13- seminar: Islom dini tarixi va falsafasi


Download 31.9 Kb.
bet3/6
Sana10.01.2023
Hajmi31.9 Kb.
#1086541
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13 семинар

Мадина даври. Мадиналиклар Маккага Расулуллоҳ ҳузурига келиб исломни қабул қилдилар. Улар билан маккалик мусулмонлар ўртасида дўстлик алоқалари ўрнатилди. Макка мушрикларининг мусулмонлар устидан тазйиқлари кучайгач, Пайғамбар кўрсатмасига биноан аввал мусулмонлар ундан сўнг ўзлари Ясрибга ҳижрат қилдилар.
Мадиналик “ансор” (“ёрдамчи”)лар маккалик муҳожирларни дўстона ва самимий кутиб олдилар. Пайғамбарнинг ҳижрати Рабиъ ул-аввалнинг 8-куни – милодий 622 йил 20 сентябрда бўлди. Шу йилдан бошлаб ҳижрий йил ҳисоби бошланди. Ушбу йили биринчи мусулмонлар масжиди қурилди.
Авс ва Хазраж араб қабилалари ҳамда Бану Қурайза, Бану Қайнуқо, Бану Надир қабилалари билан ўзаро сулҳ тузилди. Ҳар томондан Мадинага қарши ҳужумлар уюштирилди. “Бадр” жангида мусулмонлар уларни муваффақият билан қайтардилар.
Ҳижратнинг олтинчи йилида Макка қурайшийлари билан тузилган Ҳудайбия шартномаси энг муҳим тарихий ҳужжатлардан бири бўлди. Бу сулҳ битими тузилиши арафасида мусулмонлардан 1500 жангчи ўқ-ёй ва найзалар олмасдан, фақат қилич тақиб, Байту-л-ҳарам зиёрати вақтида қурбонликка сўйиладиган 70 туяни ҳайдаб, Макка шаҳрига яқин келди. Бу кичик қўшин Макка мушрикларига кўп кўриниб, улар мусулмонларни жанг қилишга, урушга келган деб гумон қилиб, шаҳарга киритмадилар. Ҳар икки тараф бир неча бор элчилар алмашиб, вазиятни тушунтирдилар. Мусулмонларнинг тинч мақсадда келганига ишонмасдан, Макка мушриклари урушга тайёрланиб турдилар. Аммо жоҳилия замонларида ҳам Байту-л-ҳарамда, яъни Каъба ва унинг атрофида жанг қилиш, қон тўкиш ман қилинган эди. Шунинг учун ҳам бу қоидага амал қилган ҳолда мусулмонлардан Усмон ибн Аффон етакчилигида навбатдаги элчилар юборилди. Макка мушриклари буларни гаровга, асир олгандай қайтариб жўнатмадилар. Мусулмонлар ҳам Макка вакилларини вақтинча ушлаб турдилар.
Орадаги кескин вазиятни юмшатиш учун Макка раислари Ҳудайбия деган жойда 10 йиллик сулҳ шартномаси тузишни таклиф этдилар. Ҳудайбия шартномаси мусулмонлар учун мураккаб вазиятда тузилди. Унда асосан қуйидаги шартлар белгиланган эди:

  1. Ўртамизда душманлик тугатилади, талончилик ва макр-ҳийлаларга йўл қўйилмайди.

  2. Истаган одамлар Муҳаммад билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни хоҳласа қўшилаверади, истаган одамлар қурайшийлар билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни хоҳласа қўшилаверади.

  3. Сен (Муҳаммад) бу йил Маккага кирмай қайтиб кетасан, келаси йили биз Маккадан чиқиб турамиз ва мусулмонлар уч кун Маккада туришлари ихтиёрийдир. Ўша вақтда мусулмонларнинг қиличлари қинида бўлиб, бошқа ҳеч қандай қурол билан келмайдилар.

Шартномага мусулмонлар жамоаси тарафидан Расулуллоҳдан сўнг Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Абдурраҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Суҳайл, Саъд ибн Абил Ваққос, Муҳаммад ибн Маслама имзо чекдилар. Қурайшийлар тарафидан Суҳайл ибн Амр, Миқроз ибн Ҳафс, Хувайлид ибн Абдул Уззо имзо чекдилар.
Ҳижратнинг саккизинчи йили Макка фатҳ этилди. Ҳавозин, Сақиф қабилалари билан Ҳунайн жангги бўлди. Мушрикларнинг Лот, Манот, Уззо номли бутлари йўқ қилинди.
632 йили Муҳаммад алайҳис-салом ҳажга боришга қарор қилдилар. Бу охирги ҳаж бўлгани туфайли ислом тарихида “Ҳажжат ул-видо” (“Видолашув ҳажи”) деб номланди. Бу сафарга 90 минг мусулмон отланди. Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафот тоғида Расулуллоҳ томонидан ислом динининг асосий шартларини баён этган “Видолашув хутбаси” ўқилди. Шундан сўнг, деярли барча араб қабилалари исломни тан олиб, элчи ва мактублар йўллай бошладилар.
Ҳаждан Мадинага қайтган Расулуллоҳ бироз муддатдан сўнг касалликка чалиниб, ҳижратнинг ўн биринчи йили – 632 йилда вафот этдилар.

Download 31.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling