12-мавзу. Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти


 Ўзбeкистoндa сиёсий ислoҳoтлaр. Миллий дaвлaтчилик


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana23.12.2022
Hajmi1.35 Mb.
#1044895
1   2   3   4
Bog'liq
12-maruza

2. Ўзбeкистoндa сиёсий ислoҳoтлaр. Миллий дaвлaтчилик 
aсoслaрининг шaкллaниши 
Истиқлолимизнинг муҳим вазифаларидан бири- муқаддас белгилар-
давлат рамзларини қабул қилишдан иборат эди. Шу боис 1991 йил 18 
ноябрда Ўн иккинчи чақириқ ЎзР Олий Кенгашининг VII сессиясида 
Давлатимиз байроғи, 1992 йил 2 июлида Ўн иккинчи чақириқ ЎзР Олий 
Кенгашининг Х сессиясида Давлат герби ва ЎзР Олий Кенгашининг 1992 йил 
10 декабрдаги XI сессиясида Давлат мадҳияси қабул қилинди. 
Мустақил давлатчилигимизни шакллантиришда, унинг ҳуқуқий, сиѐсий 
асосларини яратишда 1992 йилнинг 8 декабрида Ўн иккинчи чақириқ ЎзР 
Олий 
Кенгашининг 
XI 
сессиясида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. 
Конституциямиз муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборатдир. 
Ҳур Ўзбекистонимизнинг тарихида биринчи Конституциянинг қабул 
қилиниши–республикамизнинг 
янгидан 
туғилиши 
ва 
ҳақиқий 
мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор қўйилиши эди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги 
Фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлидан бошлаб мамлакатимизнинг миллий 
валютаси – сўм муомалага киритилди. 
Мустақилликнинг 
дастлабки 
йиллариданоқ, 
мамлакатимизда 
демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришга йўналтирилган йўл 
белгилаб олинди. Бу йўналишнинг кўламини ва моҳиятини англаш учун 
собиқ Иттифоқдан, эси мустабид тузумдан бизга қандай сиѐсий мерос 
қолганини эслаш зарур. 
3. Ўзбeкистoндa эркин фуқаролик жамияти aсoслaрининг 
яратилиши. 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган демократик ўзгаришларнинг фарқи 
шундаки, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари 
иши ривожига кенг аҳамият берилмоқда. 
«Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунга 
биноан шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқароларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органлари – маҳалла қўмиталари ташкил этилди. 


Бугунги кунда тўққиз минг олти юз тўқсонта фуқароларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органлари миллий анъаналарга мувофиқ мамлакат ижтимоий 
ҳаѐтида жуда катта ўрин тутмоқда. Республикамиз аҳолисининг мамлакат 
ижтимоий ва сиѐсий ҳаѐтида иштироки кўламини янада кенгайтириш аввало 
мамлакатимизни модернизация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган «Кучли 
давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари», деган тамойилда ўз ифодасини 
топмоқда. 
Жамият ҳаѐтида нодавлат жамоат ташкилотларининг ўрни ва 
аҳамиятини кескин кўтариш, «Кучли давлатдан кучли жамият сари», деган 
тамойилни ҳаѐтга жорий этиш 2002 йил августда бўлиб ўтган иккинчи 
чақириқ ЎзР Олий Мажлисининг IX сессиясида Президентимиз томонидан 
етти устувор йўналишларнинг бири қилиб белгиланди. 
Президент И. Каримов 2005 йилнинг 28 январида ЎзР Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузасида 
«Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари», деган тамойилни кенг 
ҳаѐтга жорий этилиши

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling