#12 Turkiston o'lkasida Rossiya imperiyasi mustamlaka tuzumi


#14Mustamlaka boshqaruv tartiboti va uning ahamiyati


Download 21.84 Kb.
bet3/11
Sana07.03.2023
Hajmi21.84 Kb.
#1244005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
tarix davomi

#14Mustamlaka boshqaruv tartiboti va uning ahamiyatiРоссия империяси Ўрта Осиё хонликларини босиб олганидан сўнг бу ҳудудларда кўп асрлардан буён шаклланиб, мавжуд бўлиб келган, ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг диний ҳамда маҳаллий хусусиятларини ўзида акс эттирган бошқарув тизими ўрнига империя манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тартиблари ўрнатилади. Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарув тизими марказий, вилоят, уезд (туман), участка (волост), шаҳар, қишлоқ ва овул бошқаруви шаклларидан иборат эди. Генерал-губернаторлик дастлабки ташкил этилган пайтда иккита – маркази Тошкент бўлган Сирдарё ва маркази Верний (Олмаота) бўлган Еттисув вилоятларидан иборат бўлган. Сирдарё вилояти ҳудудига аосан илгари Туркистон вилоятига тегишли бўлган ерлар ва Қўқон хонлигининг босиб олинган шимолий ҳудудлари кирган. Еттисув вилояти эса Семипалатинск вилоятининг Сергиопол, Копал ва Алатавск округи ҳудудлари ҳамда Туркистон вилоятининг бир қисмидан иборат ҳудудларда ташкил этилган.
Сирдарё вилояти маъмурий жиҳатдан Казалинск, Перовск, Туркистон, Чимкент, Авлиёота, Тошкент, Хўжанд, Жиззах уездларига бўлинган бўлса, Еттисув вилояти Сергиопол, Копаль, Верний, Иссиқкўл ва Тўқмоқ уездларига бўлинган. Россия ҳукумати янгидан босиб олинган ерлар ҳисобига Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига қўшимча маъмурий – ҳудудий бирлик ташкил этиб борган. Жумладан, 1868 йилда Бухоро амирлигига қарашли босиб олинган ерларда маркази Самарқанд бўлган Зарафшон округи, Хива хонлигига қарашли ерларни босиб олиш ҳисобига 1874 йилда маркази Петро-Александровск (Тўрткўл) бўлган Амударё бўлими, 1876 йилда Қўқон хонлиги ҳудудларида маркази Янги Марғилон (Скобелев, Фарғона) бўлган Фарғона вилояти ташкил этилган эди.
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Сирдарё, Еттисув, Самарқанд, Фарғона ва Каспийорти (Закаспий) вилоятлари ҳамда Амударё бўлимидан иборат эди. Вилоятлар уездларга бўлинган бўлиб, улар қуйидагилар эди: Сирдарё вилояти – Авлиёота, Казалинск, Қурама, Перовск, Туркистон, Чимкент; Тошкент шаҳри марказ сифатида генерал-губернаторга бўйсунган; Амударё бўлими ҳам Сирдарё таркибида бўлган; Еттисув вилояти – Верний, Копал, Жаркент, Лепсин, Пишпек, Пржевалск, Тўқмоқ; Фарғона вилояти – Андижон, Қўқон, Марғилон, Наманган, Ўш, Чуст ва Чимён; Самарқанд вилояти – Самарқанд, Каттақўрғон, Хўжанд ва Жиззах; Каспийорти (Закаспий) вилояти – Манғишлоқ, Красноводск, Ашхобод, Тажан ва Марв уездлари.
Россия империяси маъмурлари ўзларининг Туркистондаги мустамлакачиликка асосланган мақсадларини кенг қўламда амалга ошириш учун ўлкани руслаштириш сиёсатига алоҳида эътибор берганлар. Маълумотларга кўра, Туркистонда очилган давлат муассасалари, судлар, банклар ва бошқа ташкилотларда иш юритиш фақат рус тилида олиб борилган. Маҳаллий аҳоли (асосан бойлар, савдогарлар, қозилар ва оқсоқоллар)нинг болаларини рус тилига ўргатиш учун рус–тузем мактаблари очилган. Бундан кўзланган асосий мақсад империя маъмуриятига садоқатли амалдорларни тайёрлаш ва келажакда “сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган бошқарув ишларигагина маҳаллий аҳолини жалб қилишдан ” иборат эди.

Download 21.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling