12-мавзу. Толдошлар ва жийдадошлар оиласи режа: толдошлар (salicaceae)


Туранғи (Populus diversifolia Schrenk)


Download 496.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana08.06.2023
Hajmi496.96 Kb.
#1465234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
12-МАВЗУ

Туранғи (Populus diversifolia Schrenk) бўйи 15-18 м га, танасининг 
диаметри 80-90 см га этадиган дарахт, танаси тик ёки қийшиқроқ ўсади, 
сершох шохлари йўғон. Шох-шаббаси ёйиқ, кенг, қалин бўлиб, диаметри 10 м 
гача боради, Пўстлоғи ёш вақтида силлиқ, кул ранг катта ёшида бўйига чуқур 
ёрилади. Шохлари юмалоқ, ғишт рангда, юпқа пўсти ажралиб туради, туксиз. 
Новдаси ҳам юмалоқ, туксиз, куртакларининг бўйи 3 мм, учбурчакли ёки кенг 
тухумсимон, яшил-кул рангда. Барглари ёш вақтида ингичка, дағал зангори-
яшил рангда, чети нотекис, унда бўлажак тишчалар изи бор, пластинкаси бир 
оз букилган, калта бандли. Барг пластинкаси теракнинг ёшига қараб ўзгариб 
туради. Шунинг учун ҳам бу терак турли баргли терак деб ҳам деб аталади. 
Еркак гулли куртакларининг бўйи 8 мм, майда, тухумсимон, ўткир учли, 
сариқ, новвоти рангда, туксиз. Кучаласининг бўйи 3,5 см, эни 1-2 см. Урғочи 
гули куртаклари эркак гулли куртакларидан йирикроқ. Кучаласининг бўйи 3-
4,7 см, эни 1,5-2 см, тухумсимон, осилиб туради. Меваси калта тукли, сўнг 
туксиз бўлиб қолади. этилганда қўнғир рангли пардачага ўхшайди ва тез 
тўкилиб кетади. Уруғининг бўйи 0,8-1 мм, эни 0,4-0,6 мм, ромб ёки лансет 
шаклида. Юзаси силлиқ, ғадир-будир, сариқ, оқиш ёки новвоти рангда, туби 
тўқ жигар рангда, сертук, бу туклар уруғга нисбатан 2-5 марта узун, улар 
кумуш ранг боғлам ҳосил қилади. Бу терак асосан уруғдан кўпаяди, илдиздан 



яхши бачкилайди, қаламчадан кўпайтириш жуда қийин. Ёғочи оч сариқ 
рангда, ўзаги ғишт рангда, қаттиқ. Ўқ илдизи ён томонга шохлаган 
Туранғи Қозоғистонда дарё бўйларида, жумладан, Урал, эмба, 
Иртиш,Сирдарё,Амударё дарёлари бўйида, водийлардаги тўқай ўрмонларида 
тарқалган, Хитойнинг ғарбида ҳам учрайди. Дарё қирғоқларидаги қумли ва 
қумоқ тупроқли эрларда туранғи яхши ўсади. Шўртоб эрларни 
кўкаламзорлаштиришда туранғи катта аҳамиятга эга. 

Download 496.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling