13- маъруза. Кетма-кет тебраниш контури. Кучланишлар резонанси
Download 0.55 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Параллел ва кетма-кет алмаштириш схемаларининг ўзаро эквивалентлиги.
- Индуктивлик ва конденсаторлар аслликлари .
Резонансда ўлчашлари. Юқорида кўрсатилганидан, кетма-кет уланган контурнинг сиғими ёки индуктивлиги қийматларини ўзгартириб резонанс жараёнига созлаш мумкин. Бундай созлаш натижасида ULmax ёки UCmax холатлари чапга ёки ўнгга сурилиши мумкин. Чунки L ва С қийматлар (13.12) ва (13.13) боғланишларнинг таркибида мавжуд.
13.3,а–расмда (13.7), (13.12) ва (13.13) тенгликлар ёрдамида қурилган - индуктивлик ўзгаргандаги (яъни L=var бўлганда)ги ҳамда 13.3,б-расмда конденсаторнинг сиғими ўзгарганда (яъни С=var бўлганда)ги I, Uc , UL нинг ўзгаришлари келтирилган; бунда қолган параметрлар ўзгармас. Функциялар максимумларининг сезиларли силжиши фақат аслликнинг кичик қийматларидагина кўрилада, масалан 13.3,а ва б-расмлар Q=2 учун қурилган; бундан ташқари, резонанс жараёнининг ўзи ҳам суст эканлиги кўзга ташланади. Q нинг катта қийматларида, масалан Q>10 бўлганда UL ва ларнинг силжишлари 1% га ҳам етмайди. Параллел ва кетма-кет алмаштириш схемаларининг ўзаро эквивалентлиги. Соддалаштирилган холатда реал индуктивликдаги энергиянинг сўниши ғалтак ўтказгичларидаги актив қаришилик rL нинг мавжудлиги билан тушунтирилади. Шу сабабли индуктив ғалтак ўрнига кетма-кет уланган икки элементлар L ва rL қабул қилинади. Конденсатордаги энергиянинг сўниши эса, пластинкалар орасидаги изоляция такомил эмаслиги натижасида ўтказувчанлик мавжудлиги билан тушунтирилади. Бунда, ушбу gc ўтказувчанлик сиғим С билан паралел уланган деб ҳисобланади. Қувват исрофи мавжуд бўлган ғалтак ва конденсаторлар кетма-кет уланганда (13.6,а-расм) схемасини эквивалент кетма-кет алмаштирилган схема сифатида (13.6,б-расм) келтириш қулайдир, 13.6–расм унда rкет= gc / (g2c + ω2С2) (13.18) ва Скет =(g2c + ω2С2)/ ω2С (13.19) Кейинги ифодаларда С ва gc конденсаторнинг параллел уланган алмаштириш схемасига (13.6,а-расм) мос келади. Скет ва rкет - кетма-кет алмаштириш схемасига мос келади (13.6,б-расм). Эътибор берсак, gc қанчалар кичик бўлса, rкет шунчалар кичик бўлиши кўзга ташланади. Индуктивлик ғалтаги параметрларини ҳам ихтиёрий кетма-кет уланган (L ва rL) ёки параллел уланган деб фараз қилиб олишимиз мумкин; кейинги холатда Rпар=(ω2 L2 + r2L)/ rL (13.20) ва Lпар=(ω2 L2 + r2L)/ ω2L. (13.21) Шунга эътибор бериш зарурки, rL қанчалар кичик бўлса, Rпар шунчалар катта бўлади. Ғалтак параметрининг айнан шундай эквивалент алмаштириш схемаси уни сиғимлар билан параллел улаганда қўллашга қулай ҳисобланади (13.7,а ва б-расмлар). 13.7-расм Индуктивлик ва конденсаторлар аслликлари. Келтирилган 13.7,а ва 13.7,б-расмлардаги схемаларни таққослаб, асиллик камайишининг сабаби ғалтак ва конденсатордаги энергия исрофи натижаси эканлигини кўриш мумкин. Дарҳақиқат, аслликнинг ифодаси (13.21) ни таҳлил қилиб уни қуйидаги шаклга келтирсак 1/Q=r/ωL = rL/ωL + rкет /ωL, ҳар бир элементнинг унга таъсирини осонликча баҳолаш мумкин. Аммо резонансда бўлгани учун, кейинги тенгликни қуйидагича ёзиш мумкин: , (13.22) бунда ва . (13.23) Аниқланган QL ва Qc (сон қийматлари) ғалтак ва конденсаторнинг асилликлари дейилади. Аёнки, асилликлар алмаштириш схемасининг бошқа параметрлари орқали ҳам ифодаланиши мумкин: QL = Rпар /ωLпар ; 1/QC = gc /ωСкет ; (13.24) уларни аниқлашда (13.23) тенгликка (13.18)–(13.21) ларни қўйиш орқали эришилди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling