Технологик линияси


инсон эришган мукаммал билимнинг энг асосий белгиси - бу билимлардан тезда фойдаланишни билишдир


Download 90.76 Kb.
bet2/2
Sana03.09.2023
Hajmi90.76 Kb.
#1672471
1   2
Bog'liq
ерма

инсон эришган мукаммал билимнинг энг асосий белгиси - бу билимлардан тезда фойдаланишни билишдир.
Эпикур (э.а. 341–270 й.), қадимги юнон файласуфи

2.4. Сули пағалари ишлаб чиқариш Технологик линияси

Хомашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар тавсифи. «Геркулес» сули пағалари ёт аралашмалардан тозаланган, буғлатиб пиширилган ва паға шаклида ясси эзилган сули ёрмасидир.


Озуқавий қиймати бўйича сули пағалари кўплаб турдаги ёрма маҳсулотларидан бир қатор устунликка эга. Сули оқсиллари ўз таркибида инсон организми ўзи синтез қила олмайдиган ва овқат билан бирга олиши керак бўлган барча бебаҳо аминокислоталарни тутади. Сули мағзининг углеводлари асосан крахмал кўринишида бўлиб, унинг доначалари бошқа крахмал турларининг доначаларига нисбатан жуда кичик ва урчуқсимон (дуксимон) шаклда бўлиб, инсон организмида яхши ҳазм бўлади.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Қўлланиладиган хомашёга кўра «Геркулес» сули пағалари ишлаб чиқарувчи технологик тизимларнинг икки тури мавжуд:
- дастлабки хомашёси сули бўлган тўлиқ технологик линия;
- хомашё сифатида сули ёрмаси ишлатиладиган қисқартирилган техно-логик линия.
Ушбу ишлаб чиқариш турининг асосий жараёнлари хомашёни тайёрлаш, донни буғлаб пишириш ва дам бериш, ясси эзиш, элаклаш, совутиш ва тайёр маҳсулотни ўрашдан иборат. Хомашёни асосий ишлаб чиқариш операцияларига тайёрлаш пайтида дон таркибидан металл аралашмалар, эркин гул плёнкалари ва арчилмаган дон ҳаво муҳитида ажратиб олинади (сепарация жараёни). Буғлаб пишириш ва димлаш пайтида маҳсулотнинг қуруқ компонентларига намликнинг гидротермик таъсири оқсил-углевод комплексини ўзгаришига олиб келади.
Ясси эзиш пайтида маҳсулотнинг товар кўринишини белгиловчи струк-тураси шаклланади. Эланган ва совутилган пағалар идишларга жойлаштирилади.
Сули пағаларини ташиш учун уларни картон қутиларга жойланади. Картон қутилар тагликларга бир неча қатор қилиб териб жойлаштирилган ҳолатда махсус темир йўл вагонлари ёки автомобилларда ташилади.
Технологик жараён босқичлари. «Геркулес» сули пағаларини ишлаб чиқариш технологик жараёни қуйидаги асосий операциялардан иборат бўлади:
– хомашёни ишлаб чиқаришга тайёрлаш (сепарация, металл аралашма-ларини ажратиш, бирламчи қуритиш, эркин гул плёнкалари ва арчилмаган донларни ажратиш);
– буғлаб пишириш;
– ёрмага дам бериш;
– ёрмани ясси эзиш;
– пағаларни элаш ва совутиш;
– қадоқлаш ва идишларга жойлаштириш.
Технологик жиҳозлар комплексларининг тавсифи. «Геркулес» сули пағаларини ишлаб чиқариш технологик жараёнининг бошланғич босқичлари хомашёни сақлаш, тозалаш, сепарациялаш ва транспортировка қилиш жиҳозлари комплекси ёрдамида бажарилади. Хомашёни қабул қилиш тарозилар, сепараторлар ва ёрдамчи жиҳозлар воситасида амалга оширилади.
Линиянинг етакчи комплекси таркиби буғлаб пишириш қурилмалари, бир хил ҳароратда ишлов берувчи-йиғувчи идишлар, ясси эзиш машиналари, пағаларни элаш ва совутиш жиҳозларидан иборат бўлади.
Линияни якунловчи жиҳозлар комплекси тайёр маҳсулотни идишларга жойлаштириш, сақлаш ва транспортировка қилинишини таъминлайди. Комплекс таркиби қадоқлаш-жойлаштириш машиналари ҳамда экспедиция ва тайёр маҳсулот омборларининг жиҳозларидан иборат бўлади.
Сули ёрмасидан «Геркулес» пағаларини ишлаб чиқариш технологик линиясининг машина-аппаратуруравий схемаси 2.4-расмда келтирилган.
Технологик линияни тузилиши ва ишлаш принципи. Цехга келиб тушаётган сули ёрмасини ёт аралашмалар, шу жумладан металл аралашмалардан тозалаш, унинг таркибидан майда ёрма ва дон заррачаларини ажратиб олиш мақсадида дон сепараторига 1 йўналтирилади. Сепараторга штамповкаланган металл элаклар ўрнатилади. Бу элаклар тешикларининг ўлчамлари (мм) қуйидагича бўлади: қабул қилувчи элак – 420, сараловчи элак – 2,520, қўшимча элак 1,315. Тозаланган ёрма қуриткичда 2 қўшимча тарзда қуритилади. Қуритилган ёрма намлиги 10 % дан ортиқ бўлмайди.
Бироз қуритилган (селгитилган) ёрма таркибидан пўчоқларни ажратиш мақсадида уни дуаспиратор 3 орқали ўтказилади ва арчилмаган дон ва ёт дон аралашмаларидан тозалаш мақсадида ёрма ажратиш машиналарида (ишчи машина 4 ва назорат машинаси 5) қайта ишланади.
Арчилган ёрма иккинчи маротаба дуаспираторда 6 қайта ишлангач бункерда 7 заҳира учун йиғилади. Арчилмаган ёрма эса бункерга 8 келиб тушади, уни қобиқ арчиш дастгоҳида 9 қайта ишлаш (қобиғидан арчиш) мумкин. Келгусида иккинчи маротаба ёрма ажратиш машинасида 10 тозаланади ва шундан сўнг ёрма асосий масса таркибига қўшилади.
Қайта ишланган ёрма шнекли буғлаткичда 11 0,2÷0,3 МПа босимли сув буғида 2÷3 минут мобайнида димланади. Димланган ёрманинг намлиги 14 % дан ортмайди. Буғлаб пиширилган ёрма бункер 12 да, 25÷30 минут мобайнида бир хил ҳароратда ушлаб турилади. Шундан сўнг ёрма ясси эзиш дастгоҳига 13 келиб тушади. Дастгоҳнинг текис юзали валиклари бир хил тезликда айланади. Эзилган ёрма пағаларининг қалинлиги 0,5 мм дан ортиқ бўлмайди. Ҳосил бўлган пағалар тасмали конвейерлар 14 воситасида ячейкалари ўлчами 8 мм дан то 12 мм гача бўлган сараловчи элак юзасига берилади ва улар таркибидан майдаланган маҳсулот заррачалари ажратиб олинади.

2.4-расм. “Геркулес” сули пағалари ишлаб чиқариш линиясининг машина-аппаратуравий схемаси
Шундан сўнг пағалар тасмали конвейерлар 16 воситасида аспирацион колонкага 17, лузга ажратиш учун узатилади. Бир вақтнинг ўзида пағалар совутилади ва 12 % намликкача қуритилади. Шундан сўнг сули ёрмаси пағалари машинада 18 картон қутиларга 0,5 ёки 1 кг миқдорларда қадоқланади. Қутилар 19 мосламада штабелларга тахланади ва крафт-қоғозига 20 машинада ўралади.





Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”.
АМИР ТЕМУР

Download 90.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling