12 мавзу. Оиланинг тарбиявий имкониятларини ташхис этиш рэжа: Оилада тарбиявий ишлар


Оила ташхиси. Оила билан олиб бориладиган ижтимоий -педагогик фаолият


Download 32.17 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi32.17 Kb.
#1497308
1   2
Bog'liq
12 МАВЗУ

Оила ташхиси. Оила билан олиб бориладиган ижтимоий -педагогик фаолият
Оила ташхиси ва оила тарбияси масалаларипедагогика ва ъсихология фанларида ота-оналар билан иш олиб боришга доир турли хил ёндошувлар мавжуд. Шулардан бири И.В.Гребенников томонидан ёш вапедагогик ъсихологияга асосланган ҳолда яратилган маорифий-ахборотли ёндошувдир. Шу ёндошувнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда баози мамлакатларда ота-оналарга узлуксиз ва маълум тизим асосида ёрдам бериш мақсадида ота-оналар, умуман оила учун оммавий Таълим дастури ҳам ишлаб чиқилган. Бу дастурлар асосида оиланинг бола тарбиясидаги ролини фаоллаштиришга муваффақ болинган. Лекин бу дастурлар аноним тарзда олиб борилган. Ҳар қандай фаолият ўз самарасини беради, агарда у аниқ мақсадга қаратилган бўлса. Шунинг учун ҳам муайян ижтимоийпедагогик ёрдамга муҳтож оилаларни ижтимоийпедагогик ташхис асосида аниқлаб, уларга реал ёрдам кўрсатиш, Яъни оилада валеологик соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва болаларга яхши тарбия бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки оила тарбиясида айнан оила ташхиси муҳим аҳамият касб этади. Ота-оналар билан олиб бориладиган махсус амалий ишлар бир оиланинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда уларга ижтимоийпедагогик ёрдам беришда махсус амалий ишлар (съецърактикумлар) муҳим аҳамиятга эга. Оилада соғлом турмуш тарзини сақлашга доир ота-оналарнингпедагогик-психологик тайёргарлигига бўлган эҳтиёжни ташхис этиш бўйича махсус амалий иш қуйидагича олиб борилади:
– мақсадни белгилаш, Яъни оиладаги эришилган ютуқларни аниқлаб, уларга суянган ҳолда ота-оналарнинг яна қандай имкониятларга эга эканлигини ҳамда қандай ёрдамга муҳтож эканлигини белгилаш;
– ҳаракатлар алгоритми, Яъни ота-оналар орасида оила ташхисини ўрнатишга доир анкеталар тарқатиш, уларга жавоблар олиш, таҳлил этиш, уларнинг тавсифига кўра ота-оналарни кичик гуруҳларга ажратиш ва ташхис натижалари билан таништириш каби фаолиятлар.
Ташхис асосидапедагогик жараёнларни ташкил этиш, психологик хизматни амалга ошириш режаларини тузиш ишлари амалга оширилади, оила ташхисини амалга оширишда оила ва оилавий муносабатларнинг психологик ҳолатини, муҳитини ўрганишга доир “Тиъик оилавий ҳаёт”, “Оила ҳаяжонлари таҳлили”, “Оиланинг кинетик расми” номли махсус тест ишларини ўтказиш каби методлардан фойдаланиш мумкин.
ъсихолог ва социологларнинг текширишларига кўра, оилавий тарбия камчиликлари турли-туман эканлиги ва уларни келтириб чиқарувчи сабаблар очиб берилган. Буларга қуйидагилар киради:
1. Ота-оналарнинг бола тарбиясида масоулиятни ҳис этмаслиги.
а) боланинг моддий таъминоти ва маонавий камолига жавобгарликнинг йўқлиги;
б) бола тарбиясини боғча, мактаб, ўқув юртларининг вазифаси деб тушуниш.
2. Оилада салбий психологик муҳитнинг устун туриши.
а) болаларга катталар томонидан диққат-еотиборнинг етишмаслиги;
б) ота-оналар билан фарзанд Ўртасида ўзаро тушунишнинг йўқлиги;
в) оила муҳитида доимий жанжалларнинг қарор тўганлиги ва уларни камайтириш учун интилишнинг йўқлиги;
г) ота-оналарнинг беқарор ҳис-туйғулари, кайфиятлари, уларнинг тартибсиз, тасодифий характерга эга бўлишлиги;
д) ота-оналар шахсий қизиқишларининг ўзаро мос тушмаслиги ва бир-бирига қарама-қаршилиги.
3. Ота-оналарнингпедагогик-психологик билимдан хабардор эмаслиги.
а) кўр-кўрона оталик ва оналик меҳр-муҳаббатининг ҳукм суришлиги ва унинг беқарор аҳамият касб этмаслиги;
б) ота-онанинг бола қизиқиши ва хоҳиш-истаги билан ҳисоблашмаслиги;
в) ота-онанинг болага нисбатан қўъол муомалада бўлишлиги;
г) оила муҳитида адолацизлик, иккиюзламачилик, товламачилик, ъорахўрлик, ўзганинг ҳаққига хиёнат қилиш иллатларининг намоён бўлиши;
д) оила турмушида шахсий манфаатдорликка ружу қўйилганлиги;
е) оилада яхши анъаналарнинг, урф-одатларнинг йўқлиги ва маълум қолиъдаги салбий хатти-ҳаркатларга риоя қилиниши;
ж) оиланинг ижтимоий муҳитдан ажралиб қолишлиги.

Дунёга машҳур ҳунарманд усталар тарбиялаб етиштиришда, ҳунармандлар сулолаларининг умрбоқийлигини тарбиялашда ота-она, оиланинг роли каттадир. Оилада тарбияланаётган ҳар бир жинсдаги фарзандга ўзига ҳос ва мос ҳунар илмини ўрганиш уларнинг келгуси фаровон турмушини таъминлаш демакдир. ўҚил бола қадим- қадимдан чорвачилик, деҳқончилик , дурадгорлик, сангтарошлик, ъичоқчилик, боҚбонлик, этикдўзлик маўзлик каби оҚир жисмоний меҳнат талаб этувчи ҳунар билан шуҚулланган бўлсалар, қизлар каштачилик, дуъъидўзлик, жиякдўзлик, тикувчилик каби нафис дид, маҳорат саноат талаб этадиган ҳунар билан машҚул бўлганлар. Оилада ота-онанинг ҳам фарзанд олдидаги асосий бурчларидан бири унга касб-ҳунар ўргатишдан иборатдир. Ёшларни турмушга тайёрлашнинг асосий мезони ҳам уларга касб - ҳунар сирларини ъухта ўргатишдан иборат бўлган. Ушбу мезон мустақиллик шароитида ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Олис Мажлиснинг И Х сессиясида қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги Қонун» , «Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур» моҳиятида ҳам ёш авлодни меҳнацевар , бир неча касб-ҳунар сирларини эгаллаган, маонавий ва жисмоний баркамол кишилар қилиб тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор берилган. Бозор қтисоди шароитида ҳунарли бўлиш ҳаётий эҳтиёждир. Уни қунт билан эгаллашда оила, маҳалла, мактаб, олий ва Ўрта маҳсус Таълим тизимидан катта маосулият талаб этилади. Инсон ҳаётида зарур бўлган барча ҳунарларни фарзандаларга ўргатиш ота-она учун ҳам фарз ҳам қарздир. Шарқ алломаи замонларидан Унсурулмаоилий Кайковус «Қобуснома» асарида шундай мисолларни келтиради: «Мен ўн ёшимда эрконда менинг бир ҳожибим бор эди, унга Манзар соҳиб дер эдилар. Ул от минмак илмин яхши билур эрди ва Райхон отлиқ бир ходими бор эрди. Отам мени ул икковига тўширди, токи улар менга отда юрмоқ, найза урмоқ, завбин отмоқ, чавгон урмоқ, каманд ташламоқ, илмини ўргатҚайлар.»


Мен уларнинг ёнида юриб, бир оз фурсатда от устида юришнинг барча илмини ўргандим ва ҳунарларини билдим. Ундан сўнг Манзар соҳиб ва Райҳон ходим менинг отамнинг олдига олиб бориб дедилар: «Эй, амир, агар рухсат берсангиз эрта тонгда саҳрода фарзандингиз амирзода ўйнаса, Сиз унинг барча ўрганҚон ишларини кўрсангиз» . Амир «Кўп яхши бўлур!» деди. Мен иккинчи кун ҳар на билагон илмим ва ҳунаримни отамга намоиш қилдим, отам ҳожиб ва ходимҚа яхши хилоатлар иноом қилди.
Ундан сўнг уларга деди: «Фарзандим ўргатғон ишалрингизни барчасини яхши билибдур, ҳунарларнинг яхшисин ўргатмишсизлар, лекин яна бир зарур ҳунар олибдур. Улар дебдилар: «Ул на ҳунардир ?» Отам деди: «Бу ўргатғон ҳунарларингизни зарур вақтда фарзандим учун бошқалар ҳам қила олур, лекин унинг ўзи қиладурғон, унинг учун бошқалар қила олмайдирғон ҳунар қолибдур». Улар «Ул қайси ҳунар ?» дебдилар. Амир: « Сувда юзмакдурким, бундай ишни фарзандим учун ҳамма одамлар қила олмас» , - деди. Шундан кейин икки маллоҳни, Яъни икки кемачини келтуриб, мени уларга тўширди. Улар менга юзмак ҳунарини ўргатдилар. Мен каррбич (ҳуррам ноҳуррамлик билан) била ул ишга машғул бўлдим ва яхши ўргандим. Бир вақт бир неча киши билан кемага кириб (Утириб) Дажла дарёсидан ўтар бўлдик: Тоғгирга отлиғ жойда гирдоб бор эди ва хавфлик жой эрди. Устоз кемачилар ундан кўп машаққатлар била ўтар эдилар. Биз кема билан ўша жойга етушдик. Аммо кемачи уста эрмас эди ва кемани нечук сурарни билмади. алқисса, егирма етти чоғлик киши барча бирдан ғарк бўлдик. аммо мен ва яна бир киши, Яъни менинг ғуломим, уни зийрак Кайковус дер эдилар, сузуб чиқдик. Бу воқеадан сўнг отамнинг меҳри кўнглумда беҳад зиёда бўлди... Мен отамнинг бошиға ҳам шундай иш тушғонини билмас эрдим. Шунинг учун менга юзмак ҳунарини ўргатғон эркан».
Демак, ҳунар танлаш ва унинг сирларини мукаммал эгаллашда ота-она биринчи устоздир. Албатта, бола эгаллайдиган ҳунар унинг жинси, қизиқиши, иқтидори, қобилияти, саломатлиги, оила ва жамият эҳтиёжларига мос бўлмоғи зарур. Касб-ҳунар танлашда боланинг ўзига ҳам эркинлик бермоқ керак. Шундагина ўзи севиб эгаллаган касб-ҳунарга меҳр қўяди, меҳнати қанчалик оғир бўлсада, чарчамайди, нолимайди, меҳнатнинг қадрига етади, ўзгалар меҳнатини ҳурмат қилади, машаққат билан ҳалол меҳнат эвазига тўилган бойликни ўйлаб, тежамкорлик билан, режали сарфлайди.
Ҳаётда баози шундай ота-оналар ҳам учрайдики, фарзанднинг майли, қобилияти, қизиқишини ҳисобга олмасдан, уни ўзлари маоқул кўрган касбни эгаллашга мажбур қиладилар. Айниқса бу ҳолат мустабид тузумда табиий ҳолга айланиб қолган эди. Ота-она фарзандни касб-ҳунар билим юртларида, ота-боболарининг ҳунармандчилик касбларини ўрганишларига йўл қўймас, балки кейинчалик «ёқли жойларда» ишлаши мумкин бўлган, олий маълумот олгунича қўллаб, суяб юрадиган таниш-билиш, ошна-оғайниси бўлган олий ўқув юртларига мажбуран киритган. Натижада олий даргоҳни ҳоҳишсиз, қизиқишсиз битирган мутахассис ўз касби бўйича чуқур билимсиз, лаёқациз бўлиб, ота-она ҳурмати учун шунчаки меҳнат қилади ёки умуман бошқа соха бўйича ишлайди. У қилган меҳнатида унум ва сифат бўлмайди. Бундай мутахассисдан жамият ҳам, оила ҳам манфаат кўрмайди. Ҳунарнинг яхши ёмони бўлмайди, муҳими танланган касб ҳунарга меҳр-муҳаббат қўйишдир, унинг сир - асрорларини чуқур ўрганишга интилишдир. Ота - онанинг бойлиги, мансаби ҳеч кимга ҳеч қачон вафо қилмаган. Бошга мусибат тушганда, турмушда қийинчиликларга дуч келганда уни фақат қўлида ҳунари меҳнати асраб қолади.
Ялқовлик шон-шуҳраткетидан қувиш, ишсизлик шошма шошарлик бир ишни тугатиш, тадбирсизлик, дангасалик, меҳнат маданиятига риоя этмаслик- ҳунармандлик, меҳнацеварлик кушандасидир.
Ҳар бир инсон эгаллаган ҳунарни мувафақиятини таъминловчи талаблар мавжуд. Улар:
Бугунги ишни эртага қолдирмаслик зарур, чунки эрта бажариш лозим бўлган ишлар ҳам бор. Меҳнат тақсимотида номутаносиблик ъайдо бўлмасин десангиз ҳар кунлик ишни ўз вақтида қилишни одатланиш керак. Қисқа муддатда, шошиб, ъала-ъартиш бажарилган ишнинг умри қа ва сифати ёмон бўлади.
Сиз яратаётган маҳсулот диққат- эътибор билан, бутун маҳоратни ишга солиб яратилган тақдирда, у гўзал ва умрбоқий бўлади. Акс холда меҳсулидан ўзингиз ҳам, ўзгалар ҳам роҳатлана олмайди, меҳнатингиз зое кетади.
Бирон бир юмушни фақат шахсий манфаат учун боҳламаслик, балки жамият, ҳалқ манфаатини ўйлаб шоду-хурралик билан бошлаш зарур. Ҳунарманд кайфияти ҳам у яратган меҳнат саноат асари сифатига ижобий ёки салбий таъсир қилади. яхши кайфият билан амалга оширилган иш нақадар мураккаб бўлмасин, у енгил ва сифатли бажарилади. Эгалланган ҳунар сирлари билан қаноатланмаслик зарур. Балки унинг очилмаган қирраларини доимо излаш, тараққий эттириш, ўз устида тинимсиз ишлаш ва меҳнат қилиш моҳир мутаҳассис бўлиб етишишнинг муҳим омилидир. Эзгуликка, янги-янги мувафақиятларга интилиб яшаш фақат инсонгагина хос бўлган ҳусусиятдир.
Битта касб-ҳунар билан чегараланмаслик, балки бир неча касб-ҳунар сирларини эгаллаш учун ҳаракат қилмоқ зарур. ҳаётда ҳар бир касб- ҳунарнинг ўз ўрни бор, биттасини мукаммал эгаллагандан кейин иккинчисини бошлаш ва ўрганиш мақсадга мувофир.
Ҳар бир касб-ҳунар ъоклик, ростгўйлик, ишонч, ваодада туриш, хиёнат қилмаслик, тарозида алдамаслик, меҳнат маданиятига хило фиш қилмасликни талаб этади.
Оилада болалар тарбиясига хам катта эътибор берилиб, гудаклар жинсига қараб тарбияланган. ўғил болага булажак меросхур сифатида каралган. Киз болага эса йигитнинг юлдоши булажак она ва уй бекаси сифатида мехр курсатилган.
Болаларнинг кундалик тарбиясида халк анъаналарига катий роия этилган. Энг аввало мехнат тарбиясига алохида эътибор берилган.Дехкон болалари ёшлигиданок ота кумакчисига айлана бошлаган. Чорвачилик, хунармандчилик, овчилик ва бошка сохалар билан шугилланишган.
Оилаларда болаларга мехнат тарбияси шу касблар буйича берилган.Аста-секин болада малака ъайдо булла бошлаган.Бола тарбиясида бобо. момо. ота ва бутун жамоа катта урин тутган. Ота касби эгаллаш боланинг ахлокий ва диний мукаддас бурчи булиб. хам фарз. хам карз хисобланган. Бола илк мехнат малакасини оилада уз-узига хизмат килиш. уй ишларида катталарга ёрдам бериш. кулидан келадиган ишларни бажариш жараёёнида эгаллаган ота- она .кариндош уруг ва бошкалар мехнатини кадрлаш ва хурмат килиш куникмаси оилада таркиб тўган. Бола 5-6 ёшдан бошлаб уй ишларини бажаришга киришган .Угил болалар от миниш . хужалик иҳларини бажариш. кизларга эса тикиш, туки шва бошка рузгор юмушларини урганишган.Оилада ота сузи конун каби бажарилган ва бажарилиши шарт булган.Болалар катталарни хурмати учун урнидан туриб салом бериши . кулига сув куйиши . овкатни олдин улугларни узатиш , умуман катталарни иззат хурмат рухида тарбиялаган.Рузгорда уларни»Бир куйлак ортик кийганни хурмат кил» деган накл доимо уктирилган Кейинчалик уйланганда хам отасидан рухсациз айрим ишларни узи бажара олмаган хам.
Мехнат тарбияси оилада жуда эрта бошланган. чунки рузгорда боланинг мехнати доимо керак булган. Каттлар болалар килган хатоларни доимо тузатиб. Мехнат жараёни турли бажарилишини кузатиб боришган.
Оиланинг қут- баракаси ҳамжиҳатлиги, ҳамкорлиги аъзоларнинг касб-ҳунар малакаларини эгаллаганликлари ва меҳнат тақсимотини адолатли йўлга қўйишига боғлиқдир.
Оилада рўзғор юмушлари оила аъзолари жинси, ёши, қобилияти, меҳнатга муносабатларига қараб тўғри тақсимланмоғи зарур. Оилада бошлиқларнинг рўзғор юмушларини фақат ўзлари бажаришлари болани ишёқмас, ялқов такаббур, ота-она меҳнатини қадарламайдиган бўлиб ўсишлари учун сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам рўзғор ва ҳўжалик ишларида ота-она билан бир қаторда ўғил-қиз, келиннинг ҳам ўз бурч ва вазифалари мавжуд. уларни тўлиқ адо этиш ҳар биридан ўз бурчларига маосулият билан ёндашишни талаб этилади. Жумладан ўғил отага бозордан озиқ-овқат, ҳужалик маҳсулотларини ҳарид қилишга, ер чўиш, эки экиш, чорвачилик, деҳқончилик, ъолизчилик, қурилиш ишларида, тўй тантаналари, ва мотам маросимларини ўтказишда, хотин- қизлар учун оҚирлик қиладиган ишларда ёрдам беради.Қиз бола эса онага ховли ва ҳоналарни суъуриб-сидириш, таом тайёрлаш, қиш мавсуми учун қуритилган мевалар, турли тузламалр, мурабболар тайёрлаш, меҳмон кутиш каби юмушларда кўмаклашади ваш у жараёнда ўзи ҳам мустақил ҳаётга тайёр бўла боради.
Оиладаги меҳнатнинг бажарилиш вақти, мазмунига кўра турли тарзда амалга оширилади. Яъни, кундалик юмушлар, қиш. баҳор., ёз, кузда бажариладиган мавсумий ишлар, оилавий маросимлар ( меҳмон кутиш, тўй ва байрам тантаналари. мотам ва хотирлаш маросимлари)га тайёргарлик кўриш ва уларни нишонлаш билан боғлиқ юмушлар. маҳалла, жамоатчилик ҳамкорлигида амалга ошириладиган оммавий тадбирлар (хашар, ободонлаштириш ишлари, умумхалк байрамларига тайёргарлик) билан боғлиқ юмишларда иштирок этиш. Ушбу меҳнат турлари оила аъзолари ичида тенг ва адолатли равишда таксимланиши зарур. Баозан ота-она тўширикини сўзсиз тоза, виждонан бажарадиган фарзандга оиланинг аксарият юмушининг тўширади. Эринчоқ тўширилган вазифани қўл учида «Мендан кетгунча, эгасига етгунча» кабилида бажарувчи лоқаайд ишёкмас фарзанд эса четда қолади. Ёки, ота-она шу ўғлим ёки қизимга буюргунимча ўзим бажарганим мақулдир, фарзанд қилиши зарур бўлган юмушларни хам ўзлари бажарадилар. натижада бундай фарзандлар ота-онани қадрламайдиган, ишёкмас, хаёт кийинчиликларига бардошсиз, оила юритишга тайёр эмас, оғирни устидан енгилни остидан юрадиган мехнатни севмайдиган бўлиб ўсадилар. натижада уддабурон фарзанд билан хеч нарса қўлидан келадиган фарзанд, ота-она, фарзандар, қанона-қанота, қайин ука-сингил, ўа, ака ва келин Ўртасида низо ъайдо бўлади. Дарҳақиқат мехнат тақсимотида хам ўзгаришлар бўлади.
Оилада мехнат маданиятига риоя этиш унинг самарадорлигини таъминловчи муҳим омилдир. Болага ёшлигиданоқ мехнат маданиятини ўргатиб бориш ишида тартиб бўлишини талаб қилиш муҳимдир. Ота-она қуйидаги оддий лекин зарурий нарсаларни боладан талаб этмоғи зарур: ишлаётган жойини елим билан ифлос қилмаслик учун қоғоз тўша, яхшиси махсус тахтача ишлат, ишинг тамом бўлганидан кейин чўъ хашларингни йиғиштир. Елимни бармоғингбилан эмас махсус чўъ ёки мўйқалам билан сурка. Тикиш ишларига киришишдан олдин қўлингни яхшилаб юв. Овқат ъиширишга ёрдам қилганингда ёки идиш товоқ, ъол ювганда белинга фартук тут, сочинг халақит бермаслиги учун бошинга махсус қалъоқча кий ёки рўмол ура; ишни тамом қилганингдан сўнг мехнат қуролларингни тартиб билан йиҚиштириш ўрни ўрнига қўй (челак, болға, аррачаларни маълум бир жойга қўй); иъ игна қайчи ъичоқ, қоғоз латталарни бир қутичага солиб қуй; иш кийимларингни маълум бир жойга осиб қўй. Ишдан кейин юз қўлларингни ювиб, арт. биронта иш қилишга киришар экансан, албатта иш давомида керак бўладиган нарсаларни олдиндан тайёрлаб қўй. Бу талабларни бажаришда ота-онанинг ўзи ҳам болага намуна кўрсатиши керак. Меҳнат маданиятини эгаллаш, иш қуролларини маълум жойда маълум тартибда сақлаш саранжом бўлиш вақтни тежаш, ишни тез сифатли ва озода бажариш учун катта аҳамият эканини болага тушунтириш зарур. Хонадоннинг ҳар бир аъзоси ўз зиммасидаги режали, тўғри ташкил эца меҳнат қуролларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланса рўзғор буюмларини авайлаб асраса вақтдан унумли фойдаланиш малакасига эга бўлса иш ўрнини саранжон- саришта сақласа ъала-ъартишликга, исрофгарчиликга йўл қўймаса, ҳар бир юмушни дид, қунт, сабр – матонат билан амалга оширсагина у меҳнати натижаларидан ҳузур - ҳаловат тўади. Халқ мақолларида айтилганидек: «Меҳнат роҳатнинг ъойдеворидир» , «Роҳатнинг онаси- меҳнат» , «Ҳалол меҳнат - ҳузур- ҳаловат» , «Сувсиз хаёт бўлмас, меҳнациз роҳат» , «Меҳнациз роҳат бўлмас, ташвишсиз неомат» , «Ҳалол меҳнат – яхши одат , берур сенга саодат». Оиланинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги вазифа умумий мақсадни кўзлаб ташкил этилган ва унинг натижаларидан барча оила аъзолари баҳраманд бўлган тақдирдагина ундай меҳнат фойдали ҳисобланади.
Download 32.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling