12-мавзу: туризм турларини ишлаб чиқиш технологияси маъруза машғулоти режаси
Туризм маршрутларини ишлаб чиқиш босқичлари ва технологик ҳаритасини тузиш
Download 39.55 Kb.
|
11-МАВЗУ ТУРИЗМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
12.2. Туризм маршрутларини ишлаб чиқиш босқичлари ва технологик ҳаритасини тузиш
Маршрут ишлаб чиқилиб, тасдиқлангач, тур деб аталувчи бир «қобиққа» қатор хизматлар ва товарларни «жамлаш»га киришилади. Юқорида айтилганидек, турнинг икки хил кўриниши мавжуд: пекиж-тур, яъни жойлашиш, овқатланиш, экскурсия хизмати, транспорт, маиший, спорт-соғломлаштириш, жисмоний тарбия, тиббий ва бошқа хизматларни қамровчи комплекс туристик хизмати. Бу турнинг нархи каталог ва прайс-варақаларда кўрсатилади. эксклюзив-тур, яъни ихтиёрий равишда танланадиган алоҳида туристик хизматлари. 12.3. Турларни шакллантиришда хизмат кўрсатиш дастурини тайёрлаш жараёни Хизматнинг ҳар бир тавсифи истъемолчи ва ижрочи учун имконият даражасида аҳамиятли бўлиши шарт. Хизматнинг муайян тавсифи тегишли хизмат турларига белгиланган давлат стандарти талабларидан кам бўлмаслиги лозим. Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнига қўйиладиган талабларни батафсил ёритувчи ҳужжатлар қуйидагиларни қамраб олиши шарт: туристларга хизмат кўрсатиш жараёни, шакли ва усуллари баёни; туристларга хизмат кўрсатиш жараёни тавсифининг мазмуни; фойдаланиладиган ускуналарнинг турига, миқдорига ва қабул қилиш қобилиятига талаблар; зарур хизматчилар сони ва уларнинг касбий малакаси даражасини; буюртмалар ва хизматларнинг шартномавий таъминоти; кафолатлар; зарурий келишувлар (рекрацион захиралар мулкдорлари, санитария – эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги, ДАН ва бошқа органлар билан). Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнига қўйиладиган аниқ талаблар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларидан кам бўлмаслиги лозим. Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнини лойиҳалаштириш хизмат кўрсатишнинг ҳар бир босқичи бўйича (масалан, хизматлар бўйича маълумот бериш, хизмат кўрсатиш, хизматлар учун ҳисоб-китоб) амалга оширилади ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида технологик харита тузилади. Хизмат кўрсатиш дастурини яратиш қуйидаги тушунчаларни ўз ичига олади: саёҳат маршрути; хизматлар ижрочиси бўлган – туристик корхоналар рўйхати; хизматлар ижрочиси бўлган ҳар бир корхона тақдим этадиган турлар вақти; экскурсиялар ва қадамжо объектлар таркиби; сайёҳлар сайри ва сафарлар рўйхати; дам олиш тадбирлар мажмуаси; маршрутнинг ҳар бир пунктида тўхташ вақти; саёҳатда қатнашаётган сайёҳлар сони; ички маршрут юк ташувидаги транспортлар тури; туризм бўйича йўриқчи-услубчи, экскурсовод, гид-таржимон, бошқа хизмат кўрсатувчи персоналга ва уларни зарурий қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёж; транспорт воситалари; реклама, ахборот ва картографик материаллар шаклини тайёрлаш, туристлик йўлланмалари учун ахборот варақаларида саёҳат тавсифи. Download 39.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling