12-мавзу: туризм турларини ишлаб чиқиш технологияси маъруза машғулоти режаси


Download 39.55 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi39.55 Kb.
#1407430
  1   2   3
Bog'liq
11-МАВЗУ ТУРИЗМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


12-МАВЗУ: ТУРИЗМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ РЕЖАСИ:

12.1. Туризм маршрутларининг турлари ва таснифи


12.2. Туризм маршрутларини ишлаб чиқиш босқичлари ва технологик ҳаритасини тузиш
12.3. Турларни шакллантиришда хизмат кўрсатиш дастурини тайёрлаш жараёни

Таянч сўз ва иборалар: туристик хизматларини лойиҳалаштириш, дастурини яратиш, туристик маҳсулотни ҳисоблаш жараёни, туристик маршрутини ишлаб чиқиш босқичлари, туристик саёҳатининг йўлланмаси ва технологик ҳаритаси, туристик корхонанинг юклама графиги ва маршрутини тузиш, маршрутларининг турлари


12.1. Туризм маршрутларининг турлари

Халқаро туризмни шунингдек, миллий туризмни ривожлантиришнинг асосларидан бири туристик маршрутларни ишлаб чиқиш ва бу маршрутларга туристларни жалб қилиш ҳисобланади. Пухта, қизиқарли ишланган туристик маршрут туристларнинг барча талабларини қондиради ва натижада кўплаб туристларни ўзига жалб қилади. Шунинг учун ҳам, туристик маршрутларни мукаммал ишлаб берадиган малакали мутахассисларга талаб жуда катта бўлиб, туризм маршрутларини ишлаб чиқишни ўқитиш, ўргатиш Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришдаги долзарб масала ҳисобланади.


Инсон кўриб, эшитиб юрган ҳар қандай мўъжизавий, қизиқарли иншоотлар, табиатнинг сўлим гўшалари, қадимдан сақланиб келинаётган тарихий обидалар, дарёлар, шаршаралар, ҳайвонот ёки турли – туман ўсимликлар ўсадиган жойлар, томоша боғларининг ҳаммасига маълум бир йўлдан борилади. Бу йўл туризмда «маршрут» дейилади. Маршрут – франсузча – marshe- юриш, олдинга ҳаракат, rute – йўл.


Ҳозирги пайтда туризм маршрутлари қуйидаги маршрутларга бўлинади:

  1. Қадимги маршрутлар.

  2. Буюк географик кашфиётлар давридаги маршрутлар.

  3. Ўзгартирилган маршрутлар

  4. Ўзгармайдиган маршрутлар

  5. Тикланадиган маршрутлар.

  6. Тикланмайдиган маршрутлар

  7. Янги, замонавий маршрутлар.




Download 39.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling