Руда танасининг қалинлиги
Download 0.56 Mb.
|
3 2 Қазиб олиш тизимини танлашга таъсир қиладиган омиллар (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Истиснолар усули (методом исключений) билан қазиб олиш тизимини танлаш кетма-кетлиги
3.2. Қазиб олиш тизимини танлашга таъсир қиладиган омиллар Ҳар бир қазиб олиш тизимини фақат маълум бир тоғ - кон ва геологик шароитларда қўллаш мумкин, қазиб олиш тизимини танлашда доимий омиллар мавжуд, булар: руда танасининг қалинлиги; руда танасининг оғиш бурчаги; руда ва тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги; руда ва тоғ жинсларининг турғунлиги. Қазиб олиш тизимини танлашда ўзгарувчан омиллар мавжуд, булар: руда танасининг чўзиқлиги ва оғиши бўйича ўлчамлари; руда танасининг морфологияси; руданинг қиймати, ундаги металлнинг тарқалиш табиати; қазиб олиш чуқурлиги; руданинг коксланиши, оксидланиши ва алангаланиш хусусиятлари; коннинг гидрогеологик шароитлари; ер юзини сақлаб қолиш зарурати. Ушбу омиллар тафсилотларини ҳисобга олиш қазиб олиш тизимини танлашни аниқлаштириш ва белгилаш, қазиб олиш технологиясига баъзи, элементларни қўшиш имконини беради. Руда танасининг қалинлиги ва оғиш бурчаги таъсирини ҳисобга олган ҳолда, қазиб олиш тизимларининг бутун синфларини кейинги кўриб чиқишни истисно (керак эмас) қилишга имкон беради. Руда ва тоғ жинсларининг турғунлиги, шунингдек, тизимнинг синфини аниқлаштиради - очиқ тозалаш майдони ёки қулатишш, тўлғазма билан қазиб олиш. Қимматбаҳо таркибли рудаларни қазиб олишда қимматроқ бўлсада, рудани тўлиқ ўзлаштиришни таъминлайдиган қазиб олиш тизими танланади, паст қийматли рудаларни қазиб олишда юқори йўқотиш ва сифатсизланишга бўлсада таннарҳи паст тизимлардан фойдаланишга ҳаракат қилинади. Қатламли тизимлар билан қазиб олишда руда морфологияси мураккаблиги ва металлнинг руда таналарида тарқалиш табиати аҳамиятсиз ҳсибланади. Қазиш чуқурлиги ва ер юзини сақлаб қолиш зарурати тозалаш - қазиш майдонининг катталигига, қазиб олинган бўшлиқни тўлдириш ва кон босимини бошқаришга бўлган талаблар ошишига олиб келади. Бошқа омиллар: коннинг геологик разведка даражаси; кон яқинида арзон мустаҳкамлагич материаллари ва тўлғазма материаллари мавжудлиги; бошқа омиллар қазиб олиш тизимини танлашга билвосита таъсир кўрсатади. Истиснолар усули (методом исключений) билан қазиб олиш тизимини танлаш кетма-кетлиги: 1. Қазиб олиш тизимларининг мумкин бўлган синфларини танлаш, доимий ва ўзгарувчан омилларнинг хусусиятларини тавсифлаш. 2. Мумкин бўлган қазиб олиш тизимларидан технологик нуқтаи назардан энг самарали бўлган камида иккитасини танлаш (йўқотилишлар, сифатсизланиш, меҳнат унумдорлиги, тўлғазмага эҳтиёж). 3. Мавжуд кўрсаткичлар бўйича камида иккита қазиб олиш тизимини техник-иқтисодий таққослаш. Атроф тоғ жинслари турғун бўлмаган ҳолда қазиб олиш тизимларининг қуйидаги синфларидан фойдаланиш тавсия этилмайди: қазиб олинган бўшлиқни тўлдирмасдан магазинлаб, мустаҳкамлагичлар билан қазиш яъни тўлғазма тўлдирмасдан қазиш. Атроф тоғ жинслари юқори турғунликда бўлган ҳолда рудани қулатиш тизимларидан фойдаланиш тавсия этилмайди: қатламли, қаватли ва нимқаватли қаватлараро қулатиш, ўз-ўзини қулатиш тизимлари. Руда танасининг оғиш бурчаги, қалинлиги ва контурларининг аниқ ёки ноаниқлиги қазиб олинган бўшлиқда рудани магазинлаб қазиб олиш тизимларини ташлашда асосий омил ҳисобланади. Коннинг жойлашиш чуқурлиги ва руда навларининг тақсимланиши қазиб олиш тизимини танлашга таъсир қилмайди, аммо селлектив қазиб олишни тақазо қилиши мумкин. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling