126-сонли умумтаълим мактабида «Ёшлар уртасида жиноятчилик ва хукукбузарликларни олидин олиш» юзасидан утказилган йигилиш
Download 26.7 Kb.
|
126-мактаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик килди
- Кун тартиби
- Ёшлар томонидан содир этилган жиноялар тахлили. Укувчиларни машгулотларга катнашишлари.
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Маърузачи: З.М.Остонокулов Мактаб директори: М.Рахимова
126-сонли умумтаълим мактабида «Ёшлар уртасида жиноятчилик ва хукукбузарликларни олидин олиш» юзасидан утказилган йигилиш БАЁННОМАСИ 15.03.2019 йил Раислик килди: М.Рахимова- 126-сонли умумтаълим мактаб директори Чилонзор тумани ИИОФМБ 7-сон ИИБ ЖКБ тезкор вакиллари З.М.Остонокулов, Ш.Б.Игамбердиев, Чилонзор тумани ёшлар иттифоки раиси Б.К.Зиявуддинов, Чилонзор тумани ИИОФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори Н.Хайдаров, Мактаб ўқувчилари ва “Ички рўйхат”га олинган ўқувчиларнинг ота-оналари. Кун тартиби: Ўзбекистон Республикаси «Вояга етмаганлар уртасида назоратсизлик ва хукукбузарликларнинг профилактикаси тугрисида»ги конун мазмун мохиятини тушунтириш. Ёшлар томонидан содир этилган жиноялар тахлили. Укувчиларни машгулотларга катнашишлари. Сўзга Чилонзор туман Ёшлар иттифоки раиси Б.К.Зиёуддинов чикиб, ўз нутқида, давлатимиз томонидан ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароитлар яратилганлигини, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг ҳуқуқлари, бурчлари ҳақида, ота-оналар фарзандларининг таълими ва тарбиясига беэтибор бўлмаслиги кераклигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди. Мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказилган давомат тадбирлари ва рейдларда аниқланган камчиликлар юзасидан ҳам маълумотлар бериб утди. Сўз навбати Ш.Б.Игамбердиевга берилди. Нотиқ ўз сўзида туманда олиб борилаётган профилактик тадбирлар ва уларда ўқувчилар ён чўнтакларидан чиқаётган инсон ҳаётига хавф туғдираётган буюмлар, сумкаларида эса китоб ва дафтарлар ўрнига xаётига ҳавф етказиши мумкин бўлган буюмлар, инсон соғлиғига қарши таьсир этувчи кимёвий моддалар ҳамда электр токи ўтказувчи жиҳозлари ва бошқа шу каби ҳар xил қуроллар чиқаётганлигини ота-оналарга ёритиб берди. Ўқувчи сумкаси, телефон хотираси мунтазам равишда назорат қилиб турилишини таъкидлаб ўтди. Дарс жараёнида жомъе масжидларига ташриф қатъиян ман этилиши. Ўқувчилар ота-оналарини ўз фарзандларини турли ёмон йўлларга кириб қолишларини олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш лозимлигини ва мунтазам ўз фарзандлари дарс жараёнида эканлиги тўғрисида гуруҳ раҳбари, бўлим бошлиқлари ва маъмурият билан боғланиб туришлари лозимлигини таъкилдаб ўтди. Сўз навбати З.М.Остонокулов берилди. Баҳодир Каримович ўз нутқида Ватанимиз ва унинг келажаги учун ҳар биримиз масъуллигимиз, ҳар бир фуқаро Ватани олдидаги бурч ва вазифаларни тўлиқ англаган ҳолда унинг равнақи учун ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидлади ва “Давомат” тадбирлари ва рейдларда ўқувчилардан аниқланган камчиликлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот бериб ўтиб, Вазирлар маҳкамасининг “Таълим муассасасида уяли алоқа воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш” тўғрисидаги 139-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимининг 85- ҳамда 146-сонли қарорларининг мазмун-моҳиятини алоҳида тушунтириб ўтди. Юкоридаги масалалар атрофлича мухокама килинди ва билдирилган фикр-мулохазалар инобатга олиниб, йигилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Йигилиш мавзуси юзасидан раислик килувчи М.Рахимова, Чилонзор тумани ИИОФМБ ЖКБ тезкор вакиллари З.М.Остонокулов, Ш.Б.Игамбердиев, Чилонзор туман Ёшлар иттифоки раиси Б.Зиёвуддиновлар томонидан билдирилган ахборот ва таклифлар маълумот ва ижро учун кабул килинсин. 2. “Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 5 февралдаги 85-сонли, 146- сонли қарорлари”мукаммал ўрганилсин. 3. Ўқувчиларни бўш вактларини мазмунли ўтказиш учун тугаракларга жалб килинсин. 4. Коллеж укувчилари томонидан хукукбузарлик ва жиноятчилик содир этилишининг олдини олиш буйича коллежнинг барча педагог ходимлари маъсуллиги янада оширилсин. Маърузачи: З.М.Остонокулов Мактаб директори: М.Рахимова Download 26.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling