12-мавзу. Тижорат банкларининг фоиз сиёсати 1-топшириқ


Download 18.56 Kb.
bet1/2
Sana21.07.2023
Hajmi18.56 Kb.
#1661460
  1   2
Bog'liq
Кейс-4


12-мавзу. Тижорат банкларининг фоиз сиёсати


1-топшириқ.
Тижорат банкининг ҳисобот даврида фоизли даромад келтирувчи банк активлари 25806 минг сўмни ташкил этган. Банкнинг фоиз эвазига эришилган соф дараомади 4525 минг сўмни, фоизларни тўлаш учун сарфланган харажати эса 4830 минг сўмни ташкил этган. Банкнинг ҳисобот давридаги фоизли маржасини аниқланг.


2-топшириқ.
Тижорат банкининг фоизли даромадлилиги даражасини баҳолаш учун қуйидаги жадвалда банк даромадлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
1-жадвал.



Кўрсаткичлар номлари

1

2

3

4


Банк фоиз маржаси
(минг сўмда)

4461,8

4832,9

3930,9

983,0


Банкнинг фоизли харажатлари (минг сўмда)

23440,8

26388,8

29655,0

39780,0


Активлар (минг сўмда)

203627,0

229062,0

248606,2

279175,6


Даромад келтирувчи активлар (минг сўмда)

146929,2

195425,8

198282,3

210152,7


Фоиз маржасининг етарлилик коеффициенти (% да)

3,32

3,22

3,76

3,66

Ушбу маълумотлар асосида қуйидагиларни ҳар бир чорак учун аниқланг:
1.Ҳақиқатдаги банк фоиз маржасини аниқланг;
2.Банкнинг фоизли даромади даражасини ва ўзгариш динамикасини баҳоланг.


3-топшириқ.
Ҳисобот йили даврида депозитларнинг ўртача йиллик суммаси 32 млн.сўмни ташкил этди. 4 млн.сўм миқдорида фоиз тўланган. Келгуси йилга депозитларнинг 50% га ўсиши тахмин этилмоқда. Кредит нархи пасайиши муносабати билан депозитлар бўйича фоиз даражасининг ўртача 2 % бандига камайиши кўзда тутилмоқда.
Ҳисобот йилида банклараро олинган кредитлар ўртача йиллик суммаси 20% йиллик фоиз ставкаси билан 30 млн. сўмни ташкил этди. Банк капитали ва депозитлар ўсиши муносабати билан банклараро кредитлар суммаси 5 млн.сўмга камаяди, улар бўйича фоиз ставкаси эса 2 бандга пасаяди.
Ҳисобот йилида бошқа фоиз харажатлари 1 млн.сўмни ташкил этди, келгуси йилга 10% га кўпаяди.
Депозитлар, банклараро кредитлар, бошқа фоиз харажатлари ва фоиз харажатлари умумий суммаси бўйича тўланадиган фоизлар тахмин етилаётган суммасини аниқлаш талаб этилади.



Download 18.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling