12-Мавзу: Шассининг электр тизимлари


механик, гидравлик, электромагнит


Download 0.79 Mb.
bet2/2
Sana08.11.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1756761
1   2
Bog'liq
12-Мавзу...Шасси.эле.тиз.

механик, гидравлик, электромагнит бўлиши мумкин. Кўпгина енгил ва юк автомобилларида механик ва гидравлик юритмалар ишлатилади. Электромагнит юритмаларни асосан енгил автомобилларда илашиш муфтасини бошқаришни автоматлаштиришда қўлланилади. Илашиш муфтасини бошқаришни осонлаштириш учун механик (серпружинали) пневматик юкли вакуумли кучайтиргичлардан фойдаланилади.
  • Гидравлик илашиш муфтаси (гидромуфта) етакчи ва етакланувчи қисмларга эга. Етакчи қисм паст қовушқоқ ишчи мой билан тўлдирилган хажмни ҳосил қиладиган насосли ғилдирак (12.2 а-расм) ва қопқоқдан иборат. Етакланувчи қисм турбина ғилдирак ҳисобланади. Насос ва турбина ғилдираклар ташқи ва ички торлар орасида ўрнатилган ва ўзаро улар билан ишчи суюқлик учун парраклараро каналлар ҳосил қилган парракларга эга. Гидромуфта паррагларини одатда текис радиал қилиб тайёрланади. Турбина ғилдирак насос ғилдиракка жуда яқин жойлашган.
  • Двигател ишлайёган ҳолда насос ғилдирак айланаётган бўлади. Унинг парраклари парраклараро каналлардаги суюқликка куч билан таъсир қилиб, уни периферийага отади. Суюқлик насос ғилдиракнинг парраклараро каналларидан отилиб чиқиб, турбина ғилдиракнинг парракларига урилади ва парраклариаро каналларидан ўтиб, яна насос ғилдиракнинг парраклараро каналларига тушади. Парраклараро каналларда катта тезлик билан ва бир вақтнинг ўзида насос (ёки турбина) ғилдирак билан бирга айланувчи суюлиқликнинг ёпиқ айлана оқими ҳосил бўлади (12.2 а-расмда стрелка билан кўрсатилган).
  • Насос ғилдираги двигателни маховик ва тирсакли вали билан бирлаштирилган. Турбина ғилдираги эса механик узатма билан бирлаштирилган. Насос ва трубина ғилдираклари орасида қўзғалмас реактив ғилдирак жойлаштирилган. Гидротрансформатор ғилдираги оғири унинг формаси куракли ҳисобланиб, суюқлик юриши учун унда канал қисми бор.
  • Суюқлик насос ғилдирак парракларидан энергийа олиб, уни турбина ғилдиракка олиб ўтади ва унинг парракларига куч билан таъсир қилиб, бу ғилдиракка буровчи моментни узатади. Насос ғилдирак қанчалик тез айланса, гидромуфта шунчалик кўп буровчи моментни узатиш мумкин. Парракли ғилдиракларнинг айланиб турган пайтида гидромуфтани тўла ўзиш учун ундан суюқликни чиқариб йубориш керак. Бунинг учун илгарилаш клапани, бак, таъминлаш насоси сақлагич клапани билан, тўлдириш клапани, баъзида эса суюқликни совутиш учун радиатор керак бўлади. Бундан гидромуфтанинг ишга тушириш ва узиш вақти узоқ давом этади.
  • Турбина ғилдирагининг айланиш частотаси насос ғилдирагининг айланиш частотасига қараганда ортиб кетиши мумкин, масалан, пастга қараб ҳаракатланганда. Унда суюқликнинг айланма ҳаракат йўналиши тескарисига ўзгаради. Буровчи момент турбина ғилдирагидан насос ғилдирагига узатилади ва шу билан даигател билан тормозлашга эришилади.
  • Электромагнит кукунли илашиш муфтаси асосий қисмга эга: қўзғалмас корпус билан қўзғатиш ўрами (12.2 б-расм), двигател тирсакли вали билан уланган етакчи қисм, узатмалар қутисининг етакчи валига буровчи моментни узатувчи етакловчи қисм.
  • Автоматик ва ярим автоматик илашиш муфтаси ишга тушириш ва ажратишни автоматик бошқарувини таъминлайди. Ишга тушириш ва ажратиш учун сигнал аримавтомат илашиш муфталарида ҳайдовчи томонидан узатишлар сонини ўзгартириш дастагини сурилганда ёки махсус тугма босилганда берилади. Автомат илашиш муфталарида сигнал илашиш муфтасини автомат бошқариш тизимидан келади.
  • Гидравлик муфтанинг шакли тузилиши ишлаши ва қўлланилиши. Гидравлик муфта гидродинамик кучларни ҳосил қилувчи суюқликнинг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган бўлиб у етакчи ва етакланувчи қисмлардан тузилган. Гидромуфтага суюқлик билан тўлдирилган етакловчи ғилоф ва у билан боғлиқ бўлган насос ғилдираги киради (12.5-чизма).
  • 12.5-расм. Гидромуфта схемаси.
  • 1-насос, 2-гидромуфта асоси, 3-трубина ғилдираги, 4-ишқаланиш муфтасининг етакчи диски, 5-узатмалар қутисининг бирламчи вали, 6-ишқаланиш муфтасининг етакланувчи диски, 7-сальник, 8-двигател стартёр билан юргизиб юбориш учун тишли гардиш, 9-двигател тирсакли вали.
  • Етакланувчи қисмга турбина ғилдираги кириб у илашиш нуқтасини етакчи диски билан бирлашган. Насос ғилдираги бирлашган двигателнинг тирсакли вали билан бириктирилган бўлиб турбинали ғилдираклиси эса узатмалар қутисининг бирламчи вали билан туташган.
  • Турбина ғилдираги билан бирламчи вал насос ғилдирагининг ғилофига подшипникларда ўрнатилган. Гидромуфта ғилофи билан етакчи диск гупчаги орасига салник ўрнатилган. Бирламчи вал учидаги шлицага илашиш муфтасининг етклавчи диски ўрнатилган. Двигателни стартёр билан юргазиб юбориш учун муфта ғилофида тишли гардиш ўрнатилган.
  • Двиагателнинг тирсакли вали айланганда насос ғилдирагининг куракчалари орасидаги суюқлик ҳаракатга келиб марказдан қочма кучлар тасирида у насос куракчалардан доира бўйича отилиб чиқади ва қаршисидаги турбина куракчаларига урилади. Суюқлик куракларда ишқалиб ҳаркатланганда ишқалиш кучи ҳосил бўлади куракчаларни айлантиради. Натижада бирламчи валда буровчи момент ҳосил бўлади. Суюқликнинг куракчалар орасида айлана бўйлаб ҳаркатланиши ҳисобига буровчи момент гидро муфтанинг етакчи қисмидан етакланувчи қисмига ўтказилади. Гидромуфтанинг афзаллиги шундаки у бурама тебранишларни сўндиради, автомобилни ўрнидан силкинмасдан қўзғалиши ва равон юриши янада яхшиланади. Лекин ёнилғи сарфи кўп, тузилиши мураккаб ва оғирлиги катта. Бу турдаги гидромуфталар енгил “Ласетти” катта юк кўтарадиган БелАЗ автомобилларида ва бошқа турдаги автомобилларга ўрнатилади.
    • Назорат саволлари.
    • 1.Трансмиссияни вазифаси нимадан иборат ?
    • 2.Автомобил трансмиссиясини автоматлаштиришдан мақсади нима ?
    • 3.Поғонали, поғонасиз ва гидромеханик узатмаларни автоматлаштиришни тушунтиринг ?
    • 4.Гидромеханик ва поғонасиз узатмалар тушунтиринг.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling