаги 2.2-жадвалда келтирилган.
2.2-жадвал.
Пиширилиши талаб этилмайдиган ёрмаларга гидротермик ишлов бериш режимлари

Ёрма тури

Қурилмадаги сув буғининг босими, МПа

Пишириш
давомийлиги, мин

Пиширилган ёрманинг намлиги, %

Гречиха ёрмаси

0,18÷0,20

30

32÷38

Арпа ёрмаси

0,18÷0,20

40

35÷38

Буғдой ёрмаси

0,18÷0,20

50

35÷38



Қуритилган ёрма таркибидаги қумоқлар ва тасодифий аралашмалар ёрма саралаш машинасида 16 ажратиб олинади, металл аралашмалар магнитли сепараторда 17 тутиб қолинади ва тозаланган тайёр ёрма бункерларда 18 заҳирага йиғилади. Шундан сўнг ёрма келгуси жараёнларга йўлланади. Агар ёрма бошқа бир корхонага юборилиши лозим бўлса, уни крафт-қоғоздан тайёрланган пакетларга жойлаштирилади.






Download 90.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling