Оила психологияси фанидан тестлар 1- тест. «Севги ва ёқтириш майли шкаласи» тести


Download 96.8 Kb.
bet1/14
Sana28.10.2023
Hajmi96.8 Kb.
#1731232
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Оиладан тест


Оила психологияси фанидан тестлар


1- тест. «Севги ва ёқтириш майли шкаласи» тести.
Оила қуриш мотивларидан бири севги-муҳаббат ҳисобланади. Оилавий муносабатларнинг қай даражада кечиши кўпинча шу мотивга боғлиқ. Лекин ҳар қандай инсон ўз ҳис-туйғуларининг севги объекти, яъни танлаган кишисига нисбатан қандай эканлигини билиб олиши керак.
Қуйидаа келтириладиган тест шахсдаги ҳис-туйғуларидан севги ва ёктиришнинг даражасини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун шу 14 та тасдикларнинг ушбу жавоб вариантларидан бирини белгалайсиз.
а) Ха, бу шундай.
б) Эхтимол шундайдир.
в) У қадар бўлмаса керак.
г) Бутунлай ундай эмас.
____Бунда иложи борича тез ишлашга ҳаракат қилинг.

ТАСДИҚЛАР.


1. Мен унга мутлақо ҳамма нарсани ишонишим мумкин.
2. Бирга бўлган вақтларимизда бизнннг кайфиятимиз доимо мос тушади.
3. У фақат мени севади деб айта оламан.
4. У жуда ақлли киши.
5. Унинг учун мен мутлақо хамма нарсага тайёрман.
6. Кўпчилик холларда, у одамлар билан танишган вақтларимизда.уларга ёқа бошлайди
7. Ўзимни нохуш (ёмон) ҳис қилган вақтларимда фақат у билан сухбатлашгим, хасратлашгим келади.
8. Биз у билан қалбан ўхшашмиз деб ўйлайман.
9. Агар, усиз яшашга тўғри келиб колса, унда менга жуда оғир (қийин) бўлар эди..
10. Мен унга ўхшаган бўлишни хохлар эдим.
11. Унга доимо яхши бўлиши учун мен ўзимни жавобгар деб ҳис қиламан.
12. У менга нисбатан яхши муносабатда эканлигига ишончим комил.
13. Унинг бошқалардан жўра, менга кўпроқ ҳис қилиш менга ёқади.
14. У мен билган қизлар (йигитлар) ичида энг жозибалиси (ёқимлидир)
Бу тасдикларнинг тоқ ва жуфт ўринда турганларининг балларини суммасини ҳисоблаш орқали ўзингиздаги ҳиссиёт турини аниқлашиз мумкин. Бунинг учуи ток ва жуфт тасдиқлар бўйича олган балларингизни ҳисоблаб чикинг. Яъни, тоқ сондаги тасдиқлар орқали севги даражасини, жуфт сондаги тасдиқлар эса ёқтириш (майли) даражасини билдиради.
Қайси шкала бўйича балларингизни кўп эканлиги, сизнинг муносабатизда шу ҳис-туйғу турининг устунлигини кўрсатади.


Муҳаббат энг қадимий ва навқирон тушунча. У шу кунгача қаригап эмас, бундан кейин ҳам қаримайди. У ҳамиша офтоб каби қалбга яқин, аммо ҳар бир замон, ҳар бир авлод веа ҳар бир қалб унинг янада янги, мазмунли, кўркам ва файзли бўлишига ўз ҳиссасини кўшади.

Download 96.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling